← Назад
Решение #2844047 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7734-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев, даъвогар
"O‘zb kist n R s ublik si V zirl r M hk m si Huzurid gi Qurilish V U -J
K mmun l X ‘J ligi S h sid N z r t Qilish Ins ksi sining Jizz x Vil ti
Hududi
N z r t Qilish Ins ksi si" d vl t mu ss s siнинг жавобгар
"Muv ff qi tli T 'lim" n d vl t t 'lim mu ss s siга нисбатан берилган даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "O‘zb kist n R s ublik si V zirl r M hk m si Huzurid gi Qurilish
V U -J K mmun l X ‘J ligi S h sid N z r t Qilish Ins ksi sining Jizz x
Vil ti Hududi N z r t Qilish Ins ksi si" d vl t mu ss s si (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "Muv ff qi tli T 'lim" n d vl t t 'lim mu ss s si (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1.658.635 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2024 йил
20
сентабрь
куни
149069198-сонли
аризага
асосан
қиймати
1.329.317.418 сўмлик (ҚМИ) Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Чинобод МФЙ,
ҳудудида Маҳалла ва ўқув маркази биноси қурилиши объектида қурилишмонтаж ишларини бошлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази орқали
ҳудудий инспекцияга хабарнома юборилган ва ҳудудий инспекциядан
рўйҳатдан ўтган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
05 февралдаги ПҚ-4586-сон Қарорига мувофиқ қурилиш объектининг кўзда
тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматидан (қўшимча қиймат солиғисиз)
буюртмачилар томонидан инспексияга 0,2 % миқдорда ажратма ўтказилиши
ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли “Қурилиш
соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Қарори 5-илова 20-бандига асосан ариза келиб тушганидан сўнг
бир ойлик муддатда ажратма тўланиши шарт еканлиги белгилаб қўйилган.
Бироқ, жавобгар томонидан қурилган Жиззах вилояти, Дўстлик тумани,
Чинобод МФЙ, ҳудудида Маҳалла ва ўқув маркази биноси қурилиши
объектида қурилиш-монтаж ишларининг шаҳарсозлик норма ва қоидалари
асосида амалга ошириш ҳамда давлат қурилиш назорат функцияларини
бажариш учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 0,2 % миқдорда яъни
2.658.635 сўм тўлов юзага келган бўлиб, ушбу тўловнинг 1.000.000 сўми
ўтказиб берилган, қолган 1.658.635 сўми ҳозирги кунга қадар тўланмасдан
келинмоқда.
Даъвогар томонидан юқорида қайд етилган қурилиш объектида қурилиш
монтаж ишларининг олиб борилиши юзасидан белгиланган тартибда давлат
назорати ишлари олиб борилган. Назорат вазифаларини амалга ошириш учун
ажратмани тўлаб бериш тўғрисидаги ҳудудий инспекция томонидан жавобгарга
2024 йил 08 ноябрдаги 04/2247-сонли ва 2025 йил 13 августдаги 04/2287-сонли
талабномалар юборилган. Ушбу талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 1.658.635 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз
тасдиғини топди.
Қолаверса, жавобгар томонидан судга қадар даъвонинг асосий қарз
ундириш талабини инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмаган.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 2034, 2035,-моддаларини қўллаб суд,
қарор қилди:
Даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Muv ff qi tli T 'lim" n d vl t t 'lim mu ss s si ҳисобидан
даъвогар "O‘zb kist n R s ublik si V zirl r M hk m si Huzurid gi Qurilish V
U -J
K mmun l X ‘J ligi S h sid N z r t Qilish Ins ksi sining Jizz x
Vil ti Hududi N z r t Qilish Ins ksi si" d vl t mu ss s si фойдасига
1.658.635 сўм асосий қарз, 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кун муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев