Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/9529 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7292ceff-b34b-46e1-8290-15f63b182a7a Claim ID PDF Hash c297b7b93c0c0f9a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 20 ноябрь 4-1505-2502/9525-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Риштон туман прокурорининг “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Халилов Салимжон Сулаймонович ҳисобидан фойдаланилган табиий газ учун 13 289 439 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан Риштон туман прокурори ёрдамчиси Ф.Усмонов, даъвогар вакили М.Исмоилов ҳамда Р.Акбаров (ишончнома асосида) иштирокида Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Риштон туман прокурори (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор Халилов Салимжон Сулаймонович (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан истеъмол қилинган табиий газ учун 13 289 439 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда суд ҳаражатларини ундиришни сўраган. Прокуратура вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, ҳозирги кунда энерго ресурслардан, хусусан табиий газдан вужудга келган қарздорликларни бартараф этиш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини, тумандаги мавжуд қарздор истеъмолчилар таҳлил қилинганида, жавобгарнинг ҳам қарзи мавжудлиги аниқланганлигини баён этиб, суддан даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Даъвогар вакиллари М.Исмоилов ҳамда Р.Акбаров даъво талабларини ыувватлаб, жавобгар томонидан суд кунига қадарли қарздорлик бўйича тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган прокуратура вакили ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасинини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамиятининг “Hududg z F rg’ n ” газ таъминоти филиали билан ва жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, шартнома шартларига кўра, “Hududg z F rg’ n ” газ таъминоти филиали жавобгарга табиий газ етказиб бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган ва истеъмол қилинган табиий газ учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1, 4.2, 4.3 ва 4.6-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган табиий газ учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада, 2025 йил 1 январь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган табиий газдан 13 289 439 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб бериб келган, лекин, истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини жавобгар даъвогарга тўлаб бормаган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш бўйича талабнома юборилган, бироқ жавобгар мазкур талабномани оқибатсиз қолдирган. Натижада, қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар прокуратура орқали судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 13 289 439 сўм муддати ўтган асосий қарздорликни ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловларни амалга ошириш чораларини кўрмаган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг 13 289 439 сўм муддати ўтган қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосланиб, даъвони аризасини қаноатлантириш, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 13 289 439 сўм муддати ўтган асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундириш, республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирисин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Халилов Салимжон Сулаймонович ҳисобидан даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига 13 289 439 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Халилов Салимжон Сулаймонович ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев