Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/13456 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ecf7797e-6333-44d6-b413-30d7e6d7b8e8 Claim ID PDF Hash 29a3966a7d33eee2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онуннинг 34-моддаси онуннинг 34 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13456-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 20 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозова котибалигида, аризачи *****нинг жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан 3 222 621 945,8 сўм молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган молиявий жаримани ундириб бериш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари *****ва ***** (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***** (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 3 222 621 945,8 сўм молиявий жарима қўллашни ва қўлланилган молиявий жаримани ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ***** инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 26 августдаги 13/185-сонли буйруғига асосан жавобгар жойлашган объектда электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилганлигини, текширишда ўрнатилган электр асбоб-ускуналарида ностандарт ва сертификатланмаган электр қурилмаларидан фойдаланаётганлиги аниқланганлигини, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, бир нусхаси жавобгар раҳбарига тақдим қилинганлигини, далолатномада аниқланган камчиликларни 2025 йил 8 сентябргача бартараф қилиш бўйича кўрсатма берилганлигини, кўрсатма бажарилган ёки бажарилмаганлигини ўрганиб кўрмаганлигини (ўрганиш қайта текшириш бўлиб қолиши сабабли ўрганилмаган), жавобгар қўлбола узаткичлардан фойланганлиги натижасида электр таъминоти ташкилотига зарар етказилганлигини, ушбу зарарни аниқлаш имкони йўқилигини, зарар сифатида қонунчиликда молиявий жарима қўллаш назарда тутилганлигини, молиявий жарима суммаси Қонун кучга кирган санадан бошлаб ҳисобланганлигини, камчиликларни баратара қилинганлиги молиявий жаримани қўлламасликка асос бўлмаслигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ***** инспекцияси ходимлари 2025 йил 26 августда ўзлари жойлашган объектда эектр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказганлигини, текширишда ўрнатилган электр асбоб-ускуналарида ностандарт ва сертификатланмаган электр қурилмаларидан фойдаланаётганлиги аниқланганлигини, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, бир нусхасини раҳбарига тақдим қилишганлигини, лекин қонунга зид равишда яна бир далолатнома расмийлаштириб, молиявий жарима ҳисоблаганлигини, лекин ушбу далолатномани раҳбарга кўрсатмасдан объект жойлашган жойдан ташқарида иккита холис иштирокида имзоланлигини, холислар раҳбар имзолашдан бош тортганлигини билмаганлигини, текширишда аниқланган камчиликлар тўлиқ тартараф қилиниб, 2025 йил 5 сентябрда инспекцияга қилинган ишлар ва ишлаб чиқилган чоратадбирлар тақдим қилинганлигини, инспекция қилинган ишларни ўрганиб кўрмаганлигини, инспекция томонидан 2024 йилда ўтказилган текширишда камчиликлар аниқланмаганлигини, молиявий жарима суммаси Қонун кучга кирган санадан бошлаб ҳисобланиши ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмаслигини маълум қилишиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, ***** ҳудудий бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 26 августдаги 13/185-сонли буйруғи билан жавобгар жойлашган Жиззах шаҳри Бунёдкор маҳалласи А-саноат кўчаси 87-В-уй манзилида жавобгар томонидан электр энергияси ва табиий газни қабул қилиш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан шу куннинг ўзида текшириш ўтказилган. Текширишни аризачи вакиллар *****, *****, ***** ўтказган. Текшириш натижаси бўйича расмийлаштирилган 13/185-сонли далолатномада жавобгарга тегишли қоғоз ишлаб чиқариш цехи ҳудудидаги 1 дона қуввати 2 500 КВА бўлган трансформатор пунктининг 10 кВ томонига стандартлаштирилган сақлагичлар ўрнига 3 дона қўлбола сим (жучог) ўрнатилганлиги, трансформатор, ток тарнсформатор ва кабел симлари даврий синовдан ўтказилмаганлиги, 0,4 кВ томонидаги чиқувчи кабеллар стандартлаштирилган учликларсиз уланганлиги, кабел учларида қизиш ҳолатлари мавжудлиги, кабел учларига ҳимояловчи комутацион ускуналар ўрнатилмаганлиги кўрсатиб ўтилган. Далолатномада жавобгарга кўрсатма берилиб, аниқланган камчиликларни 2025 йил 8 сентябргача бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва камчиликларни 2025 йил 15 сентябргача бартараф қилиб, 16 сентябргача инспекцияга ёзма хабар бериш кўрсатилган. Далолатнома нусхаси жавобгар раҳбарига имзо қўйдириб топширилган. Бундан ташқари даъвогар ходимлари шу санада 13/185-1-сонли иккинчи далолатномани расмийлаштириб, жавогарнинг 2024 йилнинг ноябрь, декабр, 2025 йилнинг январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль ойлари учун истемол қилинган 3 226 219 кВт электр энергияси умумий қийматининг 10 фоизи миқдорида – 322 621 945,8 сўм иқтисодий жарима қўлланилиши кўрсатилган. Далолатномада жавобгар раҳбари “имзо қўйишдан бош тортди” деб белги қўйилган. Жавобгар раҳбарининг имзо қўйишдан бош тортганлиги тўғрисида холислар ***** ва *****лар иштирокида қўшимча далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан 2025 йил 27 августда ўрганиб чиқилиб, жавобгарга нисбатан 322 621 945,8 сўм молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган молиявий жаримани бир ой ичида ихтиёрий тўлаш бўйича 793-сонли қарор қабул қилинган. Текшириш материаллари “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига бириктирилган. Далолатномада кўрсатилаган аниқланган камчиликлар жавобгар томонидан бартараф қилиниб, 2025 йил 5 сентябрда камчиликлар бартараф қилинганлиги бўйича даъвогарга ёзма маълумот берилган. Даъвогар камчиликлар бартараф қилинганлиги бўйича эътироз билдирмаган ёки қайта ўрганиб кўрмаган. Жавобгар томонидан тақдим қилинган фотосуратлардан аниқлаган камчиликлар баратараф қилинганлигини кўриш мумкин. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги 121-сон қарори билан тасидиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) билан тартибга солинади. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Ўзэнергоинспекция деб юритилади) ўз ваколатлари доирасида: энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат назоратини амалга оширади; энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади; бинолар ва иншоотларни, шу жумладан кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва фойдаланишга топширишда уларда энергияни тежайдиган ва энергия жиҳатидан самарадор технологиялардан фойдаланишнинг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини текширади; бинолар ва иншоотларни, шу жумладан кўп квартирали уйларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлашда иссиқлик сақловчи қурилиш материалларини, шунингдек конструкцияларни қўллашга ҳамда муқобил энергия манбаларини ва энергияни тежайдиган қурилмаларни мажбурий тарзда ўрнатиш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, бундан якка тартибдаги уйлар қурилиши мустасно; товарлар (ишлар, хизматлар), бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш, шунингдек энергиядан оқилона фойдаланиш нормаларига ҳамда унинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради. Қонуннинг 34-моддасига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек энергия сифатининг норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши соҳасидаги давлат назорати Ўзэнергоинспекция ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Қонуннинг 47-моддасига кўра, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Қонуннинг 49-моддасига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади. Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Агар ундирилиши лозим бўлган молиявий санкция миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот кунидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ошса, молиявий санкция суммасини молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади. Агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Агар ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, уларнинг нормадан ортиқча сарфланиши ва йўқотилиши табиий офатлар, авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларига мувофиқ бартараф этиш жараёнида юзага келган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Низомнинг 14-бандига асосан, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементларидан фойдаланишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ваколатли орган томонидан ўтказиладиган назорат тадбирлари давомида мавжуд ҳужжатларни ва ускуналарни кўздан кечириш, улардаги маълумотларни солиштириш орқали аниқланади. Энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқларидан фойдаланишдаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолат ва тизимларнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Назорат тадбирлари давомида ускуналарнинг паспорти, белгиланган тартибда сертификатланганлиги бўйича ҳужжатлар Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этилади, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг хулосасига мувофиқ қониқарсиз техник ҳолатдаги энергетика ускуналари ва энергия таъминоти тармоқлари сертификатлашдан ўтказилмаганлиги ҳолатлари аниқланади. Энергетика ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқларидан фойдаланишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган талабларга жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолат ва тизимларнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган ҳолда фойдаланиш қонунчиликда белгиланган бошқа назорат механизмлари орқали ҳам аниқланиши мумкин. Назорат тадбирлари натижалари бўйича объектида текширувлар ўтказилган хўжалик юритувчи субъектга камчиликларни бартараф этиш бўйича ваколатли орган томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма юборилади ҳамда қоидабузарлик ҳолати аниқланганлиги юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилади. Низомнинг 16-бандига асосан, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно. Низомнинг 17-бандига асосан, молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда ваколатли органнинг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилади. Низомнинг 18-бандига асосан, ваколатли органнинг ходимлари тузилган далолатномалар ҳақида ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъектни хабардор қилади ва ушбу хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёхуд у ваколат берган шахс далолатноманинг барча нусхалари имзоланишини таъминлайди. Бунда ваколатли органнинг ходимлари томонидан назорат тадбирлари давомида хўжалик юритувчи субъектининг фаолиятида қонунчиликда белгиланган ҳуқуқбузарликларнинг бир нечта тури аниқланса, барча ҳуқуқбузарлик ҳолатлари битта далолатномада акс эттирилади ва ҳар битта ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда алоҳида жавобгарликка тортиш чоралари қўлланилади. Низомнинг 19-бандига асосан, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбари ёхуд у томонидан ваколат берилган шахс далолатномага имзо қўйган ҳолда танишишдан ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтириш беришдан бош тортиши ёки бошқача тарзда далолатнома билан танишишдан бўйин товлаш ҳолатлари ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва расмийлаштиришнинг кейинги жараёнларининг тўхтатилишига асос бўлмайди. Бунда ваколатли органнинг ходимлари томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки у ваколат берган шахс «имзо қўйиш ва ҳуқуқбузарлик юзасидан тушунтиришлар беришдан бош тортганлиги тўғрисида» холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилади. Низомнинг 21-бандига асосан, ваколатли органнинг ходимлари томонидан тузилган далолатномалар ҳамда ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарор молиявий санкциялар қўллаш учун асос ҳисобланади. Бунда ваколатли органнинг ходимлари томонидан расмийлаштирилган далолатномада бир нечта турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган бўлса, ваколатли органнинг қабул қилган қарорида мазкур ҳуқуқбузарликлар таснифи ҳамда уни содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар тўлиқ акс эттирилади. Низомнинг 22-бандига асосан, молиявий санкцияларни қўллаш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва уч иш кунидан кечиктирмай ҳуқуқбузарга юборилади. Низомнинг 23-бандига асосан, молиявий санкциялар бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган жарима миқдори ёқилғи-энергетика ресурсларининг амалдаги қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Низомнинг 24-бандига асосан, ушбу Низомда назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар бир ой муддат ичида молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаб беришлари мумкин. Низомнинг 27-бандига асосан, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди. Низомнинг 28-бандига асосан, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 219-моддасининг 4-бандига кўра, молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги аризага — текшириш ўтказилишига асос бўлган ҳужжатлар (назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори, бундан шундай қарорни олиш қонунчиликда назарда тутилмаган ҳоллар мустасно; агар текшириш жиноят иши доирасида ўтказилса, тергов органининг (суриштирув органининг) қарори; текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ; текшириш ўтказиш режаси ва ҳоказо); текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома ёки бошқа ҳужжат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар; текшириш материалларини кўриб чиқиш баённомаси ва қарор, агар уларни тузиш ёки қабул қилиш қонунчиликда назарда тутилган бўлса; қарорнинг кўчирма нусхаси жавобгарга топширилганлиги ёки юборилганлиги далили илова қилинади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига асосан, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган- тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига асосан, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Аниқланган иш ҳолатлари ва қайд қилинган қонунчилик нормаларига асосан, суд жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганлигини, аниқланган камчиликлар даъвогарнинг кўрсатмасида кўрсатилган муддат ичида бартараф қилинганлигини инобатга олиб, жавобгарга нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Аризачи судга ариза киритишда 41 200 сўм почта харажати тўлаган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Шунга кўра, суд аризачи томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни, ишнинг натижаси бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг 9, 34, 47, 49-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 175-179, 186, 219, 221, 222-моддаларига асосан, суд қ а р о р қ и л д и: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи ***** томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов