← Назад
Решение #2844411 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 261 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7180-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “S ngz r-T kstil”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Ust S f r Ot ” фермер
хўжалиги ҳисобидан 315.742.000 сўм асосий қарз ва 209.373.000 сўм жаримани
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Ғ.Мусурманов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
У.Қодирқулов (паспорт асосида), жавобгар вакили Ш.Жўрақулов (ишончнома
асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
“S ngz r-T kstil” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Ust S f r Ot ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 315.742.000 сўм асосий қарз ва
209.373.000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида палата вакиллари иштирок этмади. Иш хужжатларида ишни
палата вакиллари иштирокисиз кўриш хақида илтимоснома мавжуд.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогар
вакили
даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари
асоссизлиги сабабли, даъвони рад қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб,
уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади) 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шунингдек, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 24.01.2020 йилда
352-сонли ва 26.03.2021 йилда 335-сонли “Пахта хом ашёси харид қилиш
бўйича контрактация шартномалари тузилган (бундан буён матнда
шартномалар деб юритилади). Шартномаларнинг 1.1-бандида кўрсатилган
миқдордаги пахта хом ашёси маҳсулотини даъвогар “Тайёрловчи”га етказиб
бериш, “Тайёрловчи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян
нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган.
ФКнинг 465-модда кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Бироқ, жавобгар томонидан 24.01.2020 йилдаги 352-сонли шартномага
асосан 111.2 тонна ўрнига 80.1 тонна 373.127.000 сўмлик пахта хом ашёси
маҳсулоти
топширилиб,
маҳсулот
етиштириш
харажатларини
молиялаштиришга бўнак сифатида берилган харажатлардан 67.906.000 сўмлик,
26.03.2021 йилдаги 335-сонли шартномага асосан 156.4 тонна ўрнига 75.6 тонна
517.445.000 сўмлик пахта хом ашёси маҳсулоти топширилиб, маҳсулот
етиштириш харажатларини молиялаштиришга бўнак сифатида берилган
харажатлардан 205.624.000 сўмлик бўнак пуллари қайтарилмаган.
ФКнинг 466-моддаси, биринчи қисмига кўра қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган
миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Шартномаларнинг 2.2-бандида “Хўжалик” томонидан йил мобайнида
бўнак сифатида олинган барча уруғлик, материаллар, эҳтиёт қисмлар,
кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар, шунингдек олинган аванс
маблағлар ғалла ҳосили якуний ҳисоб-китобидан ушлаб қолиш орқали
“Тайёрловчи”га тўлаб бериш белгиланган.
Шунингдек, даъвогар жавобгарга шартнома расмийлаштирилмасдан
2022 йилда қиймати 42.212.000 сўмлик ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқа
маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, бугунги кунга қадар тўловлар амалга
оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги №203-сонли қарорида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий
муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса,
шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар,
бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги
талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ушбу кодекснинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида
тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима
ҳисобланади.
Шартномаларнинг 5.2-бандига асосан жавобгар “Хўжалик” маҳсулотни
шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда
топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда даъвогар “Тайёрловчи”га
топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўланиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан 24.01.2020 йилдаги 352-сонли шартноманинг
5.2-бандига асосан топширилмаган 31.1 тонна пахта хом ашёсининг амалда
шакилланган ўртача қиймати 144.872.000 сўмлик маҳсулотнинг 30% миқдорида
43.462.000 сўм, 26.03.2021 йилдаги 335-сонли шартноманинг 5.2-бандига асосан
топширилмаган 80.8 тонна пахта хом ашёсининг амалда шакилланган ўртача
қиймати 553.036.000 сўмлик маҳсулотнинг 30% миқдорида 165.911.000 сўм,
жами 209.373.000 сўм жарима ҳисобланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
назарда тутилган.
Ушбу ҳолатда суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 315.742.000 сўм
асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, 209.373.000 сўм
жарима ундириш талабини қисман 29.400.000 сўмга қаноатлантиришни лозим
деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ust S f r Ot ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "S ngz rT kstil" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 315.742.000 сўм асосий
қарз, 29.400.000 сўм жарима ва 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюжетига 10.502.300 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах
вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари
ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик
муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига
кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин.
Судья
Ш.Ғозиев