Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2502/7562 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MADATOV XABIBULLA NURMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Зарбдор туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый IRZ KONI- II
Source ID 4491f32e-dc03-4e85-9161-c0a54cfc18a8 Claim ID PDF Hash fbc7076edff4a6b0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1303-2502/7562-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зарбдор тумани 2025 йил 20 ноябрь Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов раислигида, судья ёрдамчиси Н.К.Абдазовнинг котиблигида, даъвогар Зарбдор туман ҳокимлигининг жавобгар “ IRZ KONI- II” масъулияти чекланган жамияти билан Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил 22 июлдаги “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Зарбдор туман қишлоқ хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, Зарбдор туман солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасини жалб қилган ҳолда ҳамда Зарбдор туман прокурорини хабардорлигида, ишни даьвогар вакили – А.Усмонов (2025 йил 2 апрелдаги 01-276-сонли ишончномага асосида), жавобгар вакили – М.Алламуродов (раҳбар), Зарбдор туман прокурори – И.Бойбўсинов, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Зарбдор туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари – Т.Жўраев (раҳбар), Х.Маматмуродов ва У.Дарвишалиевлар (2025 йил 19 ноябрдаги 525-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили– Ш.Ибрагимов (2025 йил 19 ноябрдаги 01/06-8791-сонли ишончномага асосан), Зарбдор туман солиқ инспекцияси вакили – Н.Пардабоев (2025 йил 20 ноябрдаги Р-06304-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси вакили – Б.Қуролов (2025 йил 20 ноябрдаги 2287-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Зарбдор туман ҳокимлиги биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Зарбдор туман ҳокимлиги (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва “ IRZ KONI- II” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 22 июлда “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги 2022 йил 13 июлдаги 2210984-сонли очиқ электрон танлов якуни бўйича расмийлаштирилган баённома асосида шартнома тузилган. Мазкур шартнома бўйича жавобгарга ер участкаси узоқ муддатга ижарага берилганлиги, ер участкаси пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган бўлсада, аммо 2022-2025 йиллар давомида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, ушбу ер участкасидан белгиланган мақсадларда самарали ва оқилона фойдаланмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, даъвогар Зомин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2022 йил 22 июлда тузилган “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартномани бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ишга Зарбдор туман қишлоқ хўжалаги бўлими, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси, Зарбдор туман солиқ инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган ҳамда Зарбдор туман прокурори хабардор қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгарга ер участкаси узоқ муддатга ижарага берилганлигини, асосий фаолият тури пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашганлигини, аммо 2022-2025 йиллар давомида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатларини тақдим қилинганлигини, ер участкасидан белгиланган мақсадларда самарали фойдаланмаганлигини ва кейинчалик ердан унумли фойдаланиш талабларини бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, пахта ва ғалла етиштириш бўйича ишларини олиб бораётганлигини, ғалла ва пахта ҳосили бўйича шартнома мажбуриятларини бажараётганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради. Суд мажлисида Зарбдор туман прокурори иштирок этиб, ўз сўзида даъвогарнинг даъво талабида билдирилган асослар тўғри эканлигини, жавобгар томонидан “Z R DOR ELEV OR” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 21 октябрдаги, “Z R DOR-ZO IN G’ LL KL S ER” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 29 октябрдаги ҳамда “ KOR EKS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг 2025 йил 29 октябрдаги маълумотномаларига асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганлигини ва Зарбдор туман солиқ инспекциясининг берган маълумотига асосан солиқ қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги инобатга олиб, бундан ташқари олинган ер майдони ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини, шунингдек тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини жавобгар томонидан бузиб келаётганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабида билдирилган ер ижара шартномасини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида Зарбдор тумани қишлоқ хўжалик бўлими вакиллари иштирок этиб, ўз сўзларида жавобгарнинг фикрига қўшилмаслигини, жавобгар томонидан ижарага олинган ер майдонига агро-техник тадбирлари ўз вақтида ўтказилмаганлигини, жавобгар томонидан 2023-2024-2025 йилларда ғалла ҳосили, 2022-2023-2024 йилларда пахта ҳосили бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлигини, мазкур даврларда экилган ғалла ва пахта ҳосиллари бўйича мониторинг ўтказилганлиги тўғрисида далолатнома тузилганлигини, жавобгар томонидан ерга яхши ишлов берилмаганлиги, агротехник хизматлар ўз вақтида кўрсатилмаганлиги натижасида ҳосилдорлик пасайиб кетганлигини, бу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд далолатнома ва маълумотномада ҳам ўз тасдиғини топишини, жавобгар ўзига тегишли ер участкасидан самарасиз фойдаланганлиги аниқланганлигини, бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли ташкилотлар иштирокида далолатнома ва бошқа тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида Зарбдор туман солиқ инспекцияси вакили иштирок этиб, ўз сўзида жавобгарнинг 2025 йил 20 октябрь ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан жами бўлиб 49 645 924 сўм миқдорида қарздорлиги борлигини ва бу бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси вакили иштирок этиб, ўз сўзида жавобгарнинг ер майдонидан фойдаланиш юзасидан 2025 йил 24 октябрь билан хулоса қилинганлигини, ушбу хулосага асосан жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили учун режалаштирилган 15,0 гектар ғалла, 15,0 гектар майдонга пахта режалаштирилган бўлиб, амалда 9,0 гектар ёки режага нисбатан 6,0 гектар кам ғалла экилганлигини, 12,5 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан 2,5 гектар пахта кам экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши лозим бўлган 5,5 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 5,5 гектар мойли экинлар экиб олганлигини, 1,0 гектар ер майдони пахта-ғаллачилик йўналишида ажратилган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланмасдан, бошқа мақсадда фойдаланганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, очиқ электрон танлов якуни бўйича расмийлаштирилган баённомаси асосида Зарбдор туман ҳокимлиги билан жавобгар ўртасида 2022 йил 22 июлда 334310/123-22-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлигини, унга кўра Жиззах вилояти, Зарбдор туманидаги “Мустақиллик қуёши” ФХХУ ҳудудидан умумий ер майдони 30,0 гектар ер майдонлари 30 (ўттиз) йил муддатга ижарага берилганлигини, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъво аризасида жавобгар ўзига ажратилган ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келганлиги ҳамда шартнома шартларини бузганлиги, жавобгар томонидан 2023-2024-2025 йилларда ғалла ва 2022-2023-2024 йилларда пахта ҳосилдорлик кетма-кет уч йил норматив (кадастр баҳоси)дан паст бўлганлигини, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармасдан пахта-ғалла ҳосили бўйича белгиланган режаларни паст бажарганлиги ҳақида важлар келтирилиб, шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14-сонли қарорининг 7-бандида, ер участкаси ажратилган ёки янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари бизнес режасида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ер ижара шартномаси туман ҳокими томонидан бир томонлама бекор қилиниши кўрсатиб ўтилган. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сонли “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда тузилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи ўринбосари Х.Маматмуродов, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими ер тузиш ва мониторинг шўъбаси бошлиғи У.Дарвишалиев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ҳуқуқшуноси И.Мирзаев, Зарбдор туман Кадастрлар палатаси мутахассиси С.Боймуродовлар томонидан жавобгар томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган ер участкаси майдонидан фойдаланилиши ҳолатлари юзасидан 2025 йил 10 июлда далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада, масъулияти чекланган жамияти томонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланилмаганлиги, 2025 йил ҳосили учун режалаштирилган 15,0 гектар ғалла, 15,0 гектар майдонга пахта режалаштирилган бўлиб, амалда 9,0 гектар ёки режага нисбатан 6,0 гектар кам ғалла экилганлигини, 12,5 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан 2,5 гектар пахта кам экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши лозим бўлган 5,5 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 5,5 гектар мойли экиб олганлиги натижасида тарафлар ўртасида тузилган “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартноманинг 15-банди мажбуриятлари қўпол равишда бузилганлиги, ажратилган ер майдонидан мақсадсиз фойдаланганлиги қайд этилган. Юқорида қайд этилган Қарор талабига кўра, масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Алламуродов ушбу далолатномани имзолашдан бош тортганлиги тўғрисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши ҳуқуқшуноси И.Мирзаев, Туман кадастрлар палатаси мутахассиси С.Боймуродов ҳамда холис Х.Худойқуловлар томонидан 2025 йил 10 июлда имзоланиб, далолалатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, “Z R DOR-ZO IN G’ LL KL S ER” масъулияти чекланган жамиятининг 2025 йил 29 октябрдаги маълумотига кўра масъулияти чекланган жамияти 2023 йилда 85,2 фоизга, “Z R DOR ELEV ORI” акциядорлик жамиятининг 2025 йил 21 октябрдаги 01/361-сонли маълумотига асосан 2024 йилда 50,1 фоизга ҳамда 2025 йилда эса 63,7 фоизга ғалла топширганлигини, бундан ташқари “ KOR EKS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг 2025 йил 29 октябрдаги 52-сонли маълумотномасига асосан масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йилда шартномавий режани 0 фоизга, 2023 йилда 0 фоизга ҳамда 2024 йил эса 74,9 фоизга бажарганлигини маълум қилган. Бундан ташқари, Зарбдор туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 20 октябрдаги маълумотига асосан масъулияти чекланган жамиятининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан жами бўлиб 49 645 924 сўм миқдорида қарздорлиги борлигини маълум қилган. Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорида жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали, оқилона фойдаланмасдан келганлиги, пахта-ғалла ҳосилдорлиги учун ажратиб берилган ер майдонидан уч йил кетма-кет норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлиги сабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 382-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартноманинг 17-бандига асосан даъвогар томонидан масъулияти чекланган жамияти раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида 2025 йил 20 октябрда 07-655-сонли хабарнома ҳамда 2025 йил 21 октябрда 07-688-сонли таклиф хатини масъулияти чекланган жамияти раҳбарига киритган. Ушбу хабарнома ва таклиф хатлари масъулияти чекланган жамиятига юборилганлиги тўғрисида почта маълумотномаси мавжуд. Бироқ, масъулияти чекланган жамияти раҳбари томонидан мазкур хабарнома ва таклиф хатларига жавоб берилмасдан оқибатсиз қолдирган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси жавобгар жиддий равишда бузганлиги сабабли мазкур шартномани бекор қилишни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими, Зарбдор туман қишлоқ хўжалик бўлими ер тузиш ва мониторинг шўъбаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Зарбдор туман кенгаши, Зарбдор туман Кадастрлар палатаси томонидан 2025 йил 10 июлда тузилган далолатномаларга асосан масъулияти чекланган жамияти узоқ муддатга ижарага олинган ер майдонида мониторинг ўтказилганида, 2025 йил ҳосили учун режалаштирилган 15,0 гектар ғалла, 15,0 гектар майдонга пахта режалаштирилган бўлиб, амалда 9,0 гектар ёки режага нисбатан 6,0 гектар кам ғалла экилганлигини, 12,5 гектар пахта экилганлигини, режага нисбатан 2,5 гектар пахта кам экилганлигини, жавобгар томонидан пахта-ғалла экилиши лозим бўлган 5,5 гектар майдонга бошқа экинлар, шундан 5,5 гектар мойли экинлар экилганлиги аниқланганлиги қайд этилган. Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 9-бандида, масъулияти чекланган жамияти ер участкасининг ихтисослашувини мазкур шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган йўналишга мувофиқ сақлаш, шунингдек ер участкалари 10 йил муддатга ижарага берилган ҳолларда кўп йиллик дарахтзорлар барпо этмаслик, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона ва самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи ва тежамкор технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолиятии натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш, ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш, ер солиғини ўз вақтида тўлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнида ўртача йиллик ҳисобда) ернинг норматив кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш мажбуриятлари қайд этилган. Бундан ташқари, шартноманинг 9-бандига кўра, ижрага берилган ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси (бундан буён матнда “Ер кодекси” деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисми 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, 9-бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Жиззах вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Зарбдор туман бўлимининг 2025 йил 25 октябрдаги маълумотномасида жавобгар масъулияти чекланган жамиятига ажратиб берилган ер майдонини “Мустақиллик қуёши” ФҲҲУ ҳудудий инспекторлари иштирокида ўрганиш қилинганлигини, ушбу ўрганиш натижасига кўра, масъулияти чекланган жамияти 2025 йил ҳосили учун 15,0 гектар майдонга ғалла, 15,0 гектар майдонга пахта экинлари экилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 30 декабрда қабул қилинган ПҚ-465-сонли Қарорида кўрсатилган дала четларидан унумли фойдаланиш бўйича тут, манзарали ва мевали кўчатлари экилиши белгиланган бўлсада, аммо жавобгар масъулияти чекланган жамияти томонидан кўчатлар қаровсиз қолганлигини ва сув танқислиги сабабли қуриб қолганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасида, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисми 9-бандида, ер ижара шартномасини бекор қилиш асослари сифатида кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 9-бандида, ер солиғи ўз вақтида тўлаш кераклиги белгиланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар келтирганлиги, даъвогар ва ишда иштирок этган мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакилларининг фикрлари, берган тушунтиришлари билан ўз исботини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 221-бандида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлидан келиб чиқиб, даъво аризаси беришда давлат божи тўламаганлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартномасини бекор қилиш талаби номулкий талаб бўлганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг БҲМнинг 10 баравари) 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 22 июлда тузилган “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартномани бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига даъво аризаси тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳамда Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186 ва 192-моддаларига амал қилиб, суд қ а р о р қ и л д и: Зарбдор туман ҳокимлигининг “ IRZ KONI- II” масъулияти чекланган жамияти билан Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил 22 июлдаги “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. “ IRZ KONI- II” масъулияти чекланган жамияти ва Зарбдор туман ҳокимлиги ўртасида тузилган 2022 йил 22 июлдаги “Қишлоқ хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинсин. “ IRZ KONI- II” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Зарбдор туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “ IRZ KONI- II” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Мадатов