← Назад
Решение #2844113 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| онуни | 28 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19431-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААА манфаатида
жавобгар ББББ ҳисобидан 1 330 000 000 сўм ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар
вакили Ғ.Нурматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Жаҳонгиров
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида “T l gr m” месенжери
орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2025 йил 27 февралда тузилган 27-сонли бош олди-сотди
битими асосида 2025 йил 3 июнда 23445- онли олди-сотди шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгарга ўсимликларни ҳимоя қилиш
воситалари ва ўсувни бошқарувчи моддалар, ўғитлар (бундан буён матнда
маҳсулотлар деб юритилади)ни топшириш, жавобгар (сотиб олувчи) эса товарни
қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Бош олди-сотди битимида кўрсатилган мажбуриятларни бажарилишини
таъминлаш учун жавобгарга тегишли тракторлар гаровга қўйилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 1 330 000 000 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
1 330 000 000 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақфактура билан тасдиқланганлигини, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг
жавобгар қарздорликни қисман тўлаганлигини, бугунги кунда унинг қарздорлиги
531 000 000 сўмни ташкил этаётганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида ҳақиқатдан ҳам даъвогардан қарздорлик
мавжуд эканлигини, иш судда кўрилгунига қадар қарздорлик қисман тўланганлигини,
қолган қисмини ҳам яқин кунларда тўлашларини билдириб, ишни қонуний ҳал
этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата суд мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
27 февралдаги 27-сонли бош олди-сотди битими асосида 2025 йил 3 июнда 23445онли олди-сотди шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра даъвогар маҳсулотларни
топшириш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича олинган мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 24 апрелдаги 60983-сонли ҳисобварақ-фактура орқали
1 500 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида жавобгар шартнома
баҳосининг 12 фоизи миқдорида олдиндан, тўловни қолган қисмини 2025 йил
10 августгача амалга оширишига келишилган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 1 330 000 000 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
ФК 418-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартномалар,
ишончнома, ҳисобварақ-фактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топган.
Бироқ жавобгар қарздорликнинг жами 799 000 000 сўмини 2025 йилнинг 17, 21,
23 октябрь ҳамда 6, 10 ноябрь кунлари тўлаган. Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд
мажлисидаги тушунтиришлари, судга тақдим этилган 2025 йил 20 ноябрдаги
1520-сонли маълумотнома билан тасдиқланади.
Даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 14 октябрь куни кирим қилинганлиги
сабабли суд даъвонинг қарздорлик ундириш талаби асосли бўлган деб ҳисоблайди.
Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни қисман
тўлаганлиги учун суд даъво талабларининг 531 000 000 сўм қисмини
қаноатлантиришни, 799 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъво аризасида ундирувни гаровга қўйилган мулкларга
қаратиш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 5 мартда тузилган реестрга 202501658001128 сон
билан қайд этилган гаров шартномаси асосида жавобгарга тегишли Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Бухоро вилоят Ғиждувон тумани бўлими томонидан 2025 йил
18 февралда берилган UZ№435319 рақамли техник паспортга асосан берилган,
завод томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги KO‘K, кузов рақами
№JFFT7060VK0010220, двигател №001660175, т/в тури TR KTOR, давлат рақам
белгиси 80 457 бўлган, “T-7060” русумли TR KTOR ҳамда 2025 йил
18 февралда берилган UZ№435329 рақамли техник паспортга асосан берилган,
завод томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги KO‘K, кузов рақами
№JFFT7060VK0010242, двигател №001668953, т/в тури TR KTOR, давлат рақам
белгиси 80С 672 бўлган, “T-7060” русумли TR KTOR гаровга қўйилган.
Ўзаро 2025 йил 27 февралда тузилган 27-сонли бош олди-сотди битимининг
7.3-бандида жавобгар маҳсулот учун тўловларни олди-сотди шартномасида
келишилган муддатда амалга оширмаган тақдирда қарздорликни гаровга қўйилган
мол-мулк ҳисобидан ундириши мумкинлиги назарда тутилган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров
ҳисобланиши, иккинчи қисмида гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича
ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган
шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда
қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлиши
белгиланган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб жавобгар маҳсулот учун тўловларни олдисотди шартномасида келишилган муддатда амалга оширмай шартнома шартларини
бузганлиги учун суд даъвонинг ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги талабини
ҳам асосли деб ҳисоблайди.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 28-моддасининг
тўртинчи қисмида гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич
сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан
белгиланиши, гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича
келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб
этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида гаровга олинган тракторларнинг нархи бўйича
келишмовчиликлар мавжуд эмаслиги сабабли суд уларнинг реализация қилишдаги
бошланғич сотув нархини даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 27 февраль куни
тузилган гаровга қўйилаётган мулкларни гаров қийматини баҳолаш бўйича келишув
далолатномасида келишилган нархда белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвонинг гаров шартномаси бўйича ундирувни қаратиш талаби асосий
мулкий талабнинг ижросини таъминловчи қўшимча талаб деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд бундай талаб учун алоҳида давлат божи ундирмасдан давлат
божини фақат асосий мулкий талаб (1 330 000 000*2%) суммасидан ҳисоблашни
лозим топади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 531 000 000 сўм
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган
тракторларга қаратишни, гаровга қўйилган тракторларнинг реализация қилишдаги
бошланғич сотув нархини белгилашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
26 600 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 531 000 000 сўм
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув тарафлар ўртасида 2025 йил 5 мартда тузилган реестрга
202501658001128 сон билан қайд этилган гаров шартномаси асосида гаровга қўйилган
жавобгар ББББга тегишли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилоят Ғиждувон
тумани бўлими томонидан 2025 йил 18 февралда берилган UZ№435319 рақамли
техник паспортга асосан берилган, завод томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган,
ранги KO‘K, кузов рақами №JFFT7060VK0010220, двигател №001660175, т/в тури
TR KTOR, давлат рақам белгиси 80 457 бўлган, “T-7060” русумли TR KTOR
ҳамда 2025 йил 18 февралда берилган UZ№435329 рақамли техник паспортга
асосан берилган, завод томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги KO‘K, кузов
рақами №JFFT7060VK0010242, двигател №001668953, т/в тури TR KTOR, давлат
рақам белгиси 80С 672 бўлган, “T-7060” русумли TR KTORга қаратилсин.
Ундирув қаратилган жавобгар ББББга тегишли Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Бухоро вилоят Ғиждувон тумани бўлими томонидан 2025 йил 18
февралда берилган UZ№435319 рақамли техник паспортга асосан берилган,
завод томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги KO‘K, кузов рақами
№JFFT7060VK0010220, двигател №001660175, т/в тури TR KTOR, давлат рақам
белгиси 80 457 бўлган, “T-7060” русумли TR KTORнинг реализация қилишдаги
бошланғич сотув нархи 750 000 000 сўм;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилоят Ғиждувон тумани
бўлими томонидан 2025 йил 18 февралда берилган UZ№435329 рақамли техник
паспортга асосан берилган, завод томонидан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги
KO‘K, кузов рақами №JFFT7060VK0010242, двигател №001668953, т/в тури
TR KTOR, давлат рақам белгиси 80С 672 бўлган, “T-7060” русумли TR KTORнинг
реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи 750 000 000 сўм этиб белгилансин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан республика бюджетига 26 600 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров