← Назад
Решение #2844204 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 682 символов
4-1904-2503/6990-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 20 ноябрь
Қумқўрғон
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
********раислигида, судья ёрдамчиси ********нинг котиблигида, даъвогар
“********” акциядорлик жамиятининг жавобгар “********” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан етказиб берилган табиий газдан 194.860.800
сўм асосий қарз, 19.496.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Давлатов
(ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Чариев (ишончнома асосида)
иштирокида Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг биносида,
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан билан мурожаат қилиб,
жавобгар “********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан етказиб берилган табиий газдан
194.860.800 сўм асосий қарз, 19.496.500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаблари
бўйича тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича
жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилгандан сўнг қисман бартараф
этганлиги, 12.11.2025 йилда 138.897.354 сўм етказиб берилган таббий газ
қиймати тўлаб берилган, қолган 55.963.46 сўм асосий қарздорлик
мавжудлиги ва шу ҳақда маълумотнома тақдим этиб, даъво талабининг
асосий қарздорликни қисман, пеня ундириш қисмини ва суд харажатларини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризада қайд
этилган қарздорлик юзасидан 220.000.000 сўм пул маблағи тўланганлигини
ҳозирда қарздорлик тўлиқ баратараф этганлиги сабабли даъво аризани рад
қилишини сўради.
Суд, тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 15 июлда
№5/53-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул
қилиш шартномаси тузилган бўлиб, шартномасининг 1.1-бандига асосан
“Етказиб берувчи” (даъвогар) ўз зиммасига газ тармоқлари орқали
истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур
шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш,
1
“Истеъмолчи” (жавобгар) эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандида истеъмолчи мазкур шартнома асосида
етказиб берилган газ учун тўловни ўз муддатида амалга ошириши шартлиги,
4.3-бандида истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида
беш кун олдин етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4
ва 1.5 бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз
суммасини олдиндан тўлашлиги, 4.6-бандида эса “Истеъмолчи” ҳар ойнинг
10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисобкитобни амалга ошириш кераклиги кўрсатилган.
Бироқ, 2025 йил октябрь ойи ҳолатига ўзаро ҳисобларни
мувофиқлаштириш
далолатномасига
ҳамда
ҳисоб-фактура
ва
маълумотномага асосан етказиб берилган табиий газ учун жавобгарнинг
даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 194.860.800 сўмни ташкил
этган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган қарздорликни ихтиёрий равишда
тўлаб бериш ҳақидаги 2025 йил 14 октябрдаги 37-05/436-сонли талабномаси
оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан, даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотномага кўра, жавобгар “********” масъулияти чекланган жамияти
табиий газ учун мавжуд бўлган муддати ўтган 194.860.800 сўм асосий қарзни
12.11.2025 йилда 138.897.354 сўм етаказиб берилган таббий газ қиймати
тўлаб берган қолган 55.963.446 сўм қарздорлик мавжудлигини маълум
қилинган.
Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш талабини
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек,
даъво
аризада
жавобгар
томонидан
тўлов
кечиктирилганлиги учун 19.496.500 сўм пеня ундириш сўралган.
2
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандида шартномада
кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати
ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш
ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал
қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг 19.496.500 сўм пеня ундириш талабини қисман, 5.600.000
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
3
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига етказиб берилган табиий газдан
55.963.446 сўм асосий қарз, 5.600.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажати, республика бюджетига 4.287.146 сўм давлат божи,
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000
сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни ҳамда даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
даъвогар- “********” акциядорлик жамияти фойдасига етказиб
берилган табиий газдан 55.963.446 сўм асосий қарз, 5.600.000 сўм пеня ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 4.287.146 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
********
4