Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14509 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8b0378d6-051f-4c66-8bcb-36eb5779ec8b Claim ID PDF Hash 6b68a9619df650e2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 273-моддаси нинг 273 law
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳар 2025 йил 20 октябрь 4-1504-2502/13543-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Имомов, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили А.Абдукаримов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, аризачи Марғилон шаҳар солиқ инспекциясининг, жавобгар бд юднинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни НИҚЛАДИ: Аризачи Марғилон шаҳар солиқ инспекцияси (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар юбдббббббббб (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб- рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза важларини қувватлаб, жавобгар томонидан белгиланган муддатда солиқ органига ҳисобот тақдим этилмаганлиги, шу сабабли ДСИ томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан судга мурожаат қилинганлиги, мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар солиқ ҳисоботлари тақдим этмаганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда ариза талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажримини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра ариза талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда - Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан тегишли тартибда солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган. Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ кодексининг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Шундай бўлсада жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этиш чораларини кўрмаган. Мазкур ҳолда суд, аризада келтирилган важлар ўз тасдиғини топганлиги ҳолатидан келиб чиқиб, ариза талабини асосли деб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси ўн иккинчи бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 26, 118, 128, 170, 176-179, 215 ва 222-моддалари ва Солиқ кодексининг 82, 111 ва 273-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ррррррррррррррррррр юнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларнинг чиқиш қисми солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар бббббббббббббббббббббб юга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб- рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиш (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья А.Имомов