Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6984 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b0f853e0-894c-49d2-969b-0ea0f8a30e67 Claim ID PDF Hash 0193f43eddebc20a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Ушбу кодекснинг 333-моддаси Ушбу кодекс 333 code_article
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
Ушбу кодекснинг 705-моддаси Ушбу кодекс 705 code_article
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 118-моддаси Ушбу кодекс 118 code_article
Текст решения 9 142 символов
4-1904-2503/6984-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 20 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *********раислигида, судья ёрдамчиси *********нинг котиблигида, даъвогар “*********” МЧЖнинг, жавобгар “*********” МЧЖ ҳисобидан 13.000.000 сўм асосий қарз, 6.500.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Юлдошев (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “*********” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “*********” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 13.000.000 сўм асосий қарз, 6.500.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 майда бошқарув тизимларини сертификатлаштириш хизматини кўрсатиш юзасидан ОС-237сонли шартнома тузилгани, шартномага кўра 20.000.000 сўмлик сертификатлаштириш хизмати кўрсатилгани, ушбу ҳолат тарафлар ўртасида тасдиқланган 2023 йил 13 декабрдаги 449-сонли электрон ҳисоб-фактура билан тасдиқланиши, бироқ жавобгар тўловни қисман амалга ошириб, қолган 13.000.000 сўм қарзни тўламасдан келаётгани билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта (гибрит почта) алоқа бўлимининг маълумотномаси мавжуд. Мазкур ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо 1 бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 15 майда бошқарув тизимларини сертификатлаштириш хизматини кўрсатиш юзасидан ОС-237сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, ижрочи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)нинг буюртмасига асосан Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Пойгабоши маҳалласида турар-жой ва нотурар бинолар ва иншоотлар юзасидан сертификатлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш, буюртмачи эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ шартноманинг умумий қиймати 20.000.000 сўмни ташкил этади; 2.2-бандида буюртмачи шартномага мувофиқ кўрсатилган хизматлар учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширишни ўз зиммасига олган. Даъвогар шартномага мувофиқ мажбуриятларини бажариб, буюртмага асосан жавобгарга 2023 йил 01 июнь кунидаги мувофоқлик сертификатини расмийлаштириб берган бўлсада, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, кўрсатилган хизмат учун тўловни тўлиқ амалга оширмаган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган 2023 йил 13 декабрдаги 449-сонли электрон ҳисоб-фактурага кўра даъвогар томонидан жавобгарга қиймати 20.00.000 сўмлик сертификатлаштириш хизматлари кўрсатилган. Ўз навбатида кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан қисман 7.000.000 сўм тўлов амалга оширилиб, қолган 13.000.000 сўм тўлов амалга оширилмасдан қолган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 13.000.000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. 2 Ушбу кодекснинг 705-моддасига мувофиқ, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар ўз даъво талабида мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 32-моддасига асосланиб 6.500.000 сўм пеня ундириш сўралган. Ушбу Қонуннинг 32-моддаси, иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленуми (бундан буён матнда Пленум деб юритилади)нинг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг 6.500.000 сўм пеня ундириш талабини қисман, 1.850.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 3 Ушбу кодекснинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган. Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13.000.000 сўм асосий қарз, 1.850.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*********” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*********” МЧЖ фойдасига 13.000.000 сўм асосий қарз, 1.850.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********* 4