← Назад
Решение #2844309 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 190 символов
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар вакили ***** (*****-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар «***** акциядорлик
жамиятининг жавобгар *****дан *****сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ***** (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан
***** сўм ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан жавобгар
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогарнинг вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар қарзини тўлиқ
тўлаганлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
холатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ***** ва ***** ўртасида
*****да электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи
шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг
2025 йил *****ҳолатига ***** сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар қарзини тўлиқ тўлаб
берган.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар
томонидан асосий қарз суммаси тўлиқ тўланганлиги сабабли, уни
қаноатлантиришни рад этишни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128. 129, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин.
*****дан ***** акциядорлик жамияти фойдасига *****сўм почта
харажатини ундирилсин.
*****дан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****