← Назад
Решение #2844108 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9584-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 20 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, туман прокурори
ёрдамчиси С.Қ қатнашувида, даъвогар– АААнинг жавобгари– БББ
ҳисобидан 771.730.730 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакиллари раҳбар АА, АА (ишончнома асосида)
иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, БББ (бундан кейинги матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 695.752.373 сўм асосий қарз, тўлов муддати
кечиктирилган кунлар учун 75.978.357 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган
суд харажатлари ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Тўрақўрғон туман молия бўлинмаси ва Наманган вилоят
Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризасида баён
этилган талабларини тўлиқ қўллаб қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар шу куни суд мажлисида
иштирок этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорни даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, давлат харидлари электрон тизими
(etender.uzex.uz) орқали ўтказилган танлов асосида тарафлар ўртасида
2022 йил 31 февралда 4-сонли “18-28-40-сонли давлат мактабгача таълим
ташкилотида аутсорсинг усулида соғломовқатлантиришни ташкил этиш
тўғрисида” шартнома тузилган. Мазкур шартномага 2023 йил 13 февралда
4/1-сонли, 2023 йил 14 мартда 4/2-сонли, 2023 йил 15 июнда 4/2-сонли,
2024 йил 30 январда 4/3-сонли, 2024 йил 30 апрелда 4/4-сонли, 2024 йил
8 июлда 4/5-сонли, 2025 йил 10 февралда 4/6-сонли қўшимча
келишувлар тузилган.
Шартнома ва қўшимча келишувлар белгиланган тартибда
ғазначилик томонидан рўйхатдан ўтказилган ва бу ҳақда 2025 йил 12
ноябрда 01/13-34/57-сонли маълумот берилган.
шбу шартнома ва қўшимча келишувлар шартлари асосида
даъвогар томонидан жавобгарда аутсорсинг хизмати кўрсатиб келинган.
Қўшимча келишувлар асосида даъвогар томонидан кўрсатилган
хизмат учун жавобгар томонидан 695.752.373 сўм қарздорлик тўланмаган.
Қарздорлик тарафлар ўртасида 2025 йил 1 август куни холатига
расмийлаштирилган солиштирма далолатномаси асосида тасдиқланган.
Жавобгарга қарздорлик учун тўловларни амалга ошириш юзасидан
огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Мазкур ҳолатда, қарздорлик шартнома ва ўзаро тасдиқланган
ҳисоб варақ фактуралар орқали тасдиқланади.
Демак, даъвогарнинг 695.752.373 сўм асосий қарз ундириш талаби
қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли ва
қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида шартноманинг 4.3бандига кўра, жавобгар тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли тўлов
муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
75.978.357 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
Бироқ, суд жавобгар бюджет ташкилоти эканлигини инобатга олиб,
пеня ундириш талабини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 695.752.373 сўм
асосий қарз ундиришни, пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 13.915.047,46 сўм
давлат божи жавобгардан, 1.519.567,14 сўм давлат божи даъвогардан
ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
БББ ҳисобидан ААА фойдасига 695.752.373 сўм асосий қарз ҳамда
тўланган 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
БББ хисобидан Республика бюджетига 13.919.045,46 сўм давлат
божи ундирилсин.
ААА хисобидан Республика бюджетига 1.519.567,14 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров