Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/7752 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID da2c5c3d-7bd8-44d7-99cd-a820bc35c065 Claim ID PDF Hash 9e42c18b7b855b08... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 263-моддаси ФК 263 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси збекистон Республикаси ИПК 68 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения 13 270 символов
4-1902-2502/7752-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 20 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари ***, *** ва ***лар (20.11.2025 йилдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 675 270 сўм дебитор қарздорликни ва 40 594 сўм устама (пеня)ни, жами 7 715 864 сўмни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга жавобгар “***” фермер хўжалиги (матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси” тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига 7 675 270 сўм дебитор қарздорлик ва 40 594 сўм устама (пеня) вужудга келганлиги, қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огоҳлантириш хати ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 675 270 сўм дебитор қарздорликни ва 40 594 сўм устама (пеня)ни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилларининг суддаги тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 17.04.2025 йилда 090415-сонли “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси” (келгусида матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (корхона) жавобгарга электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр энергияси етказиб берилган. Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатига олдиндан тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда 7 675 270 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда, олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50-фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади, деб белгиланган. Зеро, қарздорликни тан олиш бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил 1 сентябрь ҳолатида солиштирма далолатнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарни даъвогар олдида жами 13 465 864,60 сўм электр энергиясидан қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга 06.10.2025 йилда юборилган 234-сонли огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаган ва жавобгар даъво судга топширилганидан кейин ҳам тўловни амалга оширмаган ва асосий қарздорлик 7 675 270 сўмни ташкил этади ва суд ушбу тўланмаган асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган. ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 4 ноябрь кунидаги маълумотномага кўра, жавобгар даъвогар олдидаги қарзини бартараф этмасдан, қарздорлик суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаганлиги маълум қилинган. Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарнинг 7 675 270 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва даъвогар вакилларининг суддаги тушунтиришидан ташқари иш хужжатларидаги мавжуд бўлган далиллар, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартнома, огоҳлантириш хати, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 7 675 270 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 40 594 сўм устама (пеня) ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида, истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия копенсацияси учун таърифга устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги, истеъмолчи шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган тақдида, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмаслиги ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши, ҳисобкитоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслигига келишилган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 40 594 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 40 594 сўм миқдорда пеня суммасини ундиришни лозим топади. Жавобгар суд мажлисида узрсиз сабабларга кўра иштирок этмади ҳамда судга ўзи томонидан мазкур қарздорликни тўлаб берилганлиги ёки даъво аризаси юзасидан эътирозларини асословчи далилларни судга тақдим этмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15,55,138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,237,468моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 7 675 270 сўм дебитор қарздорлик ва 40 594 сўм устама (пеня) ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров