← Назад
Решение #2844071 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 274 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 354 | — | law | |
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 148 | — | law | |
| ра ФК | 384 | — | law | |
| ИПК | 148 | — | law | |
| илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 176 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 179 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1803-2401/1298-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***лардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, Ғузор
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарорига
нисбатан жавобгар “***” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция
шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари З.Тўраев (шахсий маълумотнома
асосида), унинг вакили Т.Шойимов (ишончнома асосида), даъвогар *** вакили
С.Қурбонов (ишончномага асосан)лар иштирокида суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар *** жавобгар “***” фермер хўжалигига нисбатан судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2020 йил 11 ноябрда тузилган
129-сонли ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш ҳақидаги шартномани
бекор қилишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 9 сентябрдаги ажрими билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб этилган.
Суднинг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби
қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган
апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги,
далилларга нотўғри баҳо берилганлиги, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари
нотўғри қўлланилганлиги, ижара шартномасини бекор қилишга асослар мавжуд
эмаслиги, режани бажарилмаслигига жавобгарнинг айби йўқлиги, сув етказиб
берилмаганлиги ва ер майдони сифатсизлиги сабабли режалар бажарилмаганлиги
ҳақида важлар кўрсатилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 21 ноябрдаги қарорига асосан биринчи инстанция
судиниг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 25 февралдаги қарори билан қуйи инстанция
судларининг ҳал қилув қарори, қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, жавобгарнинг
тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 17 июндаги қарорига асосан
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 21 ноябрдаги қарори ва Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил
25 февралдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
юборилган.
Ишни апелляция инстанциясида янгидан кўришда ишда иштирок этувчи
шахсларнинг барча важларига баҳо бериш, даъво талаби бўйича тугалланган қарор
қабул қилиш, барча суд инстанциялари учун суд харажатларини ундириш
чорасини кўриб, қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиш юзасидан
кўрсатма берилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 31 июлдаги қарори билан Ғузор туманлараро
иқтисодий судининг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш
бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилган.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясининг 2025 йил 22 октябрдаги қарори билан Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 31
июлдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 31 июлдаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича
иш биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтказилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакили
шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, ижара
шартномаси бўйича режаларни бажарилмаслигига сув танқислиги сабаб
бўлганлигини, бу ҳақда даъвогар огоҳлантирилганлигини, жавобгарга тегишли
қишлоқ хўжалиги харитасининг 6-қ-контуридаги ер майдони 42 бал бонитед билан
баҳоланганлиги ҳақида маълумотнома мавжудлигини, солиқ қарздорлик
борлигини, бундан ташқари Ҳалқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг 2024 йил
23 майдаги VI-7543-4-56-К/24-сонли қарори Қарши туманлараро маъмурий
судининг 2024 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан “***” фермер хўжалиги
қисмига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилганлигини маълум қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга қарши ўз эътирозларини
маълум қилиб, унинг асоссиз эканлигини, жавобгар ижара шартномаси бўйича ўз
мажбуриятларини мунтазам бажармасдан келганлигини, бу ҳақда мутахассислар
иштирокида
далолатномалар
тузилганлигини,
жавобгар
бир
неча
огоҳлантирилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида Ғузор тумани Кадастр агентлиги ўзининг
ишончли вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
274-моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат
манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги
мустасно.
Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд
хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари
асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция
шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, Ғузор туман ҳокимининг 2020 йил 6 ноябрдаги Х-1026/11сонли қарори асосида жавобгарга А.Турсунов ҳудудидан 6қ-контуридан жами
44,5 гектар, шундан 43,0 гектар суғориладиган экин, шу жумладан 4 гектар ҳолати
ёмон, 1,0 гектар сув ости ер, 0,5 гектар йўл ости ерлар пахта-ғаллачилик
йўналишдаги фермер хўжалигини ташкил этиш учун 30 йил муддатга ижарага
бериш тўғрисида шартнома расмийлаштирилган.
Шартноманинг
15-бандига
кўра
жавобгар
ер
участкасининг
ихтисослашувини сақлаш, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот
етиштиришни (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобида) ерларнинг
нормативидаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш
ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Агросанаот мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармасининг
2024 йил 17 апрелдаги 28-сонли буйруғига асосан туман ҳокимлигининг хатига
биноан жавобгарнинг қишлоқ хўжалик фаолияти шу кунда тасдиқланган дастур
асосида текширишдан ўтказилган.
Текшириш ўтказишдан аввал “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси
ходимлари фермер хўжалиги раҳбарини ўрганиш ўтказиш учун асос бўлган
ўрганиш ўтказишни тасдиқловчи ҳужжат (буйруқ ва дастур)лардан нусха бериб,
ўрганишга эътирози йўқлиги ҳақида тилхат орқали огоҳлантирган.
Ўрганиш натижаси бўйича 2024 йил 18 апрелда маълумотнома ва
далолатнома тузилган.
Ушбу маълумотнома ва далолатномада Ғузор туман ҳокимининг 2020 йил
6 ноябрдаги Х-1026/11-сонли қарори асосида жавобгарга А.Турсунов ҳудудидан
6-қ-контурдан жами 44,5 гектар, шундан 43,0 гектар суғориладиган экан ер, шу
жумладан 4 гектар ҳолати ёмон ер, 1,0 гектар сув ости ер, 0,5 гектар йўл ости ер
майдони ажратилганлиги, ўрганиш даврида фермер хўжалиги томонидан 2024 йил
ҳосили учун 25 гектар ер майдонига ғалла экиш учун “Кухинур” агро кластер
билан шартнома тузилганлиги, амалда 26,20 гектарга ғалла экилганлиги
аниқланганлиги, пахта ҳосили учун 10 гектар пахта экиш учун “Китоб ип йигирув”
кластери билан шартнома тузилган бўлсада, амалда ушбу ер майдони ўрганиш
даврида қисман шудгор ҳолатида турганлиги, чигит экилмаганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, фермер хўжалиги томонидан ер майдонига 1,88 гектар беда
экилган ва фермер хўжалиги 3 йил давомида пахта ҳамда ғалла режаси
бажарилмаган.
