Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/5948 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти сув таъминоти Ответчик / Подсудимый Қамчиқавтойўл
Source ID 6f4d3c01-9c7d-4cc0-b72b-10748802d1ec Claim ID PDF Hash 18d1ed2c2a83f0b1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 45-моддаси ИПК 45 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/5948-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Шокиров Кассация инстанциясида маърузачи судья Ш.Тўхтабоев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Р.Мамажонова раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Мухиддинов ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Тошкент вилояти сув таъминоти” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси ҳисобидан 46 045 440 сўм асосий қарз, 134 265 600 сўм пеня жами 180 311 040 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар “Тошкент вилояти сув таъминоти” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар вакили Н.Рахмонқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Бойтўраев (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган “Y `l hi” болалар соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари А.Мухиддинов, Наманган вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджановларнинг иштирокида, судлов ҳайъати биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Тошкент вилояти сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 46 045 440 сўм асосий қарз, 134 265 600 сўм пеня жами 180 311 040 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 6 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс 1 сифатида Поп тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 3 606 220,8 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 93 750 сўм ВКА харажати ундирилиб, у томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажати инобатга олиниб зиммасида қолдирилган. Даъвогар манфаатида Палата кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 46 045 440 сўм асосий қарз, 134 265 600 сўм пеня жами 180 311 040 сўм ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Кассация шикоятига асос сифатида, тарафлар ўртасида 2023 йил 11 январда шартнома тузилганлиги, шартноманинг 1,3-бандига кўра, “Истеъмолчи” ичимлик сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олганлиги, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланганлиги, биринчи инстанция суди ҳадл қилув қарорида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси (бундан буён матнда Бюджет кодекси деб юритилади) 122-моддасининг 3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши; жавобгар давлат муассасаси ҳисобланиши боис бюджетдан молиялаштирилиши маълум қилиниб, тарафлар ўртасидаги шартнома тегишли тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳақида важлар келтирилган бўлса-да, бироқ Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил 23 сентябрдаги 01/09-34/812-сонли жавоб хатида, жавобгар ва даъвогар билан 2023 йил 11 январда тузилган 9-сонли шартнома ғазначиликнинг D дастурида рўйхатдан ўтказилмаганлиги, лекин ушбу даврда жавобгар давлат муассасасининг 2022 йил июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 352-сонли қарори билан банкларда ҳисоб рақамлари мавжуд бўлганлиги маълум қилганлигидан келиб чиқиб, гарчи шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлса-да, бироқ банкларда ҳисоб рақамлари мавжудлиги шартноманинг ҳақиқийлиги, яъни қонуний кучга эга эканлигини билдириши ҳақида важлар келтирилган. Судлов ҳайъатининг 2025 йил 12 ноябрдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Йўлчи” болаларни соғломлаштириш оромгохи жалб этилган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Поп тумани Иқтисодиёт ва 2 молия бўлими ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмида, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгилаб қўйилганлиги боис, судлов ҳайъати ўз ўрнида маслаҳатлашиб, уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, “Йўлчи” болаларни соғломлаштириш оромгохи жавобгарнинг балансида эканлигини, шу боис у билан 2023 йил шартнома имзоланганлигини, қарздорлик юзасидан жавобгарга ҳисобварақ-фактура юборилмаганлигини, қарздорлик даъвогар томонидан тузилган далолатнома ва бир томонлама солиштирма далолатномадан келиб чиқиб акс этишини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорни бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили ҳақиқатда шартнома мавжулигини, бироқ “Йўлчи” болаларни соғломлаштириш оромгохи Касаба Уюшмалари федерацияси кенгашига қарашли эканлигини, алоҳида юридик шахс эканлигини, ўзининг ҳисоб рақами мавжудлигини, уларнинг балансида эмаслигини, “Автомобиль йўллари” давлат қўмитасининг қарори билан “Y `l hi” болалар соғломлаштириш оромгохининг таъминоти жавобгар зиммасига юклатилганлигини, фақатгина ушбу оромгохнинг таъминоти уларнинг зиммасидалигини, қарздорлик юзасидан даъвогар томонидан ҳеч қандай ҳисобварақ-фактура юборилмаганлигини, юқорида қайд этилган шартнома бўйича жавобгарга қарашли “ ngr n Z” заводи ва 537-йўл бўлимларига сув олишини, “ ngr n Z” заводи ва 537-йўл бўлимларининг алоҳида ҳисоб рақамлари мавжуд эмаслигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган “Йўлчи” болаларни соғломлаштириш оромгохи раҳбари оромгох алоҳида юридик шахс эканлигини, ўзининг ҳисоб рақами мавжудлигини, жавобгарнинг балансида эмаслигини, жавобгар фақат оромгохнинг таъминоти билан шуғулланишини, қарздорлик кўп ҳисоблаб юборилганлигини, даъво суммасини асоссиз деб ҳисобланишини маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорни ўз кучида қолдиришни сўради. Прокурор касссация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. 3 Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисми мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Тошкент сув таъминоти МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2023 йил 11 январда 9900003417-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўра, даъвогар жавобгарни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава сувни қабул қилиш, жавобгар эса белгиланган муддатларда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ягона иштирокчисининг 2024 йил 12 январдаги 54-сонли қарори билан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ қайта ташкил этиш йўли билан “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖга айлантирилган. 202 йил 12 январда Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖнингустави тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлининг 2024 йил 17 январдаги маълумотларни ўзгартириш ҳақидаги маълумотномасига асосан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ қайта ташкил этиш йўли билан “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ ўзгартирилган. 4 Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарни ичимлик суви билан таъминлаганлигини, бироқ жавобгар томонидан 46 045 440 сўм қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилинган. Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган. Шу боис, Палата даъвогар манфаатда даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан 46 045 440 сўм асосий қарз, 134 265 600 сўм пеня жами 180 311 040 сўм ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан ва тарафларнинг тушунтиришларидан аниқланишича, гарчи даъвогар даъво аризасида жавобгардан тарафлар ўртасидаги 2023 йил 11 январдаги “Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава сув хизматлари кўрсатиш бўйича” шартномасига асосан кўрсатилган хизматлар учун 46 045 440 сўм асосий қарз, 134 265 600 сўм пеня жами 180 311 040 сўм ундириш талаби билан мурожаат этса-да, бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши; 10-бандида, агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши; шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорининг 2-иловаси ҳисобланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 105-бандининг бешинчи хатбошисида, истеъмолчиларнинг II гуруҳи билан — сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари орқали ўзаро ҳисоб-китоб қилишга ўтказилган бюджет ташкилотлари томонидан, ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотлари (бундан буён матнда ИСКХ ташкилоти деб юритилади) тақдим этадиган счёт-фактуралар бўйича ҳар ойда амалга оширилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, даъвогардан ҳисобварақфактура тақдим этиш сўралганда, даъвогар томонидан суд мажлисидаги кўрсатмасида электрон ҳисобварақ-фактура жавобгарга юборилмаганлигини билдирди. Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарга хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланган ҳисобварақ-фактура мавжуд эмаслиги аниқланди. 