Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2502/2802 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f60647f4-06fa-43d4-8733-9298823d81e0 Claim ID PDF Hash 637046f9b477ba3f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 2025 йил 20 ноябрь Асака туманлараро иқтисодий суди, судья Х.М.Тошпулатов раислигида, судья ёрдамчиси А.Араббоевнинг котиблигида, даъвогар “****” давлат муассасасининг жавобгар “****” масъулияти чекланган жамияти хисобидан 53 913 600 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили Х.Хўжамов (ишончнома асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “****” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 53 913 600 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга тақдим этилгач жавобгар томонидан ўзаро келишув чорасини кўриб маълум миқдорда пеня тўлаб берилганлигини сабабли даъвогарнинг жавобгарга бошқа эътирози йўқлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этиб, суддан даъвони рад этишни, жавобгардан суд харажатларини ундириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар, суднинг суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрими жавобгарнинг юридик манзилига юборилганлиги ҳақида алоқа муассасаси судни хабардор қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 05 августда 183014-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан жавобгар томонидан Асака туманидаги Асака ва Соҳибкор массивларидаги фойдаланишдан чиқиб кетган 800 гектар ер майдонинин қайта фойдаланишга киритиш орқали янги боғлар барпо этиш объекти учун лойиҳа смета хужжатларини ишлаб чиқиш, даъвогар эса шартномада белгиланган тартибда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан шартнома қиймати 414 720 000 сўм эканлиги кўрсатилган. Жаъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, лойиҳа смета хужжатлари даъвогарга шартномада келишилган муддатдан 26кун кеч топширилган ва даъвогар томонидан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 6.6-бандига кўра бажарувчи ишларни ўз вақтида бажармаганлиги учун буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган ишлар қийматининг 0, 5 фоизи миқдорида, бироқ ўз вақтида бажарилмаган ишлар қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдориджа пеня тўлаши белгиланган. Жавобгар томонидан ишларнинг кеч топширилиш оқибатида даъвогар шартноманинг 6,6-бандига кўра жавобгардан 53 913 600 сўм пеня ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат этган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган, хисобланган пеняни тўлаш ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 261-моддасининг иккинчи қисмига кўра Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 13бандига кўра, Шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар 3 қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд далиллар, шартнома нусхаси, тўлов хужжатлари ва тараф вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 53 913 600 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъво аризаси судга тақдим этилгач талаб қилинган қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тўлаб берилганлиги боис, даъвони қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,72,118,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар “****” ДМнинг жавобгар “****” МЧЖ хисобидан 53 913 600 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “****” ДМ фойдасига тўлаб чиқилган 1 078 272 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали юқори турувчи судга апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.М.Тошпулатов