Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19621 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5366cca3-5a7e-4a6e-968f-5fe9fae71020 Claim ID PDF Hash 4722054a869b2335... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19621-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Д.Низамовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармасининг даъвогар “АА” АТБ манфаатида жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан 292 152 000 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 12 050 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.А.Тажахмедов (ишончномага асосан) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жомашуй филиали ва “ББ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 8 февралда 22361/24-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил пахта хомашёсини етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жавобгарнинг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов корхонаси (фьючерс шартномасига асосан пахта хомашёсини етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш учун) томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда 14 ой муддатга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 463 788 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажармасдан кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлиқ ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 292 152 000 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 12 050 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра 14 ой муддатга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 463 788 000 сўм кредит ажратилганлиги, бироқ суд жараёнида жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қисман тўланганлигини маълум қилиб, даъво талабининг қолган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 8 февралда тузилган 22361/24-сонли кредит шартномасига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил пахта хомашёсини етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жавобгарнинг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов корхонаси (фьючерс шартномасига асосан пахта хомашёсини етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш учун) томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда 14 ой муддатга, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 463 788 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га кредит бериш, жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.3-бандига кўра, хомашёсини етиштириш кредит маблағи жавобгарга 2025 йил 1 апрелга қадар тўлиқ қайтариш шарти билан ажратилиши, шу муддат давомида кредитга ҳисобланган фоизлар ҳам тўланиши шарт. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредитни шартномада белгиланган график асосида қайтармасдан келган. Оқибатда 2025 йил 1 октябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида 292 152 000 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 12 050 000 сўм фоиздан бўлган қарзи, жами 304 202 000 сўм кредитдан бўлган қарздорлик юзага келган. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун жавобгар даъвогарга йиллик 10 (ўн) фоиз ставкада фоиз тўлаши, кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилмаганда, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига 1,5 баробари қўшилган миқдорида ҳисобланиши белгиланган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 6 сентябрда юборган 01/06-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шу сабабли даъвогар жавобгардан 292 152 000 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 12 050 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундириш талаблари асосли бўлган. Бироқ, жавобгар иш судда кўрилгунига қадар муддати келмаган кредит қарздорликнинг 65 324 065 сўм қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган 2025 йил 19 ноябрдаги 11/499-сонли маълумотномаси ва берган тушунтириши билан тасдиқланади. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитни график асосида қайтариш мажбурияти лозим даражада бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 226 827 935 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 12 050 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 226 827 935 сўм муддати келмаган кредит қарзи, 12 050 000 сўм фоиздан бўлган қарзини ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 6 084 040 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 736, 744-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” АТБ фойдасига 226 827 935 сўм муддати келмаган кредит қарзи, 12 050 000 сўм фоиздан бўлган қарзи, жами 238 877 935 сўм кредитдан бўлган қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 6 084 040 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев