← Назад
Решение #2844296 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 101 | — | code_article |
Текст решения
2 574 символов
4-1901-2504/7373-сонли иш
А Ж Р И М
(иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида)
Термиз шаҳри
2025 йил 19 сентябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг
котиблигида, даъвогар вакили - С.Рахмонов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар "Агробанк" АТБнинг манфаатида
жавобгар "
Insur n " акциядорлик жамиятига нисбатан киритган
даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/7373-сонли иқтисодий ишни
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) "Агробанк" АТБ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "
Insur n " акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан жами 2385822000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар суд муҳокамаси ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан суд ишни Палата, жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга медиация тартибтаомилини амалга ошириш тўғрисида 2025 йил 19 сентябрда тузилган
келишувни тақдим этиб, жавобгар билан медиация тартиб таомили
тўғрисида келишувга эришиш мақсадида мазкур ишни 60 кунга қадар
тўхтатиб туришни сўради.
Судга тақдим этилган 2025 йил 19 сентябрда тузилган медиатив тартиб
таомилини қўллаш ҳақидаги келишувга кўра жавобгар даъвони тан олиши,
муддати ўтган қарздорликларни икки ой муддатда тўлаш бўйича медиатив
келишув тузишга келишилганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси
101-моддасининг 6-бандига кўра медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш тўғрисида келишув тузилганда суд иш юритишни тўхтатиб туриши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд тарафлар медиация тартиб-таомили амалга
ошириш тўғрисида келишувга эришганлиги сабабли иқтисодий иш
юзасидан иш юритишни тўхтатиб туришни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 101,195-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ
Қ И Л А Д И:
Мазкур иқтисодий ишни юритиш 2025 йил 20 октябрга қадар
тўхтатилсин.
Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов