Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/6198 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение D n- lq rizqi Ответчик / Подсудимый Eld rb k Abr rj n Lu m n vi h
Source ID 91165854-62d4-4daa-8d98-fcb2cb39c8a5 Claim ID PDF Hash d428e569570cb526... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Даъво кисман асосли деб хдсобланганлиги боне ИПК 118-моддаси Даъво кисман асосли деб хдсобланганлиги боне ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2501/6198-сонли иктисодий иш УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ХДЛ КИЛУВ КАРОРИ Шахрисабз шахри 2025 йил 20 ноябрь Шахрисабз туманлараро иктисодий судининг судьяси З.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг суд мажлиси котиблигида, Узбекистон Савдо-саноат палатаси Кашкадарё вилояти худудий бошкармасининг даъвогар “D n- lq rizqi” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Eld rb k Abr rj n Lu m n vi h” фермер хужалиги хисобидан 14 069 295 сум асосий карз, 2 813 859 сум жаримани ундириш тугрисидаги даъво аризаси буйича кузгатилган иктисодий ишни даъвогар вакили Н.Назаров (2025 йил 20 октябрдаги 94-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очик суд мажлисида куриб чикиб, куйидагиларни аниклади: Узбекистон Савдо-саноат палатаси Кашкадарё вилояти худудий бошкармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “D n- lq rizqi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат килиб, “Eld rb k Abr rj n Lu m n vi h” фермер хужалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 14 069 295 сум асосий карз, 2 813 859 сум жарима ундиришни сураган. Суднинг ажрими билан Китоб тумани фермерлар кенгаши хамда Китоб тумани кишлок хужалиги булими хамда “Kifti- b b r k h rv ” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустакил талаблар билан арз килмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини кувватлаб, тарафлар уртасидаги бошокди дон уруглигини олди-сотди шартномасида курсатилган микдордаги уругликни жавобгар тегишли хужжатлар асосида олиб кетганлигини, аммо у томонидан шартлашилган махсулот етказиб берилмаганлигини ёки уругликнинг киймати туланмаганлигини, карздорликни тулаш юзасидан жавобгарга талабнома берилганлиги аммо у ижро этилмаганлигини маълум килиб, даъво талабларини каноатлантиришни суради. Суд мухокамасининг вакти ва жойи тугрисида тегишли тартибда хабардор килинган палата, жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Бу холатда суд Узбекистон Республикаси Иктисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 хамда 170-моддалари талабларига кура низони мазмунан куриб чикиш мумкин деб хисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларга хукукий бахо бериб, суд куйидаги асосларга кура даъвони кисман каноатлантиришни лозим топади. 2 Иш хужжатларидан куринишича, тарафлар уртасида 2024 йил 15 сентябрда 10-Р-Б8Н10497/2-сонли товар-бугдой олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида “бугдой етиштирувчи”, яъни жавобгар “тижорат вакили”, яъни даъвогарга 2025 йил хосилидан 22 гектар ер майдонидан давлат стандарти буйича шартноманинг 1.2-бандида курсатилган товар-бугдойни сотиш хамда уни етказиб бериш ва олинган уруглик пулини 100 фоиз олдиндан тулаб бериш мажбуриятини, “тижорат вакили” эса “бугдой етиштирувчи”га ушбу шартномада белгиланган тартибда бошокди дон уруглиги билан таъминлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандига кура жавобгарнинг даъвогарга етказиб бериши лозим булган бугдойни микдори, яъни товар бугдой 26,4 тоннани, уруглик бугдой 60 тоннани ташкил этади. Даъвогар жавобгарга 6,16 тонна галла уруги етказиб берган. Даъвогар томонидан жавобгарга бу хакда 2024 йил 9 ноябрда 000641-сонли 53 662 295,44 сумлик хисобварак-фактура такдим килинган булиб, жавобгар томонидан ушбу хисобварак-фактура кабул килинган. Жавобгар томонидан даъвогарга жами 39 593 000 сум карздорлик тулаб берилган. Узбекистан Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буен матнда ФК деб юритилади)нинг 465-моддасига мувофик контрактация шартномасига мувофик кишлок хужалиги махсулотини етиштирувчи кишлок хужалиги махсулотини кайта ишлаш ёки сотиш учун бундай махсулотни харид киладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу махсулотни кабул килиш (кабул килиб туриш), унинг хакдни шартлашилган муддатда муайян бахода тулаш (тулаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошкача тартиб белгиланган булмаса еки у мажбурият мохиятидан келиб чикмаса, контрактация шартномасига нисбатан махсулот етказиб бериш шартномаси тугрисидаги коидалар, тегишли холларда эса давлат эхтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тугрисидаги коидалар кулланади. ФК 449-моддасининг учинчи кисмига мувофик агар махсулот етказиб бериш шартномасида товарлар хаки олувчи (туловчи) томонидан туланиши назарда тутилган булса ва у хак тулашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар хакдни шартномада белгиланган муддатда туламаган булса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар хакини тулашни талаб килишга хакди. Иш хужжатларига кура, жавобгар уруглик махсулотини кабул килиб олган булса-да, бирок ушбу махсулот хаки тулаб берилиши таъминланмаган, шунга кура даъвогарнинг етказиб берган уруглик кийматини тулашни талаб этиши асосли хисобланади. Чунки, шартноманинг 2.2-бандида “бугдой етиштирувчи”, яъни жавобгарнинг бир катор мажбуриятлари белгиланган булиб, уларга мувофик жавобгар “тижорат вакили” хисобланмиш даъвогарга олган уруглик хакини шартномада олдиндан тулаши лозим булган. 3 ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар булмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда куйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида эса мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама узгартиришга йул куйилмаслиги белгиланган. Иш хужжатларига кура, даъвогар томонидан жавобгарга 53 662 295,44 сумлик галла уруги етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан 39 593 000 сум карздорлик тулаб берилганлиги натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 14 069 295,44 сум карзи мавжудлиги аникданди. Бирок, судга даъвогар томонидан даъво талаблари микдорини купайтириш хакидаги ариза ёзма равишда такдим килинмади. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий карз ундириш хакидаги талабини даъвогар томонидан билдирилган талаб доирасида куриб чикишни лозим топди. Суд, даъвогар томонидан жавобгарга уруглик махсулоти етказиб берилганлиги ишда мавжуд булган хисобварак-фактура, солиштирма далолатнома билан билан уз исботини топганлиги, жавобгар эса галла уруги хакини тулаб бермаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 14 069 295 сум асосий карз ундириш хакидаги талабини асосли деб хисоблайди. Даъвогар асосий карз суммаси билан биргаликда шартноманинг 6.1бандига асосан етказиб берилмаган товар-бугдой кийматининг 20 фоизи 2 813 859 сум микдорда жарима ундириб беришни хам сураган. Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2025 йил 31 майдаги <2025 йил хосилидан бугдой харид килиш ва ички бозорни дон билан баркарор таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида”ги 345-сон карори билан 2025 йил хосилидан вактинчалик саклаш, давлат ресурси ва уруглик учун бугдойни кабул киладиган омборлар дислокацияси тасдикланган булиб, унга кура жавобгар 2025 йил хосилидан бугдойни <Kifti- b b r k h rv ” МЧЖга топшириш мажбуриятини олган. Шунга асосан жавобгар ва <Kifti- b b r k h rv ” МЧЖ уртасида шартнома тузилиб, жавобгар ушбу шартномага асосан <Kifti- b b r k h rv ” МЧЖга бугдой махсулотини топширган. Жавобгар уз навбатида бу хакда <Kiftib b r k h rv ” МЧЖга 2025 йил 30 июнда 2-сонли 17 997 677,31 сумлик, 2025 йил 24 июлдаги 3-сонли 52 209 056,93 сумлик хисобварак-фактуралар такдим килган, <Kifti- b b r k h rv ” МЧЖ эса ушбу хисобваракфактураларни кабул килиб олган. Мазкур холатда даъвогарнинг жавобгардан етказиб берилмаган товарбугдой кийматининг 20 фоизи микдорда жарима ундириш хакидаги талаби асоссиз хисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 2 813 859 сум жарима ундириш хакидаги талабини каноатлантиришни рад этишни лозим топди. Давлат божи тугрисида”ги Узбекистан Республикаси ^онуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кура мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво бахосининг 2 фоизи, бирок БХМнинг 1 бараваридан кам булмаган микдорда давлат божи ундирилади. 4 Даъво кисман асосли деб хдсобланганлиги боне ИПК 118-моддасининг талабига кура, жавобгардан даъвогарга 41 200 сум почта харажати, республика бюджетига 343 608 сум давлат божи, даъвогардан республика бюджетига 68 392 сум давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Узбекистон Республикаси Иктисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини куллаб, суд Кароркилади: Даъво кисман каноатлантирилсин. “Eld rb k Abr rj n Lu m n vi h” фермер хужалиги хдсобидан “D n- lq rizqi= акциядорлик жамияти фойдасига 14 069 295 сум асосий карз ва олдиндан туланган 41 200 сум почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг колган кисмини каноатлантириш рад этилсин. “Eld rb k Abr rj n Lu m n vi h” фермер хужалиги хдсобидан республика бюджетига 343 608 сум давлат божи ундирилсин. “D n- lq rizqi” акциядорлик жамияти хдсобидан республика бюджетига 68 392 сум давлат божи ундирилсин. Х,ал килув карори конуний кучга киргач, ижро варакаси берилсин. Мазкур х,ал килув кароридан норози булган томонлар у кабул килинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд оркали Кдшкадарё вилоят судининг иктисодий ишлар буйича судлов х,айъатига апелляция тартибида ёки конуний кучга кирган ва апелляция тартибида курилмаган х,ал килув карори устидан у конуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят килиши (протест келтириши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев