← Назад
Решение #2844104 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 364 | — | law | |
| ФКнинг | 365 | — | law | |
| онунини | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
2025 йил ****
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар вакили **** (19.05.2025
йилдаги 01-18/1957-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият рахбари ****
(шахсини тасдиқловчи хужжат асосида)ларнинг иштирокида, ****нинг даъвогар «****» АЖ манфаатида, жавобгар - «****» МЧЖга нисбатан жарима ундириш
ҳақидаги даъвоси бўйича ишни Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
**** (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб юритилади), «****» АЖ
(кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «****» МЧЖ (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади) **** сўм жарима ундиришни
сўраган.
Палата даъво аризасида суд мажлисини палата вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб жавобгар томонидан
биржа савдолари қоидалари бузилганлигини, шу сабабли Интизом комиссияси
жарима
қўллаганлигини,
интизом
комиссияси
қарорига
шикоят
қилинмаганлигини маълум қилиб даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш
берди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвога нисбатан эътироза
билдириб, даъвогар томонидан ўрнатилган Биржа савдолари тизимлардан бошқа
тизимдан фойдаланишни имкони йўқлигини, фойдаланувида бўлган
компютерларни барчаси махсус пломба ва стикерлар билан жихозлаб, ташқи
манба фльешка, чип дисклардан фойдаланиш имконияти чеклаб қўйилганлигини
билдириб, даъвони рад этишни сўраб тушунтириш берди.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
1
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 364-моддаси учинчи қисмига кўра шартнома тарафлардан бирининг
оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни
акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади.
ФКнинг 365-моддаси биринчи қисмига мувофиқ Оферта йўллаган шахс
унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, 2024
йил 24 январда жавобгар даъвогарнинг «****» АЖга аъзолик тўғрисидаги
оммавий оферта (шартнома) таклифига, оферта шартларини қабул қилганлик
ҳақидаги акцептини йўллаб биржага аъзоликка қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги
қонунини 14-моддаси 3-қисмига кўра биржа аъзолари биржада ўз фаолиятини
қонунчиликка ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ амалга ошириши шарт.
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларини
ўтказиш Қоидалари (кейинги матнларда Қоидалар деб юритилади)нинг 117бандига кўра биржа савдолари иштирокчиларининг қўшимча даромад олиш
мақсадида нархларни сунъий ўзгартиришга, бир даражада ушлаб туришга ва
бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир этишга қаратилган
ҳаракатлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар,
мессенжерлар ва Интернет тармоғида қасддан ёлғон маълумотлар тарқатиш
нархларни манипуляциялаш деб баҳоланади.
Қоидаларнинг 24-бандига кўра биржа аъзолари, уларнинг трейдерлари ва
савдо майдончалари регистраторларига биржада хисобга олинган техник
ускуналарда, шу жумладан электрон почта орқали узатиш ва қабул қилиш, биржа
томонидан ўрнатилган тизимдан фарқ қиладиган операцион тизимлар (ёрдамчи
дастурлар, скриптлар ва бошқалар)ни биржада хисобдан ўтказилган компьютер
терминалига ўрнатиш ва(ёки) сақлаш, шунингдек улардан савдо пайтида
фойдаланиш тақиқланади.
Қоидаларнинг 211-бандига кўра биржа аъзолари ва савдо майдончалари
томонидан мазкур Қоидалар талабларининг бузилиши биржанинг Интизом
комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Интизом комиссияси ўз фаолиятини
биржа Бошқаруви томонидан тасдиқланган Интизом комиссияси тўғрисидаги
низом асосида амага оширади.
Қоидаларнинг 240-бандига мувофиқ биржада ускуналарни рўйхатдан
ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтган компьютер терминалига,
шунингдек масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш учун
фойдаланиладиган компьютер қурилмаларига шу жумладан электрон почта
орқали биржа томонидан ўрнатилган тизимлардан фарқ қиладиган операцион
тизимлар (ёрдамчи дастурлар, скриптлар ва бошқа дастурий маҳсулотлар),
ўрнатиш ва/ёки уларни сақлаш, шунингдек савдо пайтида фойдаланиш,
биржанинг локал тармоғига ва савдо давомида ускуналарни рўйхатдан ўтказиш
тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳисобдан ўтмаган компьютер терминалларидан
2
фойдаланиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида
жарима солишга асос бўлади.
Жавобгар томонидан қоидаларнинг 240-бандида кўрсатилган талаблар
бузилган. Жумладан, Ахборот дастурларида хизмат кўрсатиш ва қўллабқувватлаш бўлимининг 2024 йил 26 ноябрь кунги 1294-сонли билдиришномасига
кўра 1-савдо сессияси (суюлтирилган газ ва бензин савдоси) вақтида 03-209сонли савдо майдончасидаги 10365-сонли брокерлик идоралари савдо вақтида
фойдаланган (i манзил: 172.17.141.14) компьютер техникасидан биржа
томонидан ўрнатилган тизимдан фарқ қиладиган дастурий таъминотдан
фойдаланганлиги аниқланган.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг
Интизом комиссияси тўғрисида”ги Низомнинг 17 бандига кўра Қоидабузарлик
содир этилган тақдирда Комиссия қуйидаги жазо чораларини қўллашга ҳақли:
огоҳлантириш; жарима; биржа аъзоси ва унинг трейдерларини биржа
савдоларидан четлаштириш; савдо майдончаси регистратори ваколатини
тўхтатиш.
Юқоридаги сабабларга кўра “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё
биржаси” акциядорлик жамиятининг Интизом комиссияси 2024 йил 28 ноябрдаги
5033-сонли қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига базавий хисоблаш
миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима ундиришга қарор қилган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига асосан қонунчилик
ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига
етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида
тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима
ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра жавобгар Қоидаларни 240-банди талабларини
бузганлигини, бу ҳолат ишдаги мавжуд билдиришнома, компьютер
қурилмасидан олинган фото далиллар ва Интизом комиссияси қарори билан ўз
тасдиғини топади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида
келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг
мулкий аҳволига таъсир қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган
3
жаримани **** сўмгача камайтиришни, жариманинг қолган қисмини ундиришни
эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, даъво аризаси бўйича **** сўм давлат божи тўловини
жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган **** сўм
почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Олий суд
депозитига **** сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим
топади.
Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу
модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб
қарор
қилади:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
«****» акциядорлик жамияти фойдасига «****» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан **** сўм жарима ва олдиндан тўланган **** сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
«****» МЧЖ ҳисобидан:
-Республика бюджетига **** сўм давлат божи;
-Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозитига
****
сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
****
4