← Назад
Решение #2844282 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 992 символов
4-1204-2501/5369-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 19 ноябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
М.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК» акциядорлик тижорат банки
манфаатида, жавобгар «САРВАР УРИШОВ СЕРВИС» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий кредит қарзи ва
5.207.701 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК»
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
жавобгар «САРВАР УРИШОВ СЕРВИС» масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 100.000.000 сўм
муддати ўтмаган асосий кредит қарзи ва 5.207.701 сўм миқдорида муддати
ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида назарда тутилган
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли 100.000.000 сўм
муддати ўтмаган асосий кредит қарзи ва 5.207.701 сўм миқдорида муддати
ўтган фоиз қарзини ҳисобланганлигини билдириб, даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига
келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига
биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий
2
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг 2025 йил 12 ноябрдаги суд мажлисини кейинга қолдириш
тўғрисидаги ажримининг кўчирма нусхаси палатанинг юридик манзилига ва
унинг электрон манзилига гибрид почта орқали, шунингдек Оқолтин
туманлараро иқтисодий судининг электрон почтаси ҳамда смс-хабарнома
орқали юборилган.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 18 апрелда
тузилган 1/13497-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит
шартномаси деб юритилади)дан келиб чиққан.1
ФКнинг 744-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
кредит
шартномасининг
3.1, 3.2, 3.3, 3.4-бандларига биноан даъвогар томонидан жавобгарга
кредит қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва 21 фоиз
устама ҳақи тўлаш шарти билан, 48 ой муддатга 100.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратилган.
3
Кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра жавобгар томонидан олинган
кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган тўлов
жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш
ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада
бажармаган.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор
оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан
даъвогарнинг огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган.
Бироқ суд муҳокамаси мобайнида жавобгар томонидан кредит
қарздорликни бартараф қилиш мақсадида кредит қарздорлик қисман бартараф
этилганлиги аниқланди.
Даъвогар банк томонилан судга тақдим этилган ёзма маълумотномага кўра
жавобгарнинг даъвогар олдида 100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий кредит
қарзи ва 5.207.701 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини мавжуд.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов
топшириқномалари, талабнома, огоҳлантириш хати, суднинг ҳал қилув
қарорлари, маълумотномалар даъвогар вакилларининг берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва даъвогар
банк томонидан тақдим қилинган банк маълумотномаси билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд, палатанинг даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий кредит
қарзи ва 5.207.701 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклатилади.
Шу боис суд, даъво талабларининг асосли деб топилган қисми бўйича
2.104.154 сўм миқдоридаги давлат божи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 73-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
4
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК»
акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «САРВАР УРИШОВ СЕРВИС» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК» акциядорлик
тижорат банки фойдасига 100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий кредит
қарзи ва 5.207.701 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва олдиндан
тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «САРВАР УРИШОВ СЕРВИС»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.104.154 сўм миқдоридаги давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов