← Назад
Решение #2844095 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 43 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
2025 йил 20 ноябрь
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.М.Тошпулатов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, аризачи – ****нинг жавобгар “****”
МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 07 августдаги “Энергияни
тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
ЎРҚ-940-сонли Қонунининг 43 ва 49 моддаларига асосан 14 958 500 сўм молиявий
санкция қўллаш ва жавобгар хисобидан “Ўзэнергоинспекция” фойдасига 14 958 500
сўм молиявий санкция ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича
тўпланган хужжатларни аризачи вакили – А.Назаров (ишончнома асосида) жавобгар
вакили А.Абдиев (рахбар) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
**** (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, “****” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 07 августдаги
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самардорлигини ошириш
тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сонли Қонунининг 43 ва 49-моддаларига асосан 14 958 500 сўм
молиявий санкция қўллаш ва жавобгар хисобидан “Ўзэнергоинспекция” фойдасига
14 958 500 сўм молиявий санкция ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси иштирок этган жавобгар вакили ариза бўйича даъво талабида
келритирилган жарималарни тўлиқ тўлаб берганлигини билдириб, бу ҳақида банк тўлов
хужжатларини судга тақдим этиб аризани рад қилишини сўради.
Суд, иш юзасидан аризачи ва жавобгар вакилларининг фикрлари ва
тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган далиллар ва иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад
этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, аризачи томонидан
Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги тадбиркорлик субеъктларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган
холда “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилоят бошқармасининг 2025-йил 11-августдаги
01-18-2-17/29-340-сонли буйруғига асосан “ ****” МЧЖ фаолиятида текширув
ўтказилган.
Ўтказилган текшириш натижаларига кўра, жавобгарга тегишли АЁҚШда
сақланаётган I-92 русумли автобензин лабаратория хулосаларига мувофиқ O”z Dst
3031|:2015 давлат стандартига мос келмаслиги аниқланиб жами 18 958 500 сўмлик
махсулот тарқатилганлиги маълум бўлган ва бу ҳақида далолатнома имзоланган.
Мазкур аниқланган холатларда, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 07
августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сонли Қонунининг 43-моддасида
назарда тутилган қоидабузарлик содир этилган деб топилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 07 августдаги “Энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940сонли Қонунининг 43-моддасига кўра, Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда
сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ
конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация
қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган
товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда
белгиланган тартибда сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган
тартибда тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари
орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов асбобларига
ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш
ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган кундан эътиборан реализация қилинган
товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Аризачи томонидан текширишда аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича
тегишли талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолда реализация қилинган жами
маҳсулотларнинг 50 фоизи, яъни 18 958 500 миқдорида молиявий жарима қўллаш
тўғирсида 2025 йил 19 августда 768-сонли қарор қабул қилиниб мазкур жаримани
ихтиёрий тўлаш учун бир ойлик муддат берилган.
Жавобгар томонидан тегишли миқдордаги молиявий жарима бир ой муддатда
жавобгар томонидан жариманинг 4 000 000 сўм қисми ихтиёрий тўлаб берилган ва
қолган қисми тўлаб берилмагач, аризачи жавобгарга нисбатан 14 958 500 сўм молиявий
жаримани қўллаш ва уни ундириш юзасидан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 07 августдаги “Энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940сонли Қонунининг Қонуннинг 49-моддасига кўра Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун
молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект
содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг
суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно.
Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида
ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат
назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини
ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади.
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан
ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу
шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори
турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Мазкур холатда суд аризачининг жавобгарга нисбатан Ўзбекистон
Республикасининг 2024 йил 07 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сонли
Қонунининг 43 ва 49 моддаларига асосан 14 958 500 сўм молиявий санкция қўллаш
ҳамда қўланилган жаримани жавобгар хисобидан “Ўзэнергоинспекция” фойдасига
ундириш ҳақидаги талабини асосли деб топади.
Бироқ, судга ираза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 14 958 500 сўм
молиявий санкция тўлаб берилганлиги боис, аризани қаноатлантиришни рад этиш
лозим бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи
ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонуннинг
9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб,
жавобгарга нисбатан қўлланилган молиявий жаримани ундириш талаби бўйича 412 000
сўм давлат божини жавобгар хисобидан республика бюджетига ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, ЎзР ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 176-179,
215-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар - “****” МЧЖ ҳисобидан аризачи - **** фойдасига 41.200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар - “****” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан
кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.М.Тошпулатов