Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20420 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 05f5e185-c57a-4bad-a327-bb347b531481 Claim ID PDF Hash 61e14f1692d3e33a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
суд ИПК 118-моддаси суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 ноябрь 4-1501-2502/*****-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси ********** раислигида, судья ёрдамчиси **********нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ********* (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар “*************” АЖнинг жавобгар «*************» оилавий корхонаси ҳисобидан 12 829 500 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “*************” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «*************» оилавий корхонаси ҳисобидан 12 829 500 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, жавобгар билан табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар шартномада олган мажбуриятларини бажармаганлиги, шу сабабли даъво аризаси билан судга мурожаат қилганлиги, суд кунига қадар хам жавобгар томонидан тўловлар тўлаб берилмаганини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 21 сентябрь куни 02/647-Ф-сонли шартнома тузилиб, шартноманинг 1.1-бандига асосан етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали истеъмолчининг буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, истеъмолчи эса етказиб берилган табиий газ учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгарга табиий газ етказиб бериб келинган. Етказиб берилган табиий газ маҳсулотлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида жавобгар даъвогар олдида муддати ўтган қарздорлиги 2025 йил 22 октябрь ҳолатига 12 829 500 сўмни ташкил қилган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш тўғрисида 20.08.2025 йил куни 40-19-01/189-сонли талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган табиий газ маҳсулотлари учун жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Ушбу ҳолат ишдаги шартнома, ҳисоб варақ-фактура, тарафлар вакилларининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 386-моддасига кўра Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 470-моддаси биринчи қисмида “Энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади” деб қайд этилган. ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. ФК 478-моддаси иккинчи қисмига кўра эса, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 12 829 500 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвони қаноатлантириб, даъвогар «*************» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар «*************» оилавий корхонаси ҳисобидан 12 829 500 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Шунингдек, суд ИПК 118-моддасига мувофиқ жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Даьво тўлиқ қаноатлантирилсин. ҚИЛДИ: Даъвогар «*************» акционерлик жамияти фойдасига жавобгар «*************» оилавий корхонаси ҳисобидан 12 829 500 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*************» оилавий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти берилиши мумкин. Раислик этувчи: *************