Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14505 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый `min v t xn tr d
Source ID e049f7b5-bf66-4042-914f-7f8ec4bf4245 Claim ID PDF Hash bdc2b6ec20b0dd86... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14505-сонли иш АЖРИМ (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) Марғилон шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “ `min v t xn tr d ” МЧЖдан асоссиз ҳисобга олинган 919 224 900 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили У.Абдурахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фарғона вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “ `min v t xn tr d ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан асоссиз ҳисобга олинган 919 224 900 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Аниқланишича, жавобгар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги 4-1504-2402/1763-сонли иш доирасида тугатилиб, бу ҳақда юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 110-моддасининг 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса суд иш юритишни тугатади. Бундай ҳолатда суд жавобгар тугатилганлиги сабабли иш юритишни тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 110-111, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади: Иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар Фарғона вилояти солиқ бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шу суд орқали апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Акбаров