← Назад
Решение #2844054 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 18 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14002-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ
СУДИНИНГ
АЖРИМИ
даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида
Жиззах шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, **********ининг даъвогар «**********»
АТБнинг манфатини кўзлаб, жавобгар «**********» фермер хўжалигидан 380 560
889 сўм асосий кредит қарзини ва 13 137 170 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ
суд мажлисида, fffffffffffff, даъвогарнинг вакили ffffffffffff (ишончнома асосида)
иштирокида ўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
**********и «**********» АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида, Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «**********» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан даъвогар фойдасига 380 560 889 сўм аоссий кредит қарзини ва 13 137
170 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили ўз тушунтиришида, даъво
аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади.
Суд мажлисида қатнашган прокурорнинг ёрдамчиси даъво аризасини
қаноатлантириш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, аризачи “**********” АТБ Жиззах туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «**********» фермер хўжалигига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва уни банкрот деб
топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини бошлашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 октябрдаги 4-1301-2504/12864-сонли иш бўйича
чиқарилган ажрими билан қарздор «**********» фермер хўжалиги тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва унга нисбатан кузатув таомили жорий
қилинган ва муваққат бошқарувчи тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг
107моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши
қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича
суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли
Қарорининг 17-банди тўртинчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик
шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар)
кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати
кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш
юритиш тугатилган ҳоллар мустасно.
Қайд этилганларга биноан суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, мазкур иш
жавобгарга нисбатан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик иши доирасида кўриб
чиқилиши кераклиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, жавобгар
судга ариза тақдим этиб, суд харажатларини унга юклаш тўғрисидаги аризасини
инобатга олиб, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг 107-моддаси 9-банди ва 108, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
**********ининг даъвогар «**********» АТБнинг манфатини кўзлаб,
жавобгар
«**********»
фермер
хўжалигидан
380 560 889 сўм кредит асосий қарзни ва 13 137 170 сўм фоиз қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
«**********»
фермер
хўжалигидан
Республика
бюджетига
7 873 961 сўм давлат божи ундирилсин.
«**********» фермер хўжалигидан даъвогар «**********» АТБнинг
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов