← Назад
Решение #2844349 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 783 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/6893-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ф.Аманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – М.Умаров
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдурахманов
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят
суди раисининг ўринбосари А.Абдурахмановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Б.Мамадалиев ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Д.Д. (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Э.Х. ва М.А. (ишончнома
асосида), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фарғона вилоят бош
бошқармасидан мутахассис С.С. (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
даъвогар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХХ”
акциядорлик жамияти Қўқон филиалидан 16 760 000 сўм асосий қарз, 8 380 000
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш
юзасидан қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4
августдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги қароридан
норози бўлиб, жавобгар “ХХХХ” акциядорлик жамияти Қўқон филиали
томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят ва унга илова қилинган
ҳужжатларни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Inv st Fin n
B nk” акциядорлик жамияти Қўқон филиалидан (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 16 760 000 сўм асосий қарз ва 8 380 000 сўм пеня, жами 25
140 000 сўм ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан ишга “Inv st Fin n
B nk”
акциядорлик жамияти иккинчи жавобгар сифатида жалб этилган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига
жавобгардан 16 760 000 сўм асосий қарз, 37 500 сўм почта харажати ундирилиши
белгиланган, даъвонинг “Inv st Fin n B nk” акциядорлик жамияти Қўқон
филиалига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилган, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган, суд харажатлари қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юклатилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги қарори билан жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Қўқон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериб,
шикоятида тарафлар ўртасида 2023 йил 24 ноябрь куни “А unt m n g r”
хизматини кўрсатиш ҳақида”ги шартнома тузилганлиги, шартномага асосан
банк филиали мижозга “а unt m n g r” хизматини кўрсатиш, мижоз эса мазкур
кўрсатилган хизмат учун банкка тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга “ n r” тўлов тизими орқали
суткасига 24 соат ва ҳафтасига 7 кун давомида хизмат кўрсатилиши
таъминланиб, даъвогар тақдим этган тўлов топшириқномалари шу куннинг
ўзида ижро этилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарнинг миллий валютадаги
ҳисоб рақамига мунтазам равишда хизмат кўрсатиб келинганлиги ва банкнинг
янги маҳсулот ва хизматлари ҳақида мунтазам равишда маълумот берилиши
таъминланганлиги, касса хизматларини кўрсатишда даъвогарга устунлик
берилиб, 2023 йил 23 ноябрь куни нақд пулда 170 000 000 сўм кредит
ажратилганлиги, банк хизматлари учун комиссия тўловлари миқдори
даъвогарнинг ўзи томонидан танланган тариф пакети асосида жорий қилинган
бўлиб, комиссия тўловлари миқдорини ўзгартириш бўйича даъвогар банкка
мурожаат қилмаганлиги, жавобгар томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматлар 2023 йил 30 ноябрдаги 7122 ҳамда 7123-сонли ҳисобварақ фактура ва
бажарилган
ишлар
далолатномаси
билан
белгиланган
тартибда
тасдиқланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2020 йил
13 апрелда 3229-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида, мемориал
ордер банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз тўлов хужжати бўлиб,
ундан мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда,
хусусан, банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда фойдаланиши
баён этилганлиги, шунингдек, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида номуайян
муддатга тузилган “Банк ҳисоб-варағига хизмат кўрсатиш ҳақида”ги
шартноманинг 6.2-бандида, банк томонидан кўрсатилган хизматлар учун
комиссия суммаси мижознинг ҳисобрақамидан унинг топшириғисиз (акцептсиз
тартибда) ҳар ойда мемориал ордер билан ечиб олиниши белгилаб кўйилганлиги,
жавобгар юқоридаги қонун ҳужжатлари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 6.2-банди талабларидан келиб чиқиб, даъвогарга кўрсатилган
“
unt m n g r” хизматлари учун тўловларни ҳар ойда
мижознинг
топшириғисиз, яъни акцептсиз тарзда мемориал ордер асосида ечиб олганлиги
ва бошқа важларни келтирган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари тафтиш тартибидаги шикоятини
қўллаб-қувватлаб, шикоятдаги важларига қўшимча равишда жавобгар
томонидан даъвогарга “
unt m n g r” хизмати учун тўловларни тўлаш ҳақида
2023 йил 24 ноябрь кунги 002-сонли тўлов талабномаси юборилганлиги,
даъвогар томонидан тўлов талабномаси ўз вақтида акцептланмагач, жавобгар
тўлов талабномасини умумий тартибда акцептланган деб ҳисоблаб, мижознинг
топшириғисиз, яъни акцептсиз тарзда мемориал ордер асосида 2023 йилнинг
ноябрь ойида 4 980 000 сўм, 2023 йилнинг декабрь ойида 11 780 000 сўм, жами
16 760 000 сўм пул маблағларини ечиб олганлигини билдириб, судлов
ҳайъатидан тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириб, Қўқон
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ва
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор
билан даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили тафтиш тартибидаги шикоятга нисбатан
эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлиги, жавобгар томонидан “
unt
m n g r” хизмати амалда кўрсатилмаган бўлса-да, даъвогар розилигисиз
мемориал ордер асосида жами 16 760 000 сўм пул маблағлари ечиб олинганлиги,
жавобгар
томонидан
даъвогарга
2023
йил
24
ноябрь
кунги
002-сонли тўлов талабномаси юборилмаганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан
тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантирмасликни, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фарғона
вилоят бош бошқармаси вакили С.Собиров тафтиш инстанциясининг 2025 йил
12 ноябрдаги ажримига асосан жавобгар томонидан 2023 йил 24 ноябрь кунги
002-сонли
тўлов
талабномаси
қонун
ҳужжатларига
мувофиқ
расмийлаштирилганлиги ҳамда мазкур талабнома даъвогарга ҳақиқатда
юборилганлиги ҳолатини ўрганиб чиққанлиги, ўрганиш давомида жавобгар
томонидан 2023 йил 24 ноябрь кунги 002-сонли тўлов талабномаси Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги
3/12-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз
ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомнинг 2-банди 3-иловасига мувофиқ тўғри
расмийлаштирилганлиги, бироқ мазкур талабнома даъвогарнинг (2-сон
картотека) банк балансидаги кўзда тутилмаган ҳолатлар 90963/001-сонли
муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари ҳисоб рақамига кирим
қилинмаганлиги, жавобгар томонидан “
unt m n g r” хизмати учун
тўловларнинг 4 980 000 сўми қисми 2023 йил 30 ноябрь кунги, қолган
11 780 000 сўм қисми эса 2023 йил 29 декабрь кунги алоҳида тўлов
талабномалари орқали даъвогарнинг розилигисиз акцептсиз тарзда ундириб
олинганлиги аниқланганлигини билдириб, жавобгар томонидан 2023 йил
24 ноябрь куни “а unt m n g r” хизматини кўрсатиш ҳақида”ги шартнома
тузилиши билан ўша куннинг ўзида даъвогарга 002-сонли тўлов талабномаси
юборилиши ҳамда “а unt m n g r” шартномасида бевосита келишилмаган
бўлса-да, мазкур хизмат учун тўловларни даъвогар ҳисобидан акцептсиз тарзда
ундириб олиниши асоссиз эканлиги тўғрисида кўрсатув берди.
Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга
баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш тартибидаги шикоятни
қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва
кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш материалларидан аниқланишича, даъвогар (мижоз) ва жавобгар (банк)
ўртасида 2023 йил 24 ноябрь куни “
unt m n g r” хизмати кўрсатиш
тўғрисида”ги шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан банк мижозга
“а unt m n g r” хизматини кўрсатиш, мижоз эса мазкур кўрсатилган хизмат
учун банкка тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, кўрсатилган хизматлар учун даъвогар
жами 16 760 000 сўм миқдоридаги тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 3.2-бандида даъвогар кўрсатилган хизматлар учун тўловни
1-сонли иловага асосан тўлаб бериши белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга шартномага асосан хизматлар
кўрсатилган деб ҳисобланиб, даъвогарнинг ҳисоб рақамидан акцептсиз тарзда
2023 йилнинг ноябрь ойида 4 980 000 сўм, 2023 йилнинг декабрь ойида
11 780 000 сўм, жами 16 760 000 сўм пул маблағлари ечиб олинган.
Даъвогар эса бундан норози бўлиб, ушбу суммани ва унга ҳисобланган
неустойкани жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 783-моддасига кўра, банк ҳисобварақдан пул маблағларини
мижознинг топшириғи асосида ўчиради. Мижознинг топшириғисиз
ҳисобварақда турган пул маблағларини ўчиришга суднинг қарори билан,
шунингдек ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк
билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1, 7.2-бандларида тарафлар
ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, улар
музокаралар йўли билан ҳал этилиши, тарафлар ўзаро келишувга эришилмаган
ҳолда низолар суд томонидан кўриб, ҳал этилиши белгиланган.
Жавобгар шартнома шартларига риоя этмай, низони суд тартибида ҳал
этиш чорасини кўрмасдан, даъвогарнинг розилиги олинмаган ҳолда унинг ҳисоб
рақамидан 16 760 000 сўм пул маблағларини акцептсиз тарзда ечиб олган. Бу
ишдаги мавжуд далиллар ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан
тасдиқланган.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарнинг асосий
қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 760 000 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида
тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган.
Даъвогар даъво аризасида шартноманинг 5.3-бандида белгиланган
шартларга асосланиб, жавобгар томонидан хизматлар кечиктирилганлиги
сабабли кечиктирилган кунлар учун 8 380 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Бироқ, бу талабга асосланган ҳолатларни тасдиқловчи далилларни,
шунингдек, ундириш сўралган неустойканинг асослантирилган ҳисоб-китобини
судга тақдим этмаган. Бундай ҳужжатлар ва маълумотлар иш материалларида
ҳам мавжуд эмас.
Шу сабабли биринчи инстанция судининг даъвогарнинг неустойка
ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги
хулосаси ҳам қонуний ва асослидир.
Шунингдек, даъво аризасида талаб жавобгар “Inv st Fin n
B nk”
акциядорлик жамиятининг Қўқон филиалига нисбатан билдирилган.
Ваҳоланки, қонунчиликда филиаллар юридик шахс ҳисобланмаслиги,
иқтисодий судга эса иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ўртасидаги низоларга
доир ишлар тааллуқли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 110-моддасининг 1-бандига кўра, иш иқтисодий
судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса
суд иш юритишни тугатади.
Шунга асосан, биринчи инстанция суди даъвонинг юридик шахс
филиалига оид қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида қонуний қарор
қабул қилган.
Гарчи жавобгар тафтиш тартибидаги шикоятида ва вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатувида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан
2020 йил 13 апрелда 3229-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон
Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомнинг
28-бандида, мемориал ордер банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз
тўлов хужжати бўлиб, ундан мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича
ҳисоб-китобларда, хусусан, банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисобкитобларда фойдаланиши баён этилганлиги, шунингдек, даъвогар ҳамда
жавобгар ўртасида номуайян муддатга тузилган “Банк ҳисоб-варағига хизмат
кўрсатиш ҳақида”ги шартноманинг 6.2-бандида, банк томонидан кўрсатилган
хизматлар учун комиссия суммаси мижознинг ҳисобрақамидан унинг
топшириғисиз (акцептсиз тартибда) ҳар ойда мемориал ордер билан ечиб
олиниши белгилаб кўйилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга “
unt
m n g r” хизмати учун тўловларни тўлаш ҳақида 2023 йил 24 ноябрь кунги
002-сонли тўлов талабномаси юборилганлиги, даъвогар томонидан тўлов
талабномаси ўз вақтида акцептланмагач, жавобгар тўлов талабномасини умумий
тартибда акцептланган деб ҳисоблаб, қонун ҳужжатлари ва тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 6.2-банди талабларидан келиб чиқиб, жами
16 760 000 сўм пул маблағларини ечиб олганлиги ҳақида важлар келтирса-да,
судлов ҳайъати унинг бу важлари билан келишмайди.
Чунки, тарафлар ўртасида 2023 йил 24 ноябрда “
unt m n g r” хизмати
кўрсатиш тўғрисида”ги алоҳида шартнома тузилган бўлиб, банк ва мижоз
ўртасидаги “а unt m n g r” хизмати билан боғлиқ муносабатлар ушбу
шартнома билан тартибга солинади. Мазкур шартномада тарафлар томонидан
кўрсатилган “а unt m n g r” хизмати учун тўловларни акцептсиз ечиб
олиниши юзасидан келишилмаган ва алоҳида шартнома мавжудлиги сабабли
“а unt m n g r” хизмати учун тўловларни ундиришга “Банк ҳисоб-варағига
хизмат кўрсатиш ҳақида”ги шартноманинг 6.2-банди талаблари татбиқ
этилмайди.
Жавобгар вакили томонидан ўз важларига асос қилиб келтирган
ҳолатларни тақдиқловчи мақбул далиллар тафтиш инстанцияси суди мажлисида
тақдим қилинмади. Бундай далиллар иш материалларида ҳам мавжуд эмас.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқорида қайд этилган қонун нормалари талаблари ва шартнома
шартларидан келиб чиқиб, ишдаги ҳужжатларга асосланган ҳолда биринчи
инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш, кассация инстанцияси суди эса
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
қонуний ва асосли қарор қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тафтиш тартибидаги шикоятида
келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ва кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга, бекор қилишга асос
бўлмайди деб ҳисоблайди.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш
тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг
2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанцияси судининг
2025 йил 15 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан
тафтиш тартибида шикоят беришда олдиндан тўланган 251 200 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгардан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42, 68, 118, 308, 3244, 3246, 3247, 3249-моддаларини
қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“ХХХХ” акциядорлик жамияти Қўқон филиалининг тафтиш тартибидаги
шикояти қаноатлантирилмасин.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув
қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 15 октябрдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
“ХХХХ” акциядорлик жамияти томонидан тафтиш тартибида шикоят
беришда олдиндан тўланган 251 200 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
“ХХХХ” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф белгиланган муддат ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (прокурор протест) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Абдурахманов
Ҳайъат аъзолари
Б.Мамадалиев
Д.Акрамова