← Назад
Решение #2844125 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/1623-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 20 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси С.Қ
қатнашувида, даъвогар – АААнинг жавобгар – БББ ҳисобидан 610.150.085
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили раҳбар АА, жавобгар вакили ББ иштирокида, Чуст туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Чуст туман Ободонлаштириш
бошқармаси ҳисобидан 610.150.085 сўм ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Чуст туман молия бўлими ва вилоят
Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Суднинг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими билан Чуст туман
Ободонлаштириш бошқармаси БББ (бундан кейинги матнда даъвогар деб
юритилади) билан алмаштирилган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб қувватлади.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар вакили даъвони тан олмай, рад
этишни сўраган бўлсада, ушбу куни келмади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар суд мажлисида иштирок
этмадилар ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар вакиллари иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурор даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,
Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг
қонунга
хилоф
қарорлари,
ҳаракатлари
ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Чуст туман ҳокимининг 2022 йил
24 ноябрдаги 691-6-89-Q/22-сонли “Туман ободонлаштириш бошқармаси
томонидан “Чуст Гулзор” маҳалласи фуқаролар йиғини худудида “Яшил
боғ” лойиҳасини амалга ошириш ва ташкил этишга рухсат бериш
тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор билан туман ободонлаштириш бошқармаси
томонидан “Чуст Гулзори” худуди 4Р-112 “Фарғон ҳалқаси” автомобил
йўлининг 37-38 км лари оралиғи йўл четида 22.75 гектар ер майдонида
“Яшил боғ” ташкил этишга рухсат берилган. Шунингдек, туман ҳокими
ўринбосари М.Мирзалиев, туман қурилиш бўлими, Давлат кадастр
раласи туман филиали, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза
қилиш бўлими, туман ирригация бўлими раҳбариларига ҳамда тегишли
ташкилотлар билан биргаликда мазкур худудда суғориш тизимини барпо
этиш (насос, скважина, Ҳовуз, сув минораси, ариқ тортиш, томчилаб
суҳориш тизими жорий этиш) вазифаси юклатилган.
Туман ҳокимининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Яшил
боғ” худудида даъвогар томонидан 2022 йилда икки дона қудуқ қазиш ва
ўрнатиш ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда бажарилган ишлар
далолатномаси расмийлаштирилган. Бироқ, жавобгар далолатнома
асосида бажарилган ишларни қабул қилишда бор тортган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 5-бандида берилган
тушунтиришга кўра, ФКнинг 108 ва 109-моддалари мазмунига кўра,
қурилиш пудрати шартномаси оддий ёзма шаклда тузилади ва ушбу
шаклга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ
тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини
гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Бунда, агар қурилиш пудрати шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса,
тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини
ёзма ёхуд бошқа далиллар билан тасдиқлашлари мумкин.
Шунга кўра, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ низони ҳал
этишда тарафлар қурилиш пудрати шартномасини оддий ёзма шаклда
тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга киришганлиги аниқланса, судлар
мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари
лозим.
Қарор 2.3-бандига кўра, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса,
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга
асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш)
қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади.
Шу асосда, суд даъвогарнинг 610.150.085 сўм қарздорликни
ундириш талаби иш хужжатлари асосида ўз тасдиғини топганлиги сабабли
ушбу талабни асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 12203001,7 сўм
давлат божи ва 37500 см почта харажатлари жавобгардан ундирилиши
лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177 -моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
БББ ҳисобидан ААА фойдасига 610.150.085 сўм қарздорлик ва
37500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар БББ ҳисобидан 12203001,7 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров