← Назад
Решение #2844149 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 915 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 947 | — | law | |
| ФКнинг | 951 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| илдирувчи томонидан ФК | 951 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2508/71710-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Қодиров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари
судьялар Л.Абдуллаев ва Х.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, даъвогар даъвогар “Ҳамкорбанк”
АТБ вакили А.Хамраев (ишончномага асосан), жавобгар “Infinit Insur n ”
акциядорлик жамияти вакили Ж.Пирназаров, учинчи шахс А.Носировлар
иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги
ҳал қилув қарорига нисбатан “Ҳамкорбанк” АТБ томонидан келтирилган
апелляция шикояти бўйича ишни вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида
видеоконференцалока режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Ҳамкорбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Infinit
Insur n ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 200 000 000 сўм суғурта пулини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ЯТТ Носиров Акбар Азамович
(бундан буён матнда ЯТТ деб юритилади) жалб этилган.
Суднинг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг
даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниб, “Ҳамкорбанк” АТБ
ҳисобидан республика бюджетига 4 000 000 сўм давлат божи, Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундириш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан келтирилган
апелляция шикоятида, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида автомашинанинг ички бузилиш табиий ҳолат
эканлиги, унга етказилган зарар эса ёнғин натижасида келиб чиққанлиги,
суғурта шартномасига кўра ёнғин ташқи омил ҳисобланиши, мотордан мой
оқиши натижасида автомашинанинг мотор қисми зарар кўриши мумкинлиги,
ёнғин натижасида эса бутун бошли автомашинага зарар етганлиги, суғурта
шартномасининг 3.1 банди ва суғурта полисига кўра ёнғин суғурта ҳодиса
ҳисобланиши ва шартномага ҳамда Фуқаролик кодексининг 915-моддасига
биноан жавобгар суғурта товонини тўлаши шарт бўлса-да, суғурта тўловини
тўлаш рад этилганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
2
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, Қашқадарё вилояти Фавқулодда
вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник маркази кичик инспекторининг
70N019FB D F русумли юк автомашинасини техник носоз деган хулосаси
нотўғри эканлигини, ушбу автомашина 2024 йил 1 ноябрь куни техник
кўрикдан ўтказилганлигини ва техник соз ҳолатда бўлганлигини таъкидлаб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмасдан
даъвога эътироз билдириб, мазкур ҳолат бўйича суғурта ҳодисаси юз
бермаганлигини, чунки суғурта шартномасининг 4.1 бандида суғурта
ҳодисасини истисно этувчи ҳолатлар белгиланганлигини, унга кўра транспорт
воситаси техник носоз бўлганда суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслигини,
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник маркази
кичик инспектори томонидан юк автомашинаси техник носоз деган хулоса
берилганлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб,
биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс ЯТТ Носиров Акбар Азамович
ҳам даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб,
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник маркази
кичик инспекторининг юк автомашинасини техник носоз деган хулосаси
нотўғри эканлигини, ушбу автомашина 2024 йил 1 ноябрь куни техник
кўрикдан ўтказилганлигини ва техник соз ҳолатда бўлганлигини таъкидлаб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни
ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, банк ва ЯТТ ўртасида 2024 йил 26 январда 27-сонли кредит
шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилиб,
унга кўра 1 дона K N русумли ярим тиркама сотиб олиш учун 250 000 000
3
сўм кредит бериш, қарз олувчи эса банкка олинган қарз суммасини шартномада
кўрсатилган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олиши белгиланган.
Жавобгар суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчи ЯТТ ва банк (наф
олувчи) ўртасида 2024 йил 31 январда гаровга қўйилаётган транспорт
воситаларини суғурталаш ҳақида 124/2011/085-сонли шартнома тузилган ва
гаровга қўйилган Ласетти русумли давлат рақами 70G 767N бўлган автошина
ҳамда Кроне русумли давлат рақами 70878АА русумли транспорт воситасига
124/2011/085-сонли суғурта полиси берилган.
Ушбу суғурта полисига кўра, низолашилаётган техникага оид суғурта
суммаси 200 000 000 сўм эканлиги ва 2027 йил 26 январга қадар амалда бўлиши
кўрсатилган.
ЯТТ тегишли бўлган, пахта юки ортилган 2017 йилда ишлаб чиқарилган
давлат рақами 70878АА, “K N ” русумли ярим тиркама транспорт воситаси
2025 йилнинг 20 март куни Қарши-Тошкент йўналиши бўйича Кўкдала тумани
“Боғишамол” ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётганда автотранспорт воситасидан
ёнғин чиқиб ёниб кетган ва унга 243 000 000 сўмлик моддий зарар етган.
ЯТТ томонидан жавобгарга суғурта товонини тўлаб бериш тўғрисида
талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан суғурта товонини тўлаб бериш рад этилган.
Ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилгач, даъвогар томонидан
жавобгардан суғурта товонини ундириш юзасидан даъво талаби билан судга
мурожаат этилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини шартнома
шартлари ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидаги ҳолатларга
кўра асоссиз деб ҳисоблаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФК 915-моддасига асосан мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир
тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти)
эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда
бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг
фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
4
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталовчининг бошқа
мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма
(суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Мулкий суғурта шартномаси бўйича тадбиркорлик хавфи - тадбиркорнинг
контрагентлари ўз мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган
вазиятларга кўра бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли
тадбиркорлик фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи
суғурталаниши мумкинлиги белгиланган.
ФКнинг 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда бошқача
тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки биринчи бадал
тўланган пайтда кучга киради.
Агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача муддати
назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта суғурта
шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта ҳодисаларига нисбатан
татбиқ этилади.
ФКнинг 951-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, мулкий
суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани
ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг
вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва
(ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада
кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига
тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш
ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади. Ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг бажарилмаслиги
суғурталовчига, агар суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида
билганлиги, ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта
товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта
товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-техник
марказининг 2025 йил 20 мартдаги маълумотнома хулосасида ёнғин (D F F
95 F) русумли тиркамали юк автомобилининг мотор қисмидаги носозликлар
туфайли мотор мойи тўкилиб, моторнинг қизиган эҳтиёт қисмларига тушиши
натижасида мотор мойи қизиб, ёнғин содир бўлганлиги, содир бўлган ёнғин
натижасида юк автомобилининг кабинаси, олд ва ён ғилдираклари ва шоссе
қисми тўлиқ, тиркамаси борти чодирли тиркамаси тўлиқ зарарлангани,
шунингдек, тадқиқот ўтказиш жараёнида бевосита ва билвосита юк
автомашинаси ҳайдовчилари берган кўрсатмаларини ва кўздан кечириш
жараёнида, (D F F 95 F) русумли тиркамали юк машинаси ёнғин содир
бўлган жойдан тахминан 70-100 метр масофадан мотор мойи тўкилиб
келганлигини инобатга олиб, ёнғиннинг бошланиш нуқтаси яъни эпимаркази,
юк автомобилининг двигатель қисмида деб тахмин қилиниши ҳамда ёнғиннинг
тахминий келиб чиқиш сабаби, двигатель ҳаракатланиш жараёнида (200-400)
градусгача қизиши натижасида тўкилиб келган мотор мойининг иссиқ юзага
тушиши оқибатида ёнувчи буғ ҳосил бўлиши натижасида ёнғин содир бўлган
бўлиши мумкин деб хулоса қилинган.
5
Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартноманинг 4.1 банди (м)кичик
бандида транспорт воситаси ташқи омиллар таъсирисиз ички бузилишлар
натижасида зарарланишини суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди деб белгиланган.
Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида 21.04.2025 йилда Қарор қабул
қилиниб, унга кўра содир қилинган ёнғин ҳолати юзасидан олинган
тушунтириш хатлари ва воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, Қашқадарё
вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-техник марказидан олинган
маълумотномага асосан ёнғинни бирор-бир шахс қасддан содир етмаганлиги,
двигатель ҳаракатланиш жараёнида (200-400) градусгача қизиши натижасида
тўкилиб келган мотор мойининг иссиқ юзага тушиши оқибатида ёнувчи буғ
ҳосил бўлиши натижасида ёнғин юзага келган деб ҳисобланган ва шунга кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди ва 333-334моддаларига таяниб жиноят аломати йўқлиги сабабли жиноят иши қўзғатиш
рад этилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасидаги
суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси содир бўлмаган деб ҳисобланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги
45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги Қарорининг 11-бандига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича
суғурта ҳодисаси деганда, шартномада назарда тутилган ва унинг содир
бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш
мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилади.
Суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта
қилинган воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан зарар
ўртасидаги сабабий боғланиш фактини ўз ичига олади ҳамда суғурталаш амалга
оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши (суғурталанган
мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши ёхуд нобуд бўлиши ва
бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланади.
Шунингдек, 11.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли
мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда
содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш муддати
тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс
(суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган даврида
етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб қилишга
ҳақли. Ушбу ҳолатда зарар суғурта шартномаси амалда бўлган даврда
етказилган ёки етказилиши бошланганлигини исботлаш мажбурияти суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) зиммасига юклатилади.
Агар иш ҳолатларига кўра зарар келиб чиқишининг аниқ даврини
аниқлашнинг имкони бўлмаса, зарар аниқланган пайтда етказилган
ҳисобланади.
Шунингдек, 11.2-бандига кўра, суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли
мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда
юз берган бўлса-да, зарар етказилиши унинг амал қилиш даври тугагандан
кейин бошланган бўлса, суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳисобланади ва
6
суғурталовчи, суғурта қилдирувчи томонидан ФКнинг 951-моддасида белгиланган
қоидаларга риоя қилган ҳолда, суғурта товонини тўлашга мажбур бўлади.
Шунингдек, 12-бандига кўра, ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф
олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида
белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти
белгиланган.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, суғурта қилдирувчи зиммасига
фақатгина суғурта ҳодисаси ҳақида муайян вақт ва усулда хабар бериш
мажбурияти юкланади. Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига)
ушбу хабарнома билан бир вақтда суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган
барча зарур ҳужжатларини тақдим қилиш мажбурияти юкланмаган.
Мазкур Пленум қарорининг 13-бандида, суғурталовчининг суғурта
товонини тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқади ва суғурта
ҳодисаси натижасида келиб чиққан зарарлар учун жавобгарлик
ҳисобланмаслиги, суғурта шартномаси кучга кирганидан сўнг суғурта ҳодисаси
юз берган тақдирда, суғурталовчида шартномада ва суғурталаш қоидаларида
кўрсатилган тартиб, шартлар ва муддатда муайян пул суммасини тўлаб бериш
мажбурияти юзага келиши, 15.3-бандида суғурталовчининг суғурта товони ёки
суғурта пулини тўлашни рад этишининг ҳаққонийлиги тўғрисидаги масалани
ҳал қилишда судлар нафақат ихтиёрий мулкий суғурта шартномасида
кўрсатилган ҳужжатларни, балки суғурта ҳодисаси юз берганлигини, суғурта
ҳодисаси натижасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан кўрилган
зарарнинг миқдорини тасдиқловчи шартномада кўрсатилмаган ҳужжатларни
ҳам инобатга олиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
ўрганилмасдан, далилларга атрофлича ҳуқуқий баҳо берилмасдан, даъво
талабини рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келинган деб ҳисоблайди.
Гарчи, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғинтехник марказининг 2025 йил 20 мартдаги хулосасида ёнғин юк
автомобилининг мотор қисмидаги носозликлар туфайли содир бўлган бўлиши
мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган бўлса-да, ушбу маълумот тўлиқ
асосланмаган тахмин ҳисобланади.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг транспорт воситаси
техник носоз бўлганлиги сабабли ушбу ҳолат суғурта шартномасининг 4.1
бандига кўра суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги тўғрисидаги важлари билан
ҳам келишмайди.
Чунки 2024 йил 31 январда тузилган суғурта шартномасининг 3.1-бандида,
суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида суғурта ҳудудида ТВ қуйидаги
суғурта қалтисликлари натижасида йўқотилиши (нобуд бўлиши ёки
ўзлаштирилиши) ёки шикастланиши ҳисобланади, шунингдек, портлаш, йўл
транспорт ҳодисаси, ёнғин, ТВга учинчи шахслар томонидан зарар етказилиши,
табиий офатлар, жисмлар зарбаси, ўзлаштириш (талончилик, ўғирлик,
босқинчилик, олиб қочиш) суғурта ҳодисаси эканлигини аниқ кўрсатилган.
7
Бундан ташқари, иқтисодий ишдаги мавжуд далилларга кўра
автотранспорт воситаси тегишли тартибда 2024 йил 1 ноябрь куни техник
кўрикдан ўтказилган бўлган.
Баён қилинганларга кўра, даъвогарнинг апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосли бўлиб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларига тўғри баҳо
бермасдан низо бўйича даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
барвақт хулосага келган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ИПКда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари,
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 276-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг
суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда
текшириши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 2-бандига мувофиқ апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор
қабул қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг
тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
8
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
асос бўлади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини тўлиқ
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни ҳамда суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Ҳамкорбанк” АТБ томонидан келтирилган апелляция шикояти
қаноатлантирилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
“Ҳамкорбанк” АТБнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Infinit Insur n ” акциядорлик жамияти ҳисобидан:
“Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 200 000 000 сўм суғурта пули, 2 000 000 сўм
давлат божи ва 78 700 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 4 000 000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконфренсалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 206 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Қарши туманлараро иқтисодий суди
орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
раислик этувчи
Н.Хўжақулов
ҳайъат аъзолари
Х.Турсунов
Л.Абдуллаев