Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/7687 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a099d695-d214-406a-a59d-72c03a5eef53 Claim ID PDF Hash 3a7982cc1f5240a0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуни 13-моддаси онуни 13 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** ноябрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар - **** масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – **** фермер хўжалиги ҳисобидан 1 127 220 831 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакиллари - **** (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), **** (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида 2024 йил 29 апрелда 3-сонли шартномага асосан 1 127 220 831 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида илтимосномаси мавжуд. Аввалги суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабини қувватлаб, мавжкд ҳужжатларни тақдим қилганлигини билдирган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб, даъвогар билан биринчи марта шартнома тузганлигини, аввал улар билан молиявий алоқалар қилмаганлигини, даъвогардан маҳсулот қабул қилиб олмаганлигини, хозир жамиятда текширув борлиги сабабли маҳсулотларни бир хафта ичида етказиб беришини айтиб, юборилган хисоб-варақ фактураларни тасдиқлаб беришни сўраганлиги учун тасдиқлаб берганлигини, аммо маҳсулотлар етказиб берилмаганлигини, улар бўйича бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлигини маълум қилиб, даъвони рад қилишни, шунингдек, суд мажлиси бошланишидан олдин даъвогар жамиятнинг собиқ хисобчиси Исломбек исмли шахс билан телефон орқали суҳбатлашиб, холатни маълум қилган вақтда, 120 773 658 сўм маблағ эвазига даъвода сўралаётган суммани рад қилиш, маҳсулот етказиб берилмаганлиги тўғрисида суд мажлисида тушунтириш беришини билдирганлигини айтиб, бу ҳолат бўйича прокуратурага хусусий ажрим чиқаришни сўради. Суд ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён 2 матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 4-1501-2503/16958-сонли банкротлик иши бўйича 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан **** масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш очилган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Обидов тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан олиб борилган тугатиш ишлари давомида даъвогар томонидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларни ва хизмат кўрсатувчи банк муассасидан олинган банк айланмалари тўғрисидаги маълумотларни солиштириш орқали ўрганилганида **** масъулияти чекланган жамияти томонидан **** фермер хўжалигига жами 1 127 220 831 сўмлик кўмир етказиб берилганлиги юзасидан тарафлар ўртасида 2024 йил 1 майдаги 7-сонли, 2024 йил 6 майдаги 8-сонли, 2024 йил 14 майдаги 9-сонли, 2024 йил 20 майдаги 10-сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги асоси билан қарздорлик мавжудлиги важи билан 2025 йил 6 октябрь куни жавобгар манзилига қарздорликни қайтариш масаласида талабнома юборилган. Бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга 1 127 220 831 сўмлик махсулотлар етказилганлиги юзасидан тарафлар ўртасида электрон имзо орқали тасдиқланган 2024 йил 1 майдаги 7-сонли, 2024 йил 6 майдаги 8-сонли, 2024 йил 14 майдаги 9-сонли, 2024 йил 20 майдаги 10-сонли электрон ҳисобварақфактура расмийлаштирилганлиги асоси билан даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгардан 1 127 220 831 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори балан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низомининг 2-бандига кўра ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни 3 (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштирилган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги) товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизмат кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиш учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади. Мазкур Низомнинг 63-бандига асосан етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Шунингдек, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасига кўра пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. Агар бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у ҳолда ҳар иккала рўйхатда ҳам ўзини кўрсатади. Суд мажлисида даъвогарга маҳсулотлар ҳақиқатда топширилганлиги, хўжалик операциялари амалга оширилганлигини тасдиқловчи шартнома, ишончнома ва юк хатларини судга тақдим этиш таклиф этилган. Даъвогар суд бошқарувчиси томонидан шартнома ва электрон ҳисобварақфактуралар тақдим этилган бўлсада, маҳсулотлар ҳақиқатда етказиб берилганлиги ва қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилмади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг маҳсулотларни жавобгарга топширганлиги, ҳақиқатда хўжалик операциялари амалга оширилганлиги ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. 4 Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Судга даъво аризаси тақдим этилган 2025 йил 22 октябрь куни ҳолатига БҲМ 412 000 сўмни ташкил этган. Тугатиш бошқарувчиси қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Юқоридагиларга асосан суд даъво талабини рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПК 68, 72, 118, 170, 176-179 -моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. **** масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: республика бюджетига 22 544 416,62 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья ****