← Назад
Решение #2844132 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| ФКнинг | 252 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7735-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
20.11.2025 йил
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Турдиев
(25.08.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили Х.Урдушев (20.11.2025
йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси «N mun -Di r» ususi k rx n si
манфаатида жавобгар «Q `sh Imk n» f rm r x ‘j ligiга нисбатан берилган даъво
аризасини суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлиси
мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси «N mun -Di r» ususi k rx n si манфаатида (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади), иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар «Q `sh Imk n» f rm r x ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 47.050.994 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни
палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони рад қилишни
сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Жиззах туманлараро иқтисодий суднинг
26.09.2024 йилдаги ҳал қилув қарори билан “M d d gr Bi xim S rvis” МЧЖ
тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомили қўлланилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогар
56.906.669 сўмлик талаб билан кредитор талаблари реестрига киритилган. Ушбу
қарздорлик қисман қопланиб, 47.050.994 сўм қарздорлик қолган. Қарздорнинг
кредитор олдидаги қолган мажбуриятни бажаришга имкони йўқлиги маълум
бўлган.
Қарздорнинг молиявий фаолияти юзасидан ўтказилган аудит текшируви
бўйича 18.06.2025 йилдаги хисоботга кўра, “M d d gr Bi xim S rvis” МЧЖнинг
устав капитали 215.218.000 сўм этиб белгиланган. Бунда Жиззах вилояти
ўсимликларни ҳимоя қилиш марказининг улуши 77.400.000 сўм (35.96%), “Nurli
D n” МЧЖнинг улуши 53.700.000 сўм (24.95%) ва «Q `sh Imk n» f rm r
x ‘j ligiнинг улуши 84.118.000 сўм (39.09%) улушга эга эканлиги бироқ устав
фонди шакиллантирилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг
236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган жамиятлар
тўғрисида” Қонунининг 3-моддасига кўра, бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис
этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган
миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият
деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг
мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ
зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган
иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг
тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўлиши белгиланган.
ФКнинг 252-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздорлар шерик бўлиб
мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар
бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан
бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг 47.050.994 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-модда биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси,
ИПКнинг 176-178, 180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Q `sh Imk n» f rm r x ‘j ligi ҳисобидан даъвогар «N mun -Di r»
ususi k rx n si фойдасига 47.050.994 сўм асосий қарз ва 41.200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 460.000 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозитига 103.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида шу суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида
шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки олти ойлик муддатда шу суди орқали
Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев