Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1305-2501/1524 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d9bc54c2-f8e4-4afc-83a3-59ec7212f264 Claim ID PDF Hash 1207068aad03d295... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 382-моддаси нинг 382 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1305-2501/1524-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 19 ноябрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Ггггггг, даъвогар вакили С.Маллаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Маматқулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ЕЕЕЕЕЕ жавобгар ЗЗЗЗЗЗЗ масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан 2024 йил 24 декабрдаги 111сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш, жавобгардан 405 860 247 сўм пеня тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5666-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-162-сонли Қарори, Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли Қарори билн тасдиқланган “Давлат корхоналари ва давлат муассасаларини хўжалик жамиятларига ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМ ҳамда Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 18-сонли қарорига асосан Жиззах вилояти, Фориш тумани, Эгизбйлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 19,978 гектар G1708235017/88-сонли ер майдони электрон-онлайн савдо платформаси орқали савдога қўйилган. Ушбу савдода ЗЗЗЗЗЗЗ масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ғолиб деб топилиб, ЕЕЕЕЕЕ(кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар ўртасида 2024 йил 24 декабрда 111-сонли шартнома тузилган. Жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ умумий қиймати 4 834 684 435,98 сўм бўлган ер-майдонларини сотиб олиш тўловларини 48 ой давомида тенг тақсимланган ҳолда тўловни амалга ошириш мажбуриятин олган. Шартноманинг 3.1-бандида, жавобгар томонидан шартнома имзоланган кунга қадар баҳоланган бошланғич қийматининг 138 133 841,03 сўм миқдоридаги закалат пули сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилиниши, сотиб олиш тўловларининг қолган 4 696 550 594,95 сўм миқдоридаги қисми мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб 48 ой ичида тўловларни амалга ошириши белгиланган. Шартноманинг 6.2-бандига асосан, агар мазкур шартнома имзолангандан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя қилмаса ёҳуд мазкур шартнома имзолангандан кейин хоҳлаган пайтда иловасида кўрсатилган бирор-бир кафолат нотўғри ёки чалғитувчи эканлиги ёки тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига риоя қилинмаган ёки риоя қилинмаслиги кўрсатиб турувчи бирор ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, жабрланувчи тараф суд тартибида мазкур шартномани бекор қилиш ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Бироқ жавобгар томонидан тўловлар ўз муддати тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 24 декабрдаги 111-сонли шартномани бекор қилишни, жавобгардан 405 860 247 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги, шартномада белгиланган тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шартнома шартларини бажариш учун муддат беришни, чет эллик ҳамкорлари билан низодаги ер майдонида ишлаб чиқариш ишларини олиб бориш мақсад қилинганлиги, бироқ ҳозирда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун муддат кераклиги сабабли даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Прокурор суд мажлисида тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 24 декабрдаги 111-сонли шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг реня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 24 декабрда 111-сонли шартномага асосан ер майдонини сотиб олиш учун аввал тўланган 138 133 841,03 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилиниши, жавобгар мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб 48 ой муддатда 4 696 550 594,95 сўм миқдоридаги тўловларни тўлаши лозимлиги белгиланган. Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ 138 133 841,03 сўм асосий сотиб олиш тўловлари тўланган бўлсада, 2025 йил 3 октябрь ҳолатига 880 603 236,5 сўм сотиб олиш тўловлари амалга оширилмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 25 июлда 01/09-7910-сонли талабнома юборилган бўлиб, унда тарафлар ўртасидаги шартномаларни бекор қилиш тўғрисида келишув тузиш таклиф қилинган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги ўринларда матнда ФК деб юритилади)нинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФКнинг 384-модда биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Мазкур норманинг иккинчи қисмига асосан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Шу сабабли суд, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажрилмаганлиги сабабли даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 24 декабрдаги 111-сонли шартномани бекор қилишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан жами 405 860 247 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартномаларнинг 6.3-бандига мувофиқ, сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда жавобгар ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда даъвогарга пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, даъво талабининг жавобгардан пеня ундириш қисми бўйича даъвогар томонидан судга ўз вақтида даъво аризаси билан мурожаат қилмаганлиги, бу эса пенянинг ошишига олиб келганлиги сабабли, шунингдек жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, жавобгардан 60 879 037 сўм пеняни ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 24 декабрдаги 111-сонли шартномани бекор қилишни, даъвогар фойдасига жавобгардан 60 879 037 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига 12 237 205 сўм давлат божи ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ЕЕЕЕЕЕва жавобгар ЗЗЗЗЗЗЗ масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ўртасидаги 2024 йил 24 декабрдаги 111-сонли шартнома бекор қилинсин. Даъвогар ЕЕЕЕЕЕфойдасига жавобгар ЗЗЗЗЗЗЗ масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан 60 879 037 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЗЗЗЗЗЗЗ масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан Республика бюджетига 12 237 205 сўм давлат божи ундирилсин. Ўзбекистон Репсбуликаси Олий судининг депозит ҳисобрқамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати жавобгар “Z min k f l invеst” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов