Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/653 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение R VSH NJON URODULL YEV Ответчик / Подсудимый LI E E ILE OVERSE S
Source ID 4b6f2be1-c631-41b6-b72f-a3eb3e0cec21 Claim ID PDF Hash ae510dca506b44ff... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
Ушбу Кодекснинг 153-моддаси Ушбу Кодекс 153 code_article
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 3248-моддаси ИПКнинг 3248 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Мазкур Кодекс 3248-моддаси Мазкур Кодекс 3248 code_article
суммасини ФК 326-моддаси суммасини ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
исмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддаси исмида суд харажатлари ушбу Кодекс 118 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/653-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 12 августдаги қарорига нисбатан Миришкор туман фермерлар кенгашининг “R VSH NJON URODULL YEV” фермер хўжалиги манфаатида келтирилган тафтиш шикоятини Миришкор туман фермерлар кенгаши вакили – Т.Субҳонов (2025 йил 24 июлдаги ишончномага асосан), “R VSH NJON URODULL YEV” фермер хўжалиги раҳбари О.Норов, “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили А.Сатторовнинг (2025 йил 3 январдаги ишончномага асосан) иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан баён матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “R VSH NJON URODULL YEV” фермер хўжалиги (бундан баён матнда даъвогар деб юритилади)манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “LI E E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси(бундан баён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси бўйича 40 473 381 сўм коэффициент ҳақдорлик, 2021 йилда топширилган пахта ҳосилидан қуритиштозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 1 504 448 сўм пул маблағи, унга ҳисобланган 722 135 сўм пеня, 2022 йилда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 5 063 721 сўм пул маблағи, унга ҳисобланган 2 430 586 сўм пеня, 2021-2022 йилларда берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 125 493 162 сўм пеня ҳамда 2022 йилда ортиқча топширилган 18.07 кг пахтадан чиқарилган 4.527 кг шротни суммаси 19 799 271 2 сўм, 3.204 кг шлехунани суммаси 9 397 744 сўм, 1.674 кг пахта ёғини суммаси 23 434 718 сўмни ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 775 155 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлик, 2022 йилда топширилган пахта хом-ашёси бўйича асоссиз ушлаб қолинган қуритиштозалаш учун 5 063 721 сўм пул маблағи, 340 282 сўм пеня, 2022 йилда ортиқча топширилган пахта хом-ашёсидан 1.674 кг пахта ёғи, 3.204 кг шелуха, 557 кг шрот маҳсулотлари ундирилган ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори билан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Кенгашининг даъвогар манфаатида тафтиш шикояти билан мурожаат қилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 12 августдаги қарорларининг рад этилган 125 493 162 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, шартнома мажбуриятларининг лозим даражада бажарилмаганлигига тўғри баҳо берилмаганлиги, жавобгар айбдор эканлиги, шартномада келишилган аванс маблағи ўз вақтида берилмаганлиги, шартнома шартлари нотўғри талқин қилинганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди асосли қарор қабул қилганлигини, шартнома шартларида аванс бериш тартиби белгиланганлигини, берилмаган авансни тасдиқловчи мақбул далиллар мавжуд эмаслигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни тафтиш шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг қарорини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. ИПКнинг 3246–моддасига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри 3 қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган “Пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” фьючерс шартномасининг 1.1-бандига кўра “хўжалик” 2021 йил бизнес режасига асосан 17.4 гектар ер майдонидан 50.5 тонна пахта хом-ашёсини “харидор”га етказиб бериш, “харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-бандига асосан даъвогар томонидан топшириладиган 1 (бир) тонна пахта хом-ашёси учун жавобгар 6 020 000 сўм ҳақ тўлашга келишган. Даъвогар томонидан жами 50.9 кг миқдорида “Бухоро-6” навли пахта хом-ашёси топширилган. Топширилган пахта хом-ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўловлар амалга оширилган. Даъвогар томонидан жами 50.9 кг “Бухоро-8” навли пахта хом-ашёси топширилган. Топширилган пахта хом-ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўловлар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида ва маҳсулот етиштиришни прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 121-сонли Қарорининг 8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коээфициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари назарда тутилган бўлиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан жавобгарга топширилган жами 50.9кг пахтага нисбатан 1,15 коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланганда 40.473.381 сўмни ташкил қилишини, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобфактурага асосан жавобгар томонидан 2.698.225,45 сўм рағбатлантирувчи коэффициент тўлаб берилганлигини инобатга олиб, ушбу талабни 37.775.155,5 сўмга қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъво талабида 2022 йил режадан ортиқча топширилган 18,07 кг пахтадан чиқадиган 4,527 кг шротни суммаси 19 799 271 сўм, 3,204 кг шелухани суммаси 9 397 744 сўм, 1,674 кг пахта ёғини суммаси 23 434 718 сўмни ундириш сўралган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 27.01.2022 йилда тузилган пахта хомашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан 21 гектар ер майдондан шартноманинг 1.2-бандига асосан 58 тонна, 1.3 бандига кўра томонларнинг ихтиёрий келишувига асосан 23 тонна қўшимча, жами 74 тонна пахта хом ашёси ҳосил йилининг 25 декабрь санасигача етиштириш ва келишилган ҳолда 4 етказиб бериш, “Харидор” эса мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган муддатларда ушбу маҳсулотларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан 2022 йил пахта хосили учун жами 76 007 кг пахта хом ашёси етказиб берилган. Шартноманинг 2.1-банди, з)-кичик бандида “Хўжалик” (даъвогар) шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган миқдорда ва ундан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашдан олинган пахта ёғи, шрот ва шелуха маҳсулотларини “Харидор” (жавобгар)дан талаб қилиши кўрсатилган. Ортиқча топширилган 18,07 кг пахта хом ашёсини қайта ишлашдан 1,674 кг пахта ёғи, 3,204 кг шелуха ва 4,527 кг шрот маҳсулотлар олинган. Жавобгар даъвогарга ортиқча топширилган пахта хом ашёсидан 1,674 кг пахта ёғи, 3,204 кг шелуха ва 557 кг шрот маҳсулотларни бермаган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг ушбу даъво талабларини тўлиқ асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1,674 кг пахта ёғи, 3,204 кг шелуха ва 557 кг шрот маҳсулотларини натура ҳолда ундириш тўғрисида асосли хулоса келган. Шунингдек, даъво талабида жавобгар томонидан 2021 ва 2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 6.568.170,5 сўм ва унга ҳисобланган 3.152.721,3 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган 29.11.2021 йилдаги ҳисобфактурага асосан 2021 йил пахта қуритиш ва тозалаш хизмати учун 1.504.448 сўм ушланган. Судлов ҳайъати ушбу даъво талаби бўйича жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантирилиб, мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Чунки, қуритиш тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган маблағни ундириш талаби 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси ҳақдорлиги ҳисобланиб, ушбу ҳақдорлик тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган шартноманинг 4.5-бандига кўра 2021 йил 31 декабрга қадар ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган. Шунга асосан даъво муддати 2021 йил 31 декабрдан ўта бошлаган ва 2024 йил якунига келиб даъво муддати тугаган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 29 ноябрда тасдиқланган ҳисоб-фактурага асосан 1 504 448 сўм миқдорида пул маблағи ушлаб қолинган бўлиб, даъво аризаси уч йиллик муддат ўтказилган ҳолда 2025 йил 10 февраль куни судга тақдим этилган. ФКнинг 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир, 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йилдир. Ушбу Кодекснинг 153-моддасига мувофиқ бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатьи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. 5 ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартномада қуритиш-тозалаш харажатларини қоплашни даъвогар зиммасига олмаган. Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида тузилган шартномада қуритиш тозалаш хизмат ҳақини хўжалик томонидан тўланиши назарда тутилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномасининг 1.4-бандига асосан пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалашга қилинадиган харажатлар «харидор» (жавобгар) ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган. Ушбу ҳолатда, қуйи судлар даъво талабидаги 2022 йил учун топширилган пахтага қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган талабни қисман қаноатлантириб асосли хулосага келган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабининг 2021 ва 2022 йилларда берилмаган авансга нисбатан 125.493.162 сўм пеня ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида барвақт хулосага келган. Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорни мазкур қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келган. ФКнинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддаси кўра мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни 6 қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан 2021 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан асоссиз бош тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги, қолаверса даъвогар 2023 йилда пахта хом-ашёсини етказиб бериш бўйича бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартномавий муносабатга киришиб, пахта хом-ашёси етказиб берганлиги ва жавобгарга 2023 йилнинг 1 сентябрь санасига қадар аванс беришни сўраб мурожаат этмаганлиги асоси билан биринчи инстанция суди даъво талабини ушбу қисмини рад этишда нотўғри хулосага келган. Кассация инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатни тузатиш чорасини кўрмаган. Чунки, шартномаларнинг 3.4-бандида, уруғлик ва экиш материаллари ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилиши белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган. ФКнинг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, харидор хўжаликка маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини оймаой тўлаб беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс) тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб 7 олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилган. Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 2021 ва 2022 йиллар давомида шартнома шартларидан келиб чиқиб олинган мажбурият бўйича аванс маблағларини кечиктирганлиги учун 125.493.162 сўм пеня ундириш талаби билан мурожаат қилган. Шартноманинг 5.4-бандида, “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПКнинг 3248-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур Кодекс 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи, апелляция ва тафтиш инстанцияси судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган. Шунга кўра, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати 2021 ва 2022 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 125.493.162 сўм пеня 8 суммасини ФК 326-моддаси тартибида 17.570.000 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш киритиш йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг биринчи, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати шикоятни қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судлари қарорлари қонунга мувофиқлаштирилганлиги сабабли даъво талабининг пеня қисмини қисман қаноатлантириб, ушбу талаб бўйича ишни биринчи, кассация, тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига (биринчи инстанция учун 2.509.863,2 сўм, кассация ва тафтиш инстанцияси учун 2.509.863,2 сўм) 5.019.726,4 сўм давлат божини ҳамда апелляция ва тафтиш инстанциялари учун олдиндан тўланган (37.500+41.200=) 78.700 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. 9 Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3247, 3248 ва 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 12 августдаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин. Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “R VSH NJON URODULL YEV” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган ундирувга “2021-2022 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 17.570.000 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин. Жавобгар “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан: - “R VSH NJON URODULL YEV” фермер хўжалиги фойдасига 78.700 сўм почта харажати; - республика бюджетига 5.019.726,4 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор юзасидан янги ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, ундан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов Судьялар М.Бозоров Д.Рахимов