Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/8700 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение H mz E Art T til Ответчик / Подсудимый МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ
Source ID c7a97d7d-452a-4f07-8dbb-1e176d80063d Claim ID PDF Hash b6e8c95206963175... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
Ушбу кодекснинг 131-моддаси Ушбу кодекс 131 code_article
онунининг 161-моддаси онуни 161 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2501/8700-сонли иқтисодий иш РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида) Риштон тумани 2025 йил 20 ноябрь Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг котиблигида, аризачи – “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор – "МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ" фермер хўжалигининг тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш, тугатишга доир иш юритишни бошлаш ва суд харажатлари ундириш тўғрисидаги аризасини тарафлардан кредитор вакили Ф.Хажибоев (ишончнома асосида), қарздор вакили Ш.Маматов (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчиси Б.Мирзаолимов (аттестат асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида "МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ" фермер хўжалигини (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 2025 йил 12 сентябрь кунги ажрими қарздор "МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ" фермер хўжалигига кузатув жорий этилиб, муваққат бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси Мирзаолимов Баходир Бахтиёр ўғли тайинланган. Кредитор вакили суд мажлисида тарафлар ўртасида келишувга эришганлигини билдириб, суддан келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Қарздор суд мажлисида суддан келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Муваққат бошқарувчиси суд мажлисида тақдим қилинган келишув битимини тасдиқлаб, мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб, кредитор вакилиининг ҳамда муваққат бошқарувчисининг тушунтиришини тинглаб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқлаб, иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатишни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 апрель кунги 4-1505-2502/3402-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “H mz E Art T til ” масъулияти чекланган жамият фойдасига 27 220 751 сўм муддати ўтган асосий қарз, 7 912 662 сўм банк фоизи ва 37 500 сўм почта ҳаражати ундириш белгиланган. Бироқ, қарздор томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ" фермер хўжалигининг тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш, тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Муваққат бошқарувчиси томонидан судга тақдим этилган ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, 2025 йил 19 ноябрь куни кредиторлар йиғилиши бўлиб ўтган. Мазкур йиғилишда кредитор ва қарздор ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасида “Суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади” деб белгиланган. Ушбу кодекснинг 131-моддасига кўра, “Тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 161-моддаси биринчи қисмида қарздор ва кредиторлар суд томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битимини тузишга ҳақли эканлиги, ушбу модданинг иккинчи қисмида кредиторлар номидан келишув битимини тузиш ҳақидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарори биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ кредиторларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ҳамда қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган молмулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланиши белгиланган. Қарздорга нисбатан кузатув ишини юритиш жараёнида тузилган кредиторлар талаблари реестрига “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 84 587 506,36 сўм қарздорлик киритилган. Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ҳам асосий қарздорликка қўшиб 2026 йил 01 июлгача тўлаб берилишига келишилган. Суд юқорида баён қилинган иш ҳолатларига ва қонун нормаларига биноан тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини аниқлаб, келишув битимини тасдиқлаб, ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 130, 131, 170-моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 161-моддаларини қўллаб А Ж Р И М Қ И Л Д И: Кредитор “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ва қарздор "МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ" фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 19 ноябрь куни тузилган кредиторлар талаблари реестрига киритилган 84 587 506,36 сўм қарздорлик ҳамда 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати жами 85 864 706,36 сўмни 2026 йилнинг 01 июль кунига қадар кредитор “HAMZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига тўлаб бериш шартларида тузилган келишув битими тасдиқлансин. Келишув битими тасдиқланганлиги сабабли "МАМАТХЎЖА АГРО ФАЙЗ" фермер хўжалигига нисбатан иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев