← Назад
Решение #2844156 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФК | 7461 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/19547-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 20 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААА манфаатида
жавобгар ББББ ҳисобидан жами 1 100 552 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгар “S hil shif m d s rvis” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Рахматуллаев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААА (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Наманган минтақавий Банк хизматлари офиси ва
ББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 20 декабрда
1508667-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 36 ой
муддатга 900 000 000 ўм кредит ажратилган.
Кредитнинг таъминоти сифатида “S hil shif m d s rvis” масъулияти чекланган
жамиятига (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) тегишли бино ва
иншоотлар гаровга қўйилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз
вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномаси жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
190 909 000 сўм муддати ўтган кредит, 177 437 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи,
20 604 000 сўм пеня, 709 091 000 сўм кредит қолдиғи, 2 511 000 сўм кредит фоизи,
жами 1 100 552 000 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарга
тегишли гаровга қўйилган бино ва иншоотларга қаратишни сўраган.
Палатанинг даъвогар манфаатида даъво талаблари миқдорини кўпайтириш
ҳақидаги аризасида жавобгар ҳисобидан 218 182 000 сўм муддати ўтган кредит,
207 529 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 27 227 000 сўм пеня, 681 818 000 сўм
кредит қолдиғи, 8 369 000 сўм кредит фоизи, жами 1 143 125 000 сўм ундиришни
сўралган.
Суднинг 2025 йил 20 ноябрдаги ажрими билан Палатанинг даъвогар
манфаатида киритган даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризаси
иш юритувига қабул қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси асосида жавобгарга кредит
ажратилганлигини, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
қайтармаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисига келмади. Палата
ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата,
жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 декабрда
тузилган 1508667-сонли кредит шартномаси асосида даъвогар томонидан жавобгарга
3 ойлик имтиёзли давр билан 36 ой муддатга йиллик 32 фоиз устама тўлаш шарти
билан 900 000 000 сўм кредит ажратилган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра жавобгар олинган пул
маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан
фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро)
қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда
фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
Жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас иловаси бўлган кредитни қайтариш
жадвали асосида қайтармасдан келган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида
2025 йил 19 ноябрь куни ҳолатига жами 1 143 125 000 сўм кредит қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган
талабномаси жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
Ваҳоланки, ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномасининг 5.1.4-бандида жавобгар томонидан кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда
даъвогар кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга
эканлиги назарда тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 7461-моддасида кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга
мурожаат қилиши назарда тутилган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 681 818 000 сўм муддати келмаган
асосий қарзни ҳам ундириш талаби асослидир.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар
томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас иловаси
бўлган кредитни қайтариш жадвали асосида қайтариш мажбурияти лозим даражада
бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан
жами 1 115 898 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида 27 227 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 8.3-банди жавобгар фоизларни
белгиланган муддатда тўламаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар
вужудга келгани учун жаврбгарга даъвогарга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу боис суд жавобгар кредит фоизини шартномада белгиланган муддатда
тўламаганлиги сабабли даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 27 227 000 сўм пеняни
20 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 21 декабрда тузилган реестрга 202402526004961
сон билан қайд этилган ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли
Наманган шаҳар, “Озод” МФЙ, Одилжон Мирсаидов кўчаси, 14-уйда жойлашган
“Ташхис қўйиш аёллар маслаҳатхонаси ва гинекология шифохонаси биноиншоотлари” (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) гаровга қўйилган.
Ипотека шартномаси нотариал тартибда тасдиқланган ва давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 5.1.4-бандида жавобгар томонидан
кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган
ҳолларда даъвогар кредитдан бўлган қарзни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига биноан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Баён этилганлардан келиб чиқиб суд даъвонинг ундирувни гаров қўйилган
мулкка қаратиш ҳақидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
ФК 281-моддасининг учинчи қисмида гаровга қўйилган мол-мулкнинг
кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши, гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда,
мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилиши ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор
қийматидан келиб чиқиб белгиланиши назарда тутилган.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39-моддасининг
бешинчи хатбошисига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди
савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи
ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд томонидан
белгиланади.
Тарафлар ўртасида гаровга қўйилган бино ва иншоотларнинг нархи бўйича
келишмовчиликлар ҳамда низо мавжуд эмаслиги сабабли суд унинг реализация
қилишдаги бошланғич сотув нархини даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
10 декабрда тузилган гаров баҳосини келишиш далолатномасида келишилган нархда
белгилашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 218 182 000 сўм муддати
ўтган кредит, 207 529 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 20 000 000 сўм пеня,
681 818 000 сўм кредит қолдиғи, 8 369 000 сўм кредит фоизи, 41 200 сўм почта
харажатлари ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган бино ва иншоотларга
қаратишни, гаровга қўйилган бино ва иншоотларнинг реализация қилишдаги
бошланғич сотув нархини белгилашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
22 862 500 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан даъвогар АААА фойдасига 218 182 000 сўм муддати
ўтган кредит, 207 529 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 20 000 000 сўм пеня,
681 818 000 сўм кредит қолдиғи, 8 369 000 сўм кредит фоизи, 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ундирув тарафлар ўртасида 2024 йил 21 декабрда тузилган реестрга
202402526004961 сон билан қайд этилган гаров шартномаси асосида гаровга қўйилган
қўшимча жавобгар “S hil shif m d s rvis” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Наманган шаҳар, “Озод” МФЙ, Одилжон Мирсаидов кўчаси, 14-уйда жойлашган
“Ташхис қўйиш аёллар маслаҳатхонаси ва гинекология шифохонаси биноиншоотлари” (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан)га қаратилсин.
Ундирув қаратилган қўшимча жавобгар “S hil shif m d s rvis” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Наманган шаҳар, “Озод” МФЙ, Одилжон Мирсаидов
кўчаси, 14-уйда жойлашган “Ташхис қўйиш аёллар маслаҳатхонаси ва гинекология
шифохонаси бино-иншоотлари” (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан)нинг реализация
қилишдаги бошланғич сотув нархи 1 215 000 000 сўм этиб белгилансин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББ ҳисобидан республика бюджетига 22 862 500 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров