Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2501/2963 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение OSIYO-GOLD S ORY SERVIS Ответчик / Подсудимый
Source ID 07203dcd-375d-42dd-9e18-f642bf7b35c0 Claim ID PDF Hash 05d9fdaf66e7f5ef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ИПКнинг 179-моддаси ИПКнинг 179 law
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПК 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2501/2963-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Эгамов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 20 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида), даъвогар “OSIYO-GOLD S ORY SERVIS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Камалов (ишончнома асосида) (палата ва жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “OSIYO-GOLD S ORY SERVIS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Косон туман ободонлаштириш бошқармасидан 176 986 399 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 22 июлдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Косон туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Косон туман ғазначилик хизмати бўлими жалб этилган. Суднинг 2025 йил 27 августдаги ажрими билан палатанинг даъвогар манфаатида берган қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суднинг 2025 йил 2 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 176 986 399 сўм бажарилган ишлар қиймати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан учинчи шахс томонидан берилган кассация шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри қўлланилганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, тендер савдолари ташкил қилинмаганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги каби важлар кўрсатилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 20 ноябрдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилган. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили шикоятида қайд этилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб қаноатлантиришни сўради. 2 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари шикоятнинг асоссиз эканлигини, суд иш ҳолатларидан келиб чиқиб, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисида қонуний тўхтамга келганлигини, ишлар бажарилганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор шикоятдаги важларни қўллабқувватлаб, қаноатлантиришни, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси палата ва жавобгарга юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юитилади)нинг 127, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини тўлиқ биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “OSIYO-GOLD S ORY SERVIS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Косон туман ободонлаштириш бошқармасидан 176 986 399 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасидаги 2022 йил 28 ноябрдаги 5-сонли пудрат шартномаси тендер савдоларисиз тузилганлиги ва Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси ва қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати палатанинг даъво аризаси ва қўшимча даъво аризаси ҳамда кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал қонун ҳужжатларига риоя қилмасдан, даъво предмети ва асосини ўзгартириш ҳақидаги аризани асоссиз равишда иш юритишга қабул қилиб, талаб бўйича қарор қилмасдан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. 3 Чунки, палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасида бажарилган ишлар қийматини ундириш сўралган бўлиб, судга тақдим этган қўшимча даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларига асосан 2022 йил 28 ноябрдаги 5-сонли пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг оқибатини қўллаган ҳолда Косон туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан 176 986 399 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш кўрсатилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 27 августдаги ажрими билан палатанинг даъвогар манфаатида даъвонинг асоси ва предметини ўзгартириш ҳақидаги ушбу аризаси иш юритувга қабул қилинган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвонинг предмети ва асосини бир пайтда ўзгартириш мумкин эмаслигига эътибор қаратмасдан палатанинг даъвогар манфаатида берган қўшимча даъво аризасини асоссиз равишда иш юритишга қабул қилган. Палата томонидан даъвогар манфаатида бир пайтнинг ўзида даъво предмети сифатида тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақида номулкий характердаги ҳамда бажарилган ишлар қийматини ундириш сўралган бўлиб, даъво предмети ва асоси ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига кўра суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг баён ва асослантирувчи қисмида тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича танлов ўтказилмаганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид эканлиги ва ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини асос қилиб кўрсатган бўлсада, аммо ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қўшимча даъво аризаси бўйича қарор қабул қилмаган. Суд қарорининг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган талаб бўйича тугалланмаган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши, яъни қўйилган масаланинг моҳияти бўйича суд ўз хулосасини баён этиши ҳамда талаб этилган ва кўриб чиқилган талаб юзасидан қарор қабул қилиниши лозим. ИПКнинг 179-моддаси 6-қисмига кўра ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида билдирилган талаблардан ҳар бирини тўлиқ ёки қисман қаноатлантириш ҳақидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 29-бандига асосан манфаатдор шахс томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги киритилган даъво судлар томонидан иккита мустақил талабдан иборат бўлган даъво сифатида кўрилиши кераклиги назарда тутилган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан палатанинг даъвогар манфаатида даъво асоси ва предметини, яъни тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳамда бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақидаги қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганлигини, ушбу ажрим қонуний кучда эканлигини инобатга олишни ҳамда ушбу талабларни иш ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. 4 Сабаби, иш ҳужжатларида ҳақиқий эмас деб талаб қилинаётган пудрат шартномаси, қарздорликни тасдиқловчи солиштирма-далолатнома ва ўзаро тузилган счёт-фактуралар каби ишончли ва мақбул далиллар мавжуд эмас. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддасига кўра бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга 5 бўлмагани ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Шу сабабли даъво асоси ва предметини бир пайтнинг ўзида ўзгартириб, даъволашиш ҳуқуқининг асоссиз эканлигини ўзиёқ барча талабларни қаноатлантиришни инкор этади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. 6 ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “OSIYO-GOLD S ORY SERVIS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “OSIYO-GOLD S ORY SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 5 309 890 сўм давлат божи ундирилсин. Биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 3 октябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Янги ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов