Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2401/3781 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ҚҚҚ
Source ID babf6406-c6c4-4b4b-85f5-890889721141 Claim ID PDF Hash 574c44a80b6c3625... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 232-моддаси аролик кодекси 232 code_article
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ариза юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси ариза юзасидан Жиноят кодекси 228 code_article
Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси Жиноят процессуал кодекси 84 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 911-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 911 code_article
лаб берилганлиги жавобгар томонидан ФК 212-моддаси лаб берилганлиги жавобгар томонидан ФК 212 law
ИПК 3246-моддаси ИПК 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2401/3781-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Мусабоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ш.Тўхтабоев Тафтиш инстанцияда маърузачи судья А.Хоназаров НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Хоназаров раислигида, судьялар Қ.Ходжаев ва А.Иномовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг котиблигида, даъвогарФффнинг, жавобгар “ҚҚҚ” хусусий корхонасига нисбатан Косонсой тумани, Боғишамол МФЙ ҳудудидаги 50 метр кв. ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ҳамда ер майдонини ўз ҳолатига келтириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 15 октябрдаги қарори устидан “ҚҚҚ” хусусий корхонаси томонидан берилган тафтиш шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари Х.Ахунов ва унинг вакили А.Кочкаров (ордер асосида), даъвогар вакили Ш.Азизов (ишончнома асосида), Наманган вилоят прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов, Косонсой туман қурилиш бўлими мутахассиси Н.Пулатов (ишончнома асосида), гувоҳ К.Хамраев ҳамда унинг адвокати У.Тожибоев (ордер асосида)ларнинг иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ффф (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “ҚҚҚ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Косонсой тумани, Боғишамол МФЙ ҳудудидаги 50 метр кв. ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ҳамда ер майдонини ўз ҳолатига келтиришни сўраган. 1 Суднинг ажримига асосан ишга Косонсой туман ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ҳамда Косонсой туман қурилиш бўлимидан мутахассис жалб этилган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантирилиб, жавобгар зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 2 (икки) ой ичида Косонсой тумани, Боғишамол МФЙ ҳудудидаги 50 метр.кв ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ва 50 метр.кв ер майдони ўз ҳолатига келтириш мажбурияти юклатилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарори бекор қилишни сўраган. Апелляция инстанциясининг 2024 йил 15 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантиришсиз, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, тўланган 1 700 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилган. Ҳал қилув қарори 2024 йил 15 октябрда қонуний кучга кирган. Суд қарорларидан норози бўлган жавобгар Наманган вилояти судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти киритиб, унда Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, жавобгарга Косонсой туман ҳокимининг 1994 йил 27 апрелдаги 04/211-сонли қарорига асосан 0,20 гектар ер ажратилганлиги, ушуб ерда жавобгар томонидан 2000 йилдан 2017 йилга қадар қурилиш ишларини бажарганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 38, 40, 41-моддаларида қонун орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 232-моддасига кўра гарчи мулкдор бўлмаса ҳам эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгалланган ер участкаларига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга тадбиқ этилиши назарда тутилганлиги ҳақидаги важлар келтирган. Суд мажлиси куни вақтидан хабардор этилган учинчи шахс Косонсой туман ҳокимлиги суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган 2 мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Косонсой туман ҳокимлигининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Суд мажлисида жавобгар раҳбари ҳамда унинг адвокати тафтиш шикоятидаги важларини такрорлаб, қурилиш қилишидан олдин туман кадастр бўлими ҳамда қурилиш бўлими томонидан қаерга қурилиш қилишини кўрсатилганлиги, шулар чизиб берган чизма бўйича қурилиш ишларни амалга оширилганлигни билдириб, шикоятни тўлиқ қаноатлантириб беришни, биринчи инстанция ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида даъвогар вакили биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси қарорлари тўғри ва асосли қабул қилинганлигини, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси қарорларини ўз кучида қолдириб беришни сўради. Суд мажлисида гувоҳ К.Хамраев жавобгар қурган бино олдидан уни ер участкасига уч тармоқли электр симлар ўтканлиги, жавобгар шу электр симларни ҳамда йўлни асфалтларини олиб ташлаб, уни ер участкасига ўткан йўл устига бино қурганлиги, шундан норози бўлиб ички ишлар органларига ариза қилганлиги, ариза юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддасига асосан кадастр ҳужжатларини қалбакилаштирганлик ҳолатлари аниқланганлиги, бироқ жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жавобгарликка тортилмаганлиги, Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси биринчи қисми бўйича жавобгарга нисбатан иш юритиш тугатилганлигини билдирди. Суд мажлисида прокурор биринчи инстанция ҳамда апелляция инстанцияси қарорларини ўз кучида қолдириб, тафтиш шикоятини рад қилишини сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, гувоҳнинг кўрсатувларини ва прокурорни иш бўйича фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланганлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли Фармонининг 3-бандига кўра, Кадастр агентлигининг асосий вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари этиб кўчмас мулкка бўлган 3 ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш ишлари белгиланган. Кадастр агентлиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш мақсадида ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида жавобгар томонидан Косонсой туман, Боғишамол МФЙ ҳудудидаги 50 кв.метр ер майдонига ўзбошимчалик билан бино-иншоот қуриб олганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан 2024 йил 2 апрелдаги далолатнома билан расмийлаштирилиб, даъвогар ва жавобгар томонидан имзоланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 2 апрелда 107-сонли ёзма кўрсатма берилиб, унга кўра ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни 15 кун ичида ўз ҳисобидан бузиб ташлаш сўралган. Бироқ, мазкур ёзма кўрсатма жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгар корхона раҳбарига нисбатан 2024 йил 4 апрелда маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 212-моддасининг биринчи қисмида, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши; иккинчи қисмида, ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмаслиги; учинчи қисмида, ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади. Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ер участкасини ўзбошимчалик 4 билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди. Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларидаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан бино-иншоот барпо этилганлиги сабабли даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топган. Апелляция инстанция суди эса биринчи инстанция судининг ушбу хулосаси билан келишиб судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Гарчи, шикоятда жавобгар ва унинг вакили қарорларни бекор қилишни сўрасада, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятида ва суд мажлисида баён қилган важлари билан келишмайди. Сабаби, жавобгар томонидан дастлабки қилиб берилган ҳужжатларга асосан қурилиш қилинган бўлсада, ҳозирги низоли 50 метр.кв ер майдонига ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, қурилишга тегишли давлат органларидан рухсат олмасдан қурилиш ишларини бошлаб юборган. Мазкур ҳолат даъвогар ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш мақсадида ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан бино-иншоот қуриб олганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги ҳамда далолатнома жавобгар томонидан имзоланган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгар корхона раҳбарига нисбатан маъмурий жарима қўланилганлиги ҳамда жарима тўлаб берилганлиги жавобгар томонидан ФК 212-моддасининг талабларини бузган ҳолда ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга оширганлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, жавобгар томонидан апелляция инстанциясида билдирилган худди шу мазмундаги важларига кассация инстанцияси суди томонидан муҳокама қилиниб, ҳуқуқий баҳо берилган. ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 3247-моддасининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмида суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда ҳал қилув қарорини ва қарорни бекор қилишга асослар мавжуд эмас. ИПК 118-моддасининг биринчи кўра, суд харажатлари ишда иштирок 5 этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган бўлсада, мазкур ҳал қилув қарори вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 15 октябрдаги қарори билан ўз кучида қолдирилганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини ва қарорни ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади. Баён этилганлардан келиб чиқиб, тафтиш судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган 1 700 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаларини, ИПКнинг 118, 324, 324⁴, 324⁶, 324⁷, 324⁸, 324⁹-моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати қарор қилади: Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 15 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “ҚҚҚ” хусусий корхонаси томонидан тўланган 1 700 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “ҚҚҚ” хусусий корхонаси томонидан берилган тафтиш шикояти қаноатлантиришсиз. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси А.Хоназаров ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев А.Иномов 6