Фермер хўжалиги раҳбарининг 2024 йил 16 апрелда ёзган тушунтириш
хатида у раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалигида 2021-2023 йилларда сув
муаммоси туфайли пахта ва ғалла режаси бажарилмаганлиги, бу ҳақда тегишли
ташкилотларга бир неча марта мурожаат қилинганлиги, аммо натижа
бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармасининг
2024 йил 19 апрелдаги 01/12-12-918-сонли тақдимномаси туман ҳокимлигига
юборилган.
Ғузор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
томонидан хулоса берилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганмасдан, талаб бўйича қарор қабул қилмасдан, тарафлар ўртасида тузилган ер
ижараси шартномаси шартларига кўра низони судгача ҳал этиш бўйича чораларга
риоя қилинганлигини текширмасдан моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини
нотўғри қўллаган даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага
келган деб ҳисоблайди.
Чунки, даъво аризасида 2020 йил 11 ноябрда тузилган 129-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш сўралган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогар ***нинг жавобгар “***” фермер хўжалиги билан 2020 йил 11
ноябрда тузилган 129-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилган.
Суд қарорининг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган талаб
бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши, яъни қўйилган
масаланинг моҳияти бўйича суд ўз хулосасини баён этиши ҳамда талаб этилган ва
кўриб чиқилган талаб юзасидан қарор қабул қилиниши лозим.
Бироқ, ҳал қилув қарорида даъво талаби қаноатлантирилганлиги тўғрисида
хулоса баён этилган бўлсада, аммо шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида
суднинг тўхтами мавжуд эмас.
Процессуал жиҳатдан талаб бўйича қарор қабул қилинмаганлиги суднинг
ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолатда бекор қилиш учун асос бўлади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси
киритишда тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартига кўра низони судгача
ҳал этиш чоралари кўрилганлигини таъминламаган.
Тарафлар ўртасида тузилган ер ижараси шартномасининг 20-бандида
томонлардан бири шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томони
шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор
қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиши шартлиги назарда
тутилган.
Ҳолбуки, шартнома тарафи ҳисобланган даъвогар жавобгарга шартномани
бекор қилиш ҳақида 3 ой олдин эмас, балки 2024 йил 6 июнда 01-05/374-сонли ва
2024 йил 7 июнда 01-05/386-сонли таклиф хатларини юборган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 7 июнда юборилган таклиф хатида
шартномани ихтиёрий бекор қилиш ҳақида 5 кунлик муддат берилган.
Даъво аризаси даъвогар томонидан 2024 йил 12 августда имзоланиб, судда
2024 йил 15 августда рўйхатга олинган.
Мазкур ҳолат даъвогарнинг низони судгача ҳал этиш чораларига риоя
қилганлигини англатмайди. Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган шартномада аниқ
3 ойлик муддат белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб
юритилади)нинг 354-моддасига мувофиқ шартноманинг шартлари тарафларнинг
хоҳиши билан белгиланади.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Шунингдек, судлов ҳайъати иш ҳужжатларидаги Агроасаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан
2024 йил 19 апрелда юборилган 01/12-12-916-сонли огоҳлантириш хатини таклиф
хати сифатида инобатга олмайди. Чунки, ушбу огоҳлантириш хати аниқланган
қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан бўлиб, мазкур ташкилот
шартнома иштирокчиси ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда –
ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра даъвогар
низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса,
башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида
назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 148-моддаси иккинчи қисмига асосан агар қонунда муайян
тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби
белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар
ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан
кейингина судда иш қўзғатиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига кўра ФК
384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган
пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган
вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Ушбу Пленум қарорининг 19-бандига асосан мазкур тоифадаги низоларни
ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ИПК 148-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни
судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда
тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб
чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача
ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига
мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади.
Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ҳалқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг 2024 йил 23 майдаги VI-75434-56-К/24-сонли қарори Қарши туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 12
декабрдаги ҳал қилув қарори билан “***” фермер хўжалиги қисмига оид қисми
ҳақиқий эмас деб топилган.
Бугунги кунда қонун нормаси бўйича “***” фермер хўжалиги билан
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга асос бўлган Ҳалқ депутатлари
Ғузор туман Кенгашининг қарори суд ҳужжатига асосан ҳақиқий эмас деб
топилганлиги боис мавжуд эмас.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация
ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб
чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Мазкур Кодекснинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув
қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
ИПКнинг 179-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман
қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар
бўлиши керак.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни
тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
асос бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисми 6-бандига асосан процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги муносабати билан
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш
учун билдирилган талаб бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори қабул
қилинмгаанлиги асос бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
тўлиқ
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 354, 384-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 74, 107, 118, 48, 176, 179, 278, 280-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Жавобгар “***”
қаноатлантирилсин.
фермер
хўжалигининг
апелляция
шикояти
тўлиқ
Ғузор туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвогар ***нинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар ***дан жавобгар “***” фермер хўжалиги фойдасига 112 500 сўм
почта харажати;
Республика бюджетига 8 500 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ғузор туманлараро иқтисодий суди орқали
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
***
Судьялар
***
***