5 Бундан ташқари иш ҳужжатларида даъвогар томонидан тақдим этилган 2024 йил 19 июлдаги ва 2024 йил 7 августдаги II-II гурух истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тармоқларини хатловдан ўтказиш тўғрисидаги далолатномалар мавжуд бўлиб, даъвогар ушбу далолатномаларда кўрсатилган кўрсатгич рақамларидан келиб чиқиб ҳисоблаб асосий қарз ва пеня ундириш талаби билан мурожаат этилганлиги баён этса-да, Қоиданинг 68-бандида, ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма бериши; муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олиниши назарда тутилган. Ушбу Қоиданинг 70-бандида, ИСКХ ташкилоти сувни ҳисобга олиш асбобининг ўз вақтида назоратдан ўтказилиши учун истеъмолчига олдиндан хабар бериш, уни ечиш, ўрнатиш, кўрсаткичларини назорат қилиш юзасидан масъул ҳисобланиши белгиланган. Қоида 71-бандининг учинчи хатбошисида, сувни ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги юзасидан жавобгарлик истеъмолчига юклатилади. Даъвогар вакили И.Тожибоев ва “Йўлчи” болалар соғломлаштириш оромгохи вакили Г.Рахматуллаевалар томонидан имзоланган 2024 йил 19 июлдаги ва 2024 йил 7 августдаги ичимлик сув таъминоти ва оқава сув тармоқларини хатловдан ўтказиш тўғрисидаги далолатномага кўра, сув ҳисоблагичнинг давлат текширув муддати тугаганлиги, шунингдек назорат пломбаси мавжуд эмаслиги, 30 кунлик муддатда модемли сув ҳисоблагичга алмаштириш ва бу ҳақида даъвогарни пломбалатиш учун хабардор этиш назарда тутилган. Қоиданинг 71-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида ИСКХ ташкилотини бу ҳақда огоҳлантириши лозим. Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги камчилик ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилинади ва асбоб режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилади. Сувни ҳисобга олиш асбоби ишдан чиққанлиги тўғрисида огоҳлатирилмаган ҳолатларда I гуруҳ истеъмолчилари сарфланган совуқ сув учун ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик банди бўйича, сувни ҳисобга олиш асбоби текширилганлиги тўғрисида тузилган сўнгги далолатнома санасидан бошлаб асбоб ишидаги носозликлар бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача бўлган муддат ҳисобидан тўловларни амалга оширадилар. 6 ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда, “Йўлчи” болалар соғломлаштириш оромгохи алоҳида юридик шахс эканлиги, ушбу ҳолат тарафларнинг тушунтиришидан ҳамда Статистика қўмитасининг юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар базасида ўз исботини топганлиги, ИПК 45-моддасининг биринчи қисмида, суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкинлигидан келиб чиқиб, алмаштиришнинг имкони мавжуд эмаслигидан, шунингдек, юқорида қайд этилган Қоидалар талабларига кўра сув ҳисоблагичнинг давлат текширув муддати тугаганлиги, шунингдек назорат пломбаси мавжуд эмаслиги каби ҳолатлар юзасидан тузилган далолатнома асосида қайта ҳисоб-китоблар қилиниши, бу ҳақида ҳужжат расмийлаштирилиши, ушбу ҳолатлар жавобгарнинг сувдан фойдаланганлиги учун ҳисобланган жорий қарз бўлмаганлиги, аксинча бу қоидабузарлик натижасида етказилган зарар сифатида бахоланиши лозимлиги, зарарнинг қонунчиликда белгиланган ҳисоб китоблари даъво аризасида ёки бошқа бир маълумот орқали тақдим этилмаганлиги боис, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 3 606 220,80 сўм давлат божи, кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 803 110,40 сўм давлат божи ва Ўзбекистон республикаси Олий суди депозитига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 196 750 сўм харажат ундиришни, у томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ тўланган 37 500 сўм ва 7 кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 41 200 сўм почта харажатлари инобатга олиб, зиммасида қолдиришни, Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 19 сентябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувларни бекор қилишни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 72, 118, 297, 299, 301, 302 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Тошкент вилояти сув таъминоти” акциядорлик жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 3 606 220,80 сўм давлат божи, кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 803 110,40 сўм давлат божи жами 5 409 331,20 сўм давлат божи; Ўзбекистон республикаси Олий суди депозитига ишни видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ биринчи инстанция суди учун 93 750 сўм, кассация инстанция суди учун 103 000 сўм жами 196 750 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. “Тошкент вилояти сув таъминоти” акциядорлик жамияти томонидан ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ тўланган 37 500 сўм ва кассация инстанция суди учун тўланган 41 200 сўм почта харажатлари инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 19 сентябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов Ш.Тўхтабоев 8