Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2501/2148 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья KURBANBAEV RUSTAM KURBANBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f39284c5-5e4b-46c7-a49e-707410bff026 Claim ID PDF Hash da61fa0c972d67f7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
нинг 71-моддаси нинг 71 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 19-моддаси онуни 19 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш судья ХХХ Ўзбекистон Республикаси номидан Беруний тумани ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ХХХ йил 19 ноябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида, судья ёрдамчиси ХХХнинг котибалигида, ХХХ, даъвогар вакили ХХХ (2025 йил 26 август кунги 1-сонли ишночнома)нинг ва жавобгар вакили ХХХ (2025 йил 30 октябрь кунги 230-25-сонли ишончнома)нинг иштирокида, даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «ХХХ» давлат муассасасидан 38 293 285 сўм асосий қарзини ундиришни сўраган даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар «ХХХ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХ» ДМ (бундан буён матнда – жавобгар)дан 38 293 285 сўм асосий қарзини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 30 октябрь кунги ажрими билан ХХХ ва ХХХ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинганлар. Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавогар вакили даъвогарнинг даъво талабига эътироз йўқлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ХХХ қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Олдинги суд мажлисида иштирок этган ХХХ вакили агар тарафлар ўртасида шартнома тузилган бўлса у ғазначиликдан рўйихатдан ўтказилиши шарт, шартномалар рўйхатдан ўтказилмаса тўловлар амалга оширилмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган тараф вакилларининг тушунтиришларини, ҳамда прокурор фикрини тинглаб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўрталарида 2022 йил 01 август куни 5/2022-сонли шартнома тузилиб, унга асосан даъвогар жавобгарга транспорт хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақини тўлаб бериш мажбуриятларини олган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 30 ноябрь кунги 5/2022/2-сонли счёт фактураларга асосан жами 68 293 285 сўмлик транспорт хизматлари кўрсатилган. Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун 30 000 000 сўм тўловлар амалга оширилиб, қолган 38 293 285 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 38 293 285 сўмлик асосий қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 71-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди деб қатъий белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси биринчи қисмида юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши, учинчи қисмида эса бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида хизматларