Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/4865 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Жуманов Жасур Хуррамович
Source ID 73b319a2-4bf7-466f-aded-0340ccb63c45 Claim ID PDF Hash 963570c2ece8853d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 297-моддаси тисодий процессуал кодекси 297 code_article
тисодий процессуал кодекси 61-моддаси тисодий процессуал кодекси 61 code_article
тисодий процессуал кодекси 62-моддаси тисодий процессуал кодекси 62 code_article
тисодий процессуал кодекси 63-моддаси тисодий процессуал кодекси 63 code_article
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
збекситон Республикаси Ер кодекси 3-моддаси збекситон Республикаси Ер кодекси 3 code_article
збекистон Республикасси Ер Кодекси 87-моддаси збекистон Республикасси Ер Кодекси 87 code_article
рни ушбу Кодекснинг 86-моддаси рни ушбу Кодекс 86 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
исмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддаси исмида суд харажатлари ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/4865-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Холманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар Ҳ.Турсунов, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогардан вакил – А.Исмоилов (2025 йил 18 июлдаги 02-02/6037сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг, жавобгар - “Жуманов Жасур Хуррамович” хусусий корхонаси ҳисобидан 87.564.666 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажрими устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жуманов Жасур Хуррамович” хусусий корхонаси ҳисобидан 87.564.666 сўм компенсация тўловини ундириб беришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1.751.294 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ажримга нисбатан даъвогар кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ажримнинг давлат божи ундирув қисмини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб кассация шикоятда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тулашдан озод қилинганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 297-моддасининг тўртинчи қисмида кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳакамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб ҳамда кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасининг биринчи қисмида судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлар ва (ёки) вакиллари юритиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 62-моддасининг иккинчи қисмида юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган бўлиш кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 63-моддасининг биринчи қисмига кўра судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартибтаомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно. Ушбу модданинг иккинчи қисмида вакилнинг ушбу моддада кўрсатилган ҳаракатларининг ҳар бирини амалга оширишга бўлган ваколатлари у қайси шахс томонидан вакил қилинаётган бўлса, ўша шахс берган ишончномада махсус назарда тутилган бўлиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддасининг биринчи қисмини учинчи бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришга асос бўлиши белгиланган. Аниқланишича, даъвогарнинг 2025 йил 13 майдаги 01-023/2142-сонли даъво аризаси Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 20 майда 5141-сонли кирим рақами билан кирим қилиб олинган. Ушбу даъво ариза Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Боймиров томонидан имзоланган. Аммо Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Боймировга даъво аризани имзолаш ваколатини берувчи 02-02/5153-сонли ишончнома 2025 йил 23 июнда берилган. Бундай ҳолатда даъво ариза судга кирим қилинган вақтда О.Боймиров даъво аризани имзолаш ваколатига эга бўлмаган. Ўзбекситон Республикаси Ер кодекси 3-моддасининг биринчи қисмида ер тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ва ер муносабатларини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасси Ер Кодекси 87-моддасининг биринчи қисмида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86-моддасида назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандида ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши қайд этилган. Юқорида қайд этилганларга кўра жавобгар томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, яъни нобудгарчиликларнинг ўрни қопланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг биринчи қисмини 27-бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари – ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 2, 143, 20, 21, 221 ва 29-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Баён қилнгаларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризаси имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган бўлса-да, бироқ даъвогарнинг давлат божи тўловларидан озод қилинганлигини инобатга олмасдан, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига давлат божи ундириш тўғрисида хатоликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ушбу модданинг учинчи қисмида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақисмланиши кўрсатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг йигирманчи бандида давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест) берилиши мумкин. Бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмайди. Суд ҳужжатининг фақатгина давлат божига оид қисми шикоят қилинган тақдирда, давлат божи тўланмайди. Бунда судларнинг эътибори апелляция, кассация ва тафтиш шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича низолашилаётган суд ҳужжатининг давлат божидан ташқари қисми ўзгартирил-ган ёки бекор қилинганда, давлат божини ундириш масаласи ИПКда назарда тутилган умумий тартибда ҳал қилинишига қаратилиши тўғрисида тушун-тиришлар берилган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажрими-ни “Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳисобидан республика бюджетига 1.751.294 сўм давлат божи ундирилсин” деб баён қилинган қисмини бекор қилишни, ажримнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоят ажримнинг давлат божи қисмига нисбатан берилганлигини инобатга олиб, кассация шикояти бўйича давлат божи ундирмасликни, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 4 августда берилган ижро варақани бекор қилишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримининг “Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳисобидан республика бюджетига 1.751.294 сўм давлат божи ундирилсин” деб баён қилинган қисми бекор қилинсин. Кассация шикояти бўйича давлат божи ундирмаслиги инобатга олинсин. Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 4 августда берилган ижро варақа бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Хўжақулов ҳайъат аъзолари: Ҳ.Турсунов Л.Абдуллаев