Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1203-2501/4463 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Боёвут туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Бехрузбек Чарос хамкор
Source ID 2d80280f-c4d4-41c9-943d-c69a93ef0301 Claim ID PDF Hash dbd9e5b0b3dbcf53... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 24-моддаси онуни 24 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 16 367 символов
4-1203-2501/4463-сон иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос туман 2025 йил 19 ноябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг жавобгар «Бехрузбек Чарос хамкор» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида 2022 йил 01 июлда имзоланган №50-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ғ.Усмонов (06.11.2025 йилдаги №01/01-6353-сонли ишончнома асосида), жавобгар рахбари Нишонали Джалилов, жавобгар вакили Нурали Джалилов (01.07.2025 йилдаги ишончнома асосида), адвокатлари Д.Расулов (05.11.2025 йилдаги №89-сонли ордер асосида), Т.Қурбонов (05.11.2025 йилдаги №98-сонли ордер асосида), С.Саттаров (17.11.2025 йилдаги №111-сонли ордер асосида), «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамияти рахбари Э.Суяров, «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамияти адвокати М.Каримов (12.11.2025 йилдаги №78-сонли ордер асосида), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази вакили С.Нуруллаев (04.11.2025 йилдаги №05/12-03-474-сонли ишончнома асосида), Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Эрманов (17.11.2025 йилдаги №84/08-сонли ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Боёвут туман ҳокимияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Бехрузбек Чарос хамкор» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 01 июлда имзоланган №50-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими билан ишга «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамияти ҳамда Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили туман ҳокимининг 2018 йилдаги №233-сонли қарори билан жавобгарга 51,1 гектар (Га) ер ажратилгани, 2019 йилдаги №1679-сонли қарори билан захирага олиниб, №500-сонли қарори билан №1679-сонли қарор бекор қилинган, лекин маъмурий суднинг 2021 йил августдаги қарори билан туман ҳокимининг №500-сонли қарорининг айнан №1679-сонли қарорни бекор қилиш қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, захирага олиш ҳақидаги №1679-сонли қарори тикланиб, дастлабки жавобгарга ер бериш тўғрисидаги №233-сонли қарор билан тенг аҳамиятли бўлиб қолганлиги сабабли, норматив ҳужжатлар тўғрисидаги қонун талаби бўйича кейин қабул қилинган №1679-сонли устунликка эгалигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар, вакили ҳамда адвокат эътироз билдириб, №1679-сонли қарор қабул қилишда ариза берилмагани, ишдаги санаси кўрсатилмаган ерни захирага қайтаришни сўраб ёзган аризасининг ишга алоқаси йўқлиги ва ариза ҳокимликдан рўйхатдан ўтказилмагани, ердан фойдаланиб келаётганлиги, туман ҳалқ депутатларининг 02.06.2021 йилдаги №26/158-6-сонли қарори билан хам №1679-сонли қарор бекор қилинганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилиб, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамияти рахбари ва адвокати ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази вакили, даъвогар вакилининг важларини қувватлаб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида кадастр органи томонидан низоли ер участкасининг бир неча марта жавобгар ва жамият номига ўзгартирилганлигига асослар мавджуд бўлганлигини билириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, низо Боёвут туман ҳокимлигининг 2018-2021 йиллар давомида қабул қилган қарорлари, прокуратура органларининг 2021 йилда киритилган протестлари, маъмурий судни 2021-2025 йилларда қабул қилинган қарорлари ва бошқа ҳужжатлар билан боғлиқ ҳолатларда вужудга келган. Хусусан ҳокимликнинг 2018 йил 20 январдаги №233-сонли қарори билан жавобгар рахбари Жалилов Нишонбойга туманнинг 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан 358қ-контуридан умумий майдони 51,1 гектар шундан экин майдони 50,5 гектардан иборат ер усчасткаси 49 йил муддатга пахта-ғаллачилик учун ажратилган. 2019 йил 02 февралдаги №865-сонли қарори билан очиқ танлов натижалари ва бошқа ҳужжатлар асосида жавобгарга тегишли 358қ-контуридан умумий майдони 51,1 гектар ер усчасткаси “Йўлчи” фермер хўжалигига қўшиб берилган ва 49 йил муддатга пахта-ғаллачилик йўналиши бўйича қайта расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш белгиланган. 2019 йил 14 мартдаги №1679-сонли қарорида жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилиб, ҳокимлик ва жавобгар ўртасида имзоланган ер ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, 358қ-контуридан умумий майдони 51,1 гектар шундан экин майдони 50,5 гектар ер усчасткаси туман ҳокимлиги захира фондига қайтариш белгиланган. 2019 йил 02 апрелдаги №2019-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган уруғчилик хўжалигига 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги 387қ, 389қ ва 358қ-контурларидан умумий майдони 106,2 гектар шундан экин майдони 102,5 гектар ер усчасткасини 49 йил муддатга ижарага бериш белгиланган. 2019 йил 05 апрелдаги №2047-сонли қарорида “Йўлчи” фермер хўжалигининг аризаси қаноатлантирилиб, 358қ-контурдаги умумий майдони 51,1 гектар ер усчасткасини туман захирасига қайтариш кўрсатилган. 2019 йил 17 сентябрдаги №6669-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 йилдаги №733-сонли ва Сирдарё вилоят ҳокимининг 09.09.2019 йилдаги №230-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва унга 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги, туман захирасидаги 387қ, 389қ ва 358қ-контурларидан умумий майдони 106,2 гектар шундан экин майдони 102,5 гектар ер усчасткасини қишлоқ хўжалик экинларининг бирламчи уруғчилиги ва кўчяатчилигини ташкил қилиш учун 49 йил муддатга ижарага бериш белгиланган. Боёвут туман прокуратураси томонидан 2021 йил 18 майда жавобгар рахбарининг аризаси бўлмаганлиги асосида №24/337-21-сонли туман ҳокимининг 02.02.2019 йилдаги №865 ва 14.03.2019 йилдаги №1679-сонли қарорларини бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш талаби билан протест киритилган. Ҳокимликнинг 2021 йил 21 майдаги №500-сонли қарорида протест қаноатлантирилиб, ҳокимликнинг 02.02.2019 йилдаги №865 ва 14.03.2019 йилдаги №1679-сонли қарорлари бекор қилиниб, ушбу қарорларни кўриб чиқиш учун ҳалқ депутатларининг навбатдаги сессиясиси муҳокамасига киритиш белгиланган. Боёвут туман прокуратураси томонидан 2021 йил 31 августда аризаси ёзилишидан 3 кун олдин 2019 йил 02 апрелда “Йўлчи” фермер хўжалиги ихтиёридаги 358қ-контурдаги умумий майдони 51,1 гектар ер усчасткаси «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамиятига берилганлиги ва жамиятнинг 17.09.2019 йилда фойдаланиб келган 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги, туман захирасидаги 387қ, 389қ ва 358қ-контурларидан умумий майдони 106,2 гектар ер усчасткасини туман ҳокимлиги захира фондига олиш ҳақидаги мурожаати бўлсада, асоссиз равишда жамиятга 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги, туман захирасидаги 387қ, 389қ ва 358қконтурларидан умумий майдони 106,2 гектар шундан экин майдони 102,5 гектар ер усчасткасини ажратиб берилганлиги асосида №11/24-21-567-сонли туман ҳокимининг 02.04.2019 йилдаги №2019 ва 17.09.2019 йилдаги №6669-сонли қарорларини бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш талаби билан протест киритилган. Туман ҳокимининг 04.10.2021 йилдаги №83-9-123-Q/21-сонли қарорида протест асосида 02.04.2019 йилдаги №2019-сонли қарорни бекор қилиш, 17.09.2019 йилдаги №6669-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамиятига 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги, туман захирасидаги 387қ ва 389қ контурларидан умумий майдони 55,1 гектар, шундан суғориладиган қисми 52,0 гектарни ташкил этган ер участкасини бериш кўрсатилган. Сирдарё вилоят прокуратураси 2021 йил 03 ноябрда «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамияти рахбарининг 17.09.2019 йилда фойдаланиб келган 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги, туман захирасидаги 387қ, 389қ ва 358қ-контурларидан умумий майдони 106,2 гектар ер усчасткасини туман ҳокимлиги захира фондига олиш ҳақида мурожаат қилиш ваколати бўлмаганлиги асосида №11/11-21-85-сонли протест киритиб туман ҳокимининг 04.10.2021 йилдаги №83-9-123-Q/21-сонли қарорини бекор қилиш ва қонун талаби асосида кўриб чиқишни сўраган. Туман ҳокимининг 01.12.2021 йилдаги №145-9-123-Q/21-сонли қарорида 04.10.2021 йилдаги №83-9-123-Q/21-сонли қарорни қисман қонунга мувофиқлаштириш кўрсатилган. Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 30 августдаги қарори билан «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамиятининг Боёвут туман ҳокимининг 21.05.2021 йилдаги №500-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб, киритган даъвоси бўйича даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, №500-сонли қарорнинг 2 бандида кўрсатилган 2021 йил 14 мартдаги №1679-сонли қарори бекор қилишга оид қисми ҳақиқий эмас деб топилган ва бунга №1679-сонли қаор қабул қилишда қонун ноормалари бузилмаганлиги асос қилинган. Шунингдек Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 06 ноябрдаги қарори билан »«Бехрузбек Чарос хамкор фермер хўжалигининг Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-харакатларини қонунга хилоф деб топиш ва фермер хўжалигига тегишли бўлган 358қ контуридаги 51,2 гектар ер майдонини “UZK D” дастуридан рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги аризаси рад этилиб, ушбу қарор Сирдарё вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 05.02.2025 йилдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Юқорида баён этилганларга асосан Боёвут туман ҳокимлигининг 2018 йил 20 январдаги №233-сонли қарори асосида 1-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидан 358қ-контуридан умумий майдони 51,1 гектар шундан экин майдони 50,5 гектардан иборат ер усчасткасини 49 йил муддатга ижарага бериш юзасидан, чегаралари белгиланиб, чизмалари тузилиб, жавобгар ва ҳокимлик ўртасида 2022 йил 01 июлда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси имзоланиб, 2022 йил 01 июлда №50-сонли рақам билан Кадастр органи Боёвут туман бўлими томонидан рўйхатга олинган ва шу санадан бошлаб жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган. Ишни кўриш давомида даъвогар ва учинчи шахслар туман ҳокимининг 2018 йилдаги №233-сонли қарори билан жавобгарга 51,1 гектар (Га) ер ажратилгани, 2019 йилдаги №1679-сонли қарори билан захирага олиниб, №500сонли қарори билан №1679-сонли қарор бекор қилинган, лекин маъмурий суднинг 2021 йил августдаги қарори билан туман ҳокимининг №500-сонли қарорининг айнан №1679-сонли қарорни бекор қилиш қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги сабабли, захирага олиш ҳақидаги №1679-сонли қарори тиклангани, №6669-сонли қарор билан ер берилгани, ушбу қарор протест асосида бекор бўлган бўлсада лекин, 04 октябрь ва 01 декабрдаги қарорлар билан қонунга мувофиқлаштирилгани бу №6669-сонли қарорга асосан уларга айнан ушбу қарор асосида ер берилганлигини англатишини билдирди. Аксинча жавобгар ва адвокатлар №1679-сонли қарор қабул қилишда ариза берилмагани, ишдаги санаси кўрсатилмаган ерни захирага қайтаришни сўраб ёзган аризасининг ишга алоқаси йўқлиги ва ариза ҳокимликдан рўйхатдан ўтказилмагани, ердан фойдаланиб келаётганлиги, туман ҳалқ депутатларининг 02.06.2021 йилдаги №26/158-6-сонли қарори билан хам №1679-сонли қарор бекор қилинганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилди. Суд, иштирокчиларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, даъвогар ва бошқа иштирокчиларнинг важларига қўшила олмайди ва жавобгарларнинг эътирозларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Хусусан 2018 йилдаги №233-сонли қарор асосида жавобгарга ер берилиб, шу кунга қадар бекор қилинмаган. 2019 йилдаги №1679-сонли қарор асосида ер захирага қайтарилган, лекин 2021 йил майдаги №500-сонли қарор билан бекор қилинган бўлсада, маъмурий суднинг 2021 йил августдаги қарори билан тикланган, аммо №865 ва №1679-сонли қарорлар Боёвут туман ҳалқ депутатлари кенгашининг 02.06.2021 йилдаги №26/158-6-сонли қарори билан бекор қилинган, маъмурий суд қарорларида ҳалқ депутатларининг қарори муҳокама қилинганлиги акс эттирилмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасида ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлмаган қарорларини бекор қилиш Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий ваколатлари этиб белгиланган. Бундан ташқари ҳокимликнинг №2019, №6669-сонли қарорларида «Боёвут элита уруғчилик» масъулияти чекланган жамиятига 387қ, 389қ ва 358қконтурлардан 106,2 гектар ер ажратиш кўрсатилсада, лекин ушбу қарорлар хам протестлар асосида бекор қилиниб, кейинчалик қабул қилинган 2021 йил 04 октябрь ҳамда 01 декабрдаги қарорларда айнан 358қ-контурдаги жавобгарга тегишли 51,1 гектар ерларни жамиятга бериш назарда тутилмаган. Баён этилганларга асосан суд, жавобгар ва ҳокимлик ўртасида 2022 йил 01 июлда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси имзоланиб, 2022 йил 01 июлда №50-сонли рақам билан Кадастр органидан рўйхатга олинган ва шу санадан бошлаб жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган ва шартнома имзолашда 2018 йил 20 январдаги №233-сонли қарор асос қилинишида, ижара шартномасини ҳақиқй эмас деб топишга асос йўқ ёки манфаатдор шасхлар томонидан тасдиқлаб берилмади деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги №269-сонли қарорининг 3-бандида битимларни ҳақиқий эмас деб топишга ФКнинг 115 — 126 моддаларида назарда тутилган, битимнинг ҳақиқий эмаслигига унинг ғайриқонунийлиги асос бўлади, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмасдир, шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабни билдиришга шартнома амал қилишининг муддати мобайнида йўл қўйилади, битим эса унинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза важлари асосида жавобгар ва ҳокимлик ўртасида имзоланган ер ижара шартномаси ғайриқонуний тузилганлиги ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг рад этилган қисми бўйича судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган 41 200 сўм почта харажати шунингдек 4 120 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар даъвогар Боёвут туман ҳокимлигининг жавобгар «Бехрузбек Чарос хамкор» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида 2022 йил 01 июлда имзоланган №50-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Боёвут туман ҳокимлиги зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар Боёвут туман ҳокимлигидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев