Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/6199 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение D n- lq rizqi Ответчик / Подсудимый Sh vk t v X di h R vsh n qizi
Source ID cf24f7e2-2f64-4513-9a20-d8c86b7e2eaf Claim ID PDF Hash c66567a1830e3a35... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Даъво асосли деб хисобланганлиги боис ИПК 118-моддаси Даъво асосли деб хисобланганлиги боис ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2501/6199-сонли иктисодий иш УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ХДЛ КИЛУВ КАРОРИ Шахрисабз шахри 2025 йил 19 ноябрь Шахрисабз туманлараро иктисодий судининг судьяси З.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг суд мажлиси котиблигида, Узбекистон Савдо-саноат палатаси Кашкадарё вилояти худудий бошкармасининг даъвогар “D n- lq rizqi” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Sh vk t v X di h R vsh n qizi” фермер хужалиги хисобидан 6 313 093,28 сум асосий карз, 10 056 124 сум жаримани ундириш тугрисидаги даъво аризаси буйича кузгатилган иктисодий ишни даъвогар вакили Н.Назаров (2025 йил 20 октябрдаги 94-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очик суд мажлисида куриб чикиб, куйидагиларни аниклади: Узбекистон Савдо-саноат палатаси Кашкадарё вилояти худудий бошкармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “D n- lq rizqi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат килиб, “Sh vk t v X di h R vsh n qizi” фермер хужалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 6 313 093,28 сум асосий карз, 10 056 124 сум жарима ундиришни сураган. Суднинг ажрими билан Шахрисабз тумани фермерлар кенгаши хамда Шахрисабз тумани кишлок хужалиги булими низонинг предметига нисбатан мустакил талаблар билан арз килмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини кувватлаб, тарафлар уртасидаги бошокли дон уруглигини олди-сотди шартномасида курсатилган микдордаги уругликни жавобгар тегишли хужжатлар асосида олиб кетганлиги, аммо у томонидан шартлашилган махсулот етказиб берилмаганлиги ёки уругликнинг киймати туланмаганлиги, карздорликни тулаш юзасидан жавобгарга талабнома берилганлиги аммо у ижро этилмаганлигини маълум килиб, даъво талабларини каноатлантиришни суради. Суд мухокамасининг вакти ва жойи тугрисида тегишли тартибда хабардор килинган палата, жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Бу холатда суд Узбекистон Республикаси Иктисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 хамда 170-моддалари талабларига кура низони мазмунан куриб чикиш мумкин деб хисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларга хукукий бахо бериб, суд куйидаги асосларга кура даъвони кисман каноатлантиришни лозим топади: 2 Иш хужжатларидан куринишича, тарафлар уртасида 2024 йил 10 октябрда 10-Р-Б8Н27481/2-сонли товар-бугдой олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида “бугдой етиштирувчи”, яъни жавобгар “тижорат вакили”, яъни даъвогарга 2025 йил хосилидан 5,0 гектар ер майдонидан давлат стандарти буйича шартноманинг 1.2-бандида курсатилган товар-бугдойни сотиш хамда уни етказиб бериш ва олинган уруглик пулини 100 фоиз олдиндан тулаб бериш мажбуриятини, “тижорат вакили” эса “бугдой етиштирувчи”га ушбу шартномада белгиланган тартибда бошокди дон уруглиги билан таъминлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандига кура жавобгарнинг даъвогарга етказиб бериши лозим булган бугдойни микдори 20 тонна ташкил этади. Даъвогар жавобгарга 1,26 тонна галла уруги етказиб берган. Даъвогар томонидан жавобгарга бу хакда 2024 йил 2 ноябрда 000520-сонли 9 473 093,28 сумлик хисобварак-фактура такдим килинган булиб, жавобгар томонидан ушбу хисобварак-фактура кабул килинган. Узбекистан Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буен матнда ФК деб юритилади)нинг 465-моддасига мувофик контрактация шартномасига мувофик кишлок хужалиги махсулотини етиштирувчи кишлок хужалиги махсулотини кайта ишлаш ёки сотиш учун бундай махсулотни харид киладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу махсулотни кабул килиш (кабул килиб туриш), унинг хакини шартлашилган муддатда муайян бахода тулаш (тулаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошкача тартиб белгиланган булмаса еки у мажбурият мохиятидан келиб чикмаса, контрактация шартномасига нисбатан махсулот етказиб бериш шартномаси тугрисидаги коидалар, тегишли холларда эса давлат эхтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тугрисидаги коидалар кулланади. Жавобгар 2025 йил хосилидан даъвогарга шартлашилган бугдой махсулотини етказиб бермаган. ФК 449-моддасининг учинчи кисмига мувофик агар махсулот етказиб бериш шартномасида товарлар хаки олувчи (туловчи) томонидан туланиши назарда тутилган булса ва у хак тулашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар •акини шартномада белгиланган муддатда туламаган булса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар хакини тулашни талаб килишга хакди. Демак жавобгар уруглик махсулотларини кабул килиб олган булса-да, аммо 2025 йилги хосилдан бугдой махсулотини етказиб беришни таъминламаган, шунга кура даъвогарнинг етказиб берган уруглик кийматини тулашни талаб этиши асосли хисобланади. Чунки, шартноманинг 2.2-бандида “бугдой етиштирувчи”, яъни жавобгарнинг бир катор мажбуриятлари белгиланган булиб, уларга мувофик жавобгар “тижорат вакили” хисобланмиш даъвогарга олган уруглик хакини шартномада олдиндан тулаши, “тижорат вакили”га шартноманинг 1.2-бандида белгиланган микдор ва ассортиментдаги бугдойни сотиши лозим булган. 3 Шунингдек шартноманинг 2.3-бандида “тижорат вакили”нинг хукуклари белгиланган булиб, унга мувофик у “бугдой етиштирувчи” шартномада белгиланган микдордан кам товар-бугдой сотган булса, товар-бугдойнинг етишмаётган микдорини сотишини талаб килиш, товар-бугдойнинг хаки тулик туланган булса, сотилмаган кисми буйича пул суммасини кайтариб беришни талаб килишга хакди эканлиги белгиланган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар булмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда куйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида эса мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама узгартиришга йул куйилмаслиги белгиланган. Суд, даъвогар томонидан жавобгарга уруглик махсулоти етказиб берилганлиги ишда мавжуд булган хисобварак- фактура, солиштирма далолатнома билан билан уз исботини топганлиги, жавобгар эса шартлашилган микдорда ва тартибда бугдой махсулотини етказиб бермаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 6 313 093,28 сум асосий карз ундириш хакидаги талабини асосли деб хисоблайди. Даъвогар асосий карз суммаси билан биргаликда шартноманинг 6.1бандига етказиб берилмаган товар-бугдой кийматининг 20 фоизи 10 056 124 сум микдорда жарима ундириб беришни хам сураган. Иш хужжатларига кура 1 тонна бугдойнинг нархи 2 514 766 сум эканлиги аникланди. Шартноманинг 1.2-бандига кура жавобгарнинг даъвогарга етказиб бериши лозим булган бугдойни микдори 20 тоннани ташкил этиб, 20 тонна бугдойнинг киймати 50 295 320 сумни, ушбу сумманинг 20 фоизи эса 10 059 064 сумни ташкил килади. Жавобгар томонидан шартлашилган микдорда ва тартибда бугдой махсулотини етказиб берилмаганлиги учун суд даъвогарнинг ушбу талабини хам асосли деб хисоблайди. Бирок, ФКнинг 326-моддасига мувофик суд карздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок килувчи тарафларнинг мулкий ахволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка микдорини камайтиришга хакди. Бу тугрисида Узбекистан Республикаси Олий хужалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тугрисидаги фукаролик конун хужжатларини куллашнинг айрим масалалари хакида” 163-сонли карорининг 4-бандида хам батафсил тушунтириш берилган. Суд жавобгарнинг мулкий ахволи ва суралган жарима микдорининг мажбуриятни бузиш окибатларига мутаносиблиги масаласини урганиб, ФК 326моддасида назарда тутилган кредиторга туланиши лозим булган неустойкани камайтириш хукукига эга эканлигидан келиб чикиб, ундирилиши лозим булган жарима микдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогарга 2 500 000 сум жарима ундиришни, даъвогарнинг жарима ундириш талабини колган кисмини каноатлантиришни рад этишни лозим топади. 4 Давлат божи тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кура мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво бахосининг 2 фоизи, бирок БХМнинг 1 бараваридан кам булмаган микдорда давлат божи ундирилади. Даъво асосли деб хисобланганлиги боис ИПК 118-моддасининг биринчи кисми талабига кура давлат божи ва почта харажатлари жавобгарнинг зиммасига юкланади. Бинобарин, Узбекистон Республикаси Иктисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини куллаб, суд Кароркилади: Даъво кисман каноатлантирилсин. “Sh vk t v X di h R vsh n qizi” фермер хужалиги хисобидан “D n- lq rizqi” акциядорлик жамияти фойдасига 6 313 093,28 сум асосий карз, 2 500 000 сум жарима ва олдиндан туланган 41 200 сум почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг колган кисмини каноатлантириш рад этилсин. “Sh vk t v X di h R vsh n qizi” фермер хужалиги хисобидан республика бюджетига 412 000 сум давлат божи ундирилсин. Х,ал килув карори конуний кучга киргач, ижро варакаси берилсин. Мазкур х,ал килув кароридан норози булган томонлар у кабул килинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд оркали Кашкадарё вилоят судининг иктисодий ишлар буйича судлов хдйъатига апелляция тартибида ёки конуний кучга кирган ва апелляция тартибида курилмаган х,ал килув карори устидан у конуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят килиши (протест келтириши) мумкин. Судья З.Эшмирзаев