← Назад
Решение #2844439 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| йилдаги | 2020 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иш
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
ХХХ йил 19 ноябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ, судья
ёрдамчиси ХХХнинг котиблигида, даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигидан 14 400 000 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган даъво аризасини суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «ХХХ» фермер хўжалиги (бундан буён матнда - жавобгар
деб юритилади)дан 14 400 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар вакиллари суд мажлисида қатнашмади ва
ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128, 129 ҳамда
170-моддаларига мувофиқ ишни уларнинг вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
2025 йил 27 май куни Q-3913-сонли шартнома (бундан буён матнда
Шартнома деб юритилади) ни юборилган. Бироқ жавобгар томонидан мазкур
шартнома имзоланмаган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга картошка
уруғи етказиб берилиши жавобгар эса маҳсулот ҳақини тўлаши лозим
бўлган.
Даъвогар жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада
бажарилмаган деб ҳисоблаб жавобгар ҳисобидан 14 400 000 сўм
қарздорликни ундириш учун судга мурожаат этган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонуни
14-моддаси биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан, операциялар
амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва
уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик операцияларининг
бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўланганида
тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан
олинади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар
амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли
бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс
эттирилади.
Бошланғич
ҳисоб
ҳужжатларининг
мажбурий
реквизитлари
қуйидагилардир:
бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари
кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда);
хўжалик
операциясини
бажарган
шахсларнинг
(шахснинг)
идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси
исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда
лавозимлари номи ва имзолари.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил
30 июлда 3538-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Бухгалтерия ҳисобида
ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисида” ги Низомнинг 2-бандига
асосан, ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик
операциялари тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим.
Ушбу ҳужжатлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади ва улар
асосида бухгалтерия ҳисоби юритилади.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб
берилганлигини тасдиқловчи бошқа ёзма далиллар, яъни хўжалик
операциялари амалга оширилганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб
ҳужжатлари тақдим қилинмади.
Ҳисобварақ-фактура хўжалик операциялари амалга оширилганлигини
тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжати ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 август
2020 йилдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида” ги Низом 2-бандининг учичнчи хатбошисига
асосан, ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш
айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритиладиган ҳужжат
ҳисобланади.
Шунингдек, суд даъво аризада келтирилган важлари даъво аризасини
қаноатлантиришга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
ИПК нинг 68-моддаси биринчи ва бешинчи қисмларига асосан, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса,
ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин
қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда, даъво талаблари даъвогар томонидан судга тақдим
қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли суд даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни судда кўриш билан боғлиқ суд
харажатлари тарафлар ўртасида, уларнинг қаноатлантирилган даъво
талабларига мутаносиб равишда юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
ХХХ