Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/9590 Дата решения 20.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 68f0bf3a-1210-4492-b117-fdaa3aebce3f Claim ID PDF Hash 6f8a6f0e385a0573... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 200-моддаси тисодий процессуал кодекси 200 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/9590 - сонли иқтисодий иш Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 20 ноябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида, AAAAA даъвогар – “BBBBB” АЖнинг манфаатида, жавобгар – “ ” ДХга нисбатан 22.611.400 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили – , жавобгар вакили – YYYYYларнинг иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: AAAAA даъвогар – “BBBBB” АЖ нинг манфаатида судга мурожаат этиб, унда жавобгар - “ ” ДХга нисбатан 22.611.400 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлади. Жавобгар вакили даъвони тўлиқ тан олди. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан газ истеъмолчига тармоқ орқали газ етказиб берилган. Етказиб берилган газ ҳажми ва миқдори юзасидан эътирозлар мавжуд эмас. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан тегишли тўловлар ўз вақтида бажарилмаган, айрим ҳолатларда кечиктириб тўловлар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. 01.04.2025 йилда AAAAA Поп туман газ бўлими томонидан газ хисоблагич ускунаси носоз ҳолатга келганлиги холати юзасидан №27-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Далолатнома бўйича жавобгарга 49.080.000 сўмлик қўшимча газ ҳажми ҳисобланган. Натижада 49.080.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. 1 Ушбу қарздорлик шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб бир неча бор талабнома юборган бўлса-да, талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида жараёнида ҳам мазкур қарздорлик бартараф этилмаган. Суд, даъво талаби доирасида иш кўришни лозим деб топди. Шу боис, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 200-моддаси бешинчи қисмига кўра, агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Суд қуйидаги ҳолатларни эътибордан четда қолдириб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг фаолиятида қонун бузилиши ҳолатини содир этганлиги аниқланган ва бу бўйича далолатнома расмийлаштирилган бўлсада, даъвогар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлгани ҳолда, ваколатли ходим томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик яширилган ва ҳолатга муносабат билдирилмаган ва жавобгарнинг истеъмол абонент картасига суммани киритиш билан чегараланган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик факти 01.04.2025 йилда содир этилганлигига қарамасдан, AAAAA Поп туман газ бўлими ҳодимлари томонидан далолатномада кўрсатилган ҳолатлар бўйича муносабат билдирилмаган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати очиқ қолдирилган. Ушбу ҳолатга қўшимча текширув ҳаракатларини олиб бориш орқали ҳуқуқий баҳо бериш зарурати борлигини инобатга олиб, “ ” ДХ ва AAAAA Поп туман газ бўлими ҳодимларининг хатти-ҳаракатларига прокурорлик назорати доирасида ҳуқуқий баҳо беришлик учун Поп туман прокуратурасига хусусий ажрим юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 22.611.400 сўм асосий қарз, ҳамда олдиндан тўлаб берилган 41.200 сўм почта харажатлари шунингдек, жавобгардан Республика бюджетига 452.228 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун 2 ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий 68, 118, 176, 177 - моддаларини қўллаб, суд процессуал қарор қилди: кодексининг Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ ” ДХдан даъвогар - “BBBBB” АЖ фойдасига 22.611.400 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб берилган 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар - “ ” ДХдан Республика бюджетига 452.228 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 3