← Назад
Решение #2844249 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
9 826 символов
4-1202-2504/5734-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 19 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “ELITE AGRO” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “RUSTAMJON MUSAYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан
90 500 000 сўм асосий қарз, 45 250 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили С.Уматов (2025 йил 12 ноябрдаги ишончнома
асосида), иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг
“ELITE AGRO” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида, жавобгар “RUSTAMJON MUSAYEV”
фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 90 500 000 сўм асосий қарз, 45 250 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида келмади, вакил
иштирокини таъминланмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига асосан мазкур иқтисодий ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
шартнома имзоланганлигини, шартнома бўйича маҳсулот етказиб берилган
бўлса-да, маҳсулот қиймати учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаслиги
натижасида 90 500 000 сўм қарздорлик юзага келганлигини баён этиб, даъво
талабини қанотлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг баён этилган важларни
иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
1
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади)дан вужудга келган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 30.09.2024 йилда
№ 217/20-сонли “Товар етказиб бериш шартнома”си тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 бандига асосан етказиб берувчи “Алексеевич”
навли (Россия) буғдой уруғларини (Товар) шартноманинг 1.2-бандидаги
миқдорда Буюртмачига етказиб бериш, Буюртмачи эса товарни етказиб
берувчининг омборхонасидан (танлаб) олиш орқали қабул қилиш ва ушбу
Шартнома шартлари асосида Товар хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Етказиб берувчи томонидан мазкур шартномага асосан жавобгар
“RUSTAMJON MUSAYEV” фермер хўжалигига 30.11.2024 йилдаги
00124-сонли юк хати билан 7.500 тонна олий навли буғдой етказиб берган.
Бажарилган ишлар бўйича 30.11.2024 йилдаги 0001124-сонли ҳисобварақ
фактура жавобгар томонидан эътирозсиз қолдирилган.
Аммо, Буюртмачи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, Товар ҳақи тўланмасдан келмоқда.
Хусусан, шартноманинг 3.4-бандига кўра, Буюртмачи томонидан
30.11.2024 йилгача бўлган муддатда Товар ҳақи учун 100 % тўловни амалга
оширилиши лозим бўлган тўлов тўланмасдан 30.09.2025 йил ҳолатига
90 500 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 90 500 000 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 45 250 000 сўм пеня ундириш сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 32-моддаси
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, етказиб берилган 90 500 000 сўмлик
таварлар хақини ўз вақтида тўламаганлиги учун жавобгарга нисбатан
30.11.2024 йилдан бошлаб 304 кун учун 45 250 000 сўм (90 500 000*0,4%*304
кун= 118 560 000 сўм, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ
бўлганлиги учун 90 500 000*50%= 45 250 000 ўм) пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш
берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня
ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 6 300 000 сўм пеня
ундиришни, пеня ундириш бўйича даъво талабини қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
82 500 000
сўм
асосий
қарз,
6 300 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига мувофиқ даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан
Республика бюджетига 2 715 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан
тўланган ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг “ELITE AGRO” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “RUSTAMJON MUSAYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан
90 500 000 сўм асосий қарз, 45 250 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“ELITE AGRO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“RUSTAMJON MUSAYEV” фермер хўжалиги ҳисобидан 90 500 000 сўм асосий
қарз, 6 300 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“RUSTAMJON MUSAYEV” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
2 715 000 сўм давлат божи ундирилсин
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Сулайманбекова