Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3975 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 90d6ecb9-e828-4381-afc8-18cb12a75e2c Claim ID PDF Hash 630ec66b85aafba8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Кодекснинг 465-моддаси Кодекс 465 code_article
нинг 68-моддаси нинг 68 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/3975-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 19 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Одилов (2025 йил 28 январдаги 5сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамиятининг “Атовулло Мухтор ўғли” фермер хўжалигидан 33 077 019,69 сўм асосий қарз ва 16 538 509,84 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва “Атовулло Мухтор ўғли” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 31 августда 31/08-59-сонли, 2023 йил 5 сентябрда 05/09-043-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномалари тузилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар маҳсулотни шартномада кўрсатилган ҳажм, нав ва муддатда даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномада кўрсатилган қиймат ва муддатда маҳсулот учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъво аризасида баён этилишича, гарчи даъвогар томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса-да, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномаларни жавобгар эътиборсиз қолдирган. Шу сабабли даъвогар Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 33 077 019,69 сўм асосий қарз ва 16 538 509,84 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисига иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кодекснинг 465-моддасига асосан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Судга тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 2022-2023 йилдаги бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаларидан 33 077 019,69 сўмни ташкил этган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси ва тараф вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш бўйича судга далил (ҳужжат) тақдим этилмади. Шунингдек, судда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш учун далиллар мавжуд эмас. Шу сабабли даъво талабининг асосий қарзга бўлган қисми қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 16 538 509,84 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 32-моддасида товарлар ҳақини тўламаганлик учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда харидор сотувчига муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Жавобгар томонидан тўловларни лозим даражада амалга ошириш борасидаги шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли суд даъво аризасининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган мажбурият оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва талаб қилинган пеня миқдорини 6 615 403 сўмга қадар камайтиришни ва қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 077 019,69 сўм қарз, 6 615 403 сўм пеня, олдиндан тўланган 992 311 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 437моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “Атовулло Мухтор ўғли” фермер хўжалигидан “Bu r Z rh l t ks” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 33 077 019,69 сўм қарз, 6 615 403 сўм пеня, олдиндан тўланган 992 311 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья О.Жамилов