Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19448 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aab51498-6841-450e-b44b-a70b7db6f766 Claim ID PDF Hash 25f3470c1ee72b50... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
бандининг иккинчи хатбошисида судлар ФК 539-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида судлар ФК 539 law
бунда ФКнинг 114-моддаси бунда ФК 114 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
бандида ФК 114-моддаси бандида ФК 114 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимовнинг раислигида, Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, даъвогар – Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш маркази Наманган вилоят худудий бошқармасининг жавобгар – ----------- МЧЖ ҳисобидан 84186397.85 сўм асосий қарз, 336745.59 сўм пеня, жами 84523143.44 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Б.Ахмедов(ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Йўлчихонова(ишончнома асосида)лар иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят худудий бошқармаси(бундан буён матнда – даъвогар) судга мурожаат қилиб, ----------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳисобидан 84186397.85 сўм асосий қарз, 336745.59 сўм пеня жами 84523143.44 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ----------- жалб қилинган. Шунингдек, суднинг 17 ноябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талаби миқдорини жами 192168014.02 сўм(155546603.83 сўм асосий қарз, 36621410.19 сўм пеня)га кўпайтириш тўғрисидаги аризаси суднинг иш юритувига қабул қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъвогар судга даъво тақдим этганидан сўнг жавобгар мавжуд қарздорлик бўйича асосий қарздорлик суммасини тўлаб берганлигини билдириб, тўлов кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеняни ундиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, асосий қарздорлик қоплаб берилганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ----------- ўзининг вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни -----------нинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни рад этиш фикр билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш хужжатларидан кўринишича, даъвогар, жавобгар ----------(балансда сақловчи) ўртасидаги 2025 йил 26 июндаги 1051732/123-25сонли шартнома ҳамда 2025 йил 30 майдаги 14192522036-сонли қўшимча шартнома(келишув)га кўра даъвогар Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Ахси кўчаси, 18-уйда жами 2136 м2 ер майдонида жойлашган ----------балансидаги давлат кўчмас мулкини ижарага бериш мажбуриятини, жавобгар эса ижара объектини қабул қилиб олиш ва ундан фойдаланганлик учун шартноманинг иловасига асосан ижара тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Даъвогар ва учинчи шахс томонидан мажбуриятлар бажарилиб, жавобгарга ижара объекти топширилиб шартнома мажбуриятлари бажарилган. Шартноманинг 7.1 ва 7.2-бандларига кўра, жавобгар даъвогарнинг ҳисоб рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида ижара ҳақини тўлаш, ижара тўловларини ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан тўловларни амалга ошириши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 26 июндаги 1051732/123-25сонли шартномага кўра ижара объекти жавобгарга 36 ой, яъни 3 йил муддатга ижарага берилган. Давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом(бундан буён мантда – Низом) асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарорининг 5-бандига мувофиқ бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан Давактив агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали бепул ўтказилади. Низомнинг 46-бандида кўчмас мулк бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилганда, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шартлиги, 461-бандида давлат кўчмас мулкини ижарага бериш бўйича расмийлаштирилган шартнома Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси) Оператор томонидан «E- uksi n» электрон савдо платформаси орқали юборилиши, ижара шартномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилиши, ижарага олувчи Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган тўловни амалга ошириши белгиланган. ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига асосан кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Бироқ Давлат Кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармасининг 2025 йил 10 ноябрдаги 8845-сонли хатига мувофиқ тарафлар ўртасида 2025 йил 26 июндаги 1051732/123-25-сонли шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори(бундан буён матнда – Пленум қарори) 4-бандининг иккинчи хатбошисида судлар ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига эътибор қаратишлари лозимлиги, тўртинчи хатбошисида кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради, бундай битим ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди. Шу боис суд, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли уни ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблайди. Пленум қарорининг 10-бандида ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбурлиги, ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шартлиги, бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланиши тўғрисида судларга тушунтириш берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 11-бандида агар қонунчилик талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал тасдиқланиши ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкинлиги, 24-бандида ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги, бунда олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланишини судлар инобатга олишлари лозимлиги, мол-мулкни натура шаклида қайтаришда судлар назарда тутишлари лозимки, мол-мулкни яхшиланиши учун қилинган харажатларнинг компенсацияси юзасидан талаб, у низоли характерга эга бўлганлиги сабабли, суд томонидан алоҳида иш доирасида кўриб чиқилиши ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилган Пленум қарорларида берилган тушунтиришларга асосланган ҳолда суд ижара объекти жавобгарга топширилганлиги, жавобгар ижара объектидан ўтган давр давомида амалда фойдаланиб келганлиги ишдаги шартномалар, далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли ҳисобланади. Бироқ тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва тақдим қилган маълумотномаларига кўра жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлаб берилганлигини инобатга олган ҳолда даъвонинг жавобгардан 155546603.83 сўм асосий қарз ундириш талабини, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлганлиги учун даъвонинг жавобгардан 36621410.19 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шунингдек “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шу асосда даъво аризаси жавобгарнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги юзасидан вужудга келганлиги ва даъвогарнинг давлат божини тўлашдан озод этилганлигини инобатга олган ҳолда, 3843360.28 ‬сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклаш ҳамда даъвогар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиш лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар - ----------- МЧЖ ҳисобидан: - Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш марказининг Наманган вилоят худудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажаталари; - Республика бюджетига 3843360.28 сўм давлат божи ундирилсин. Суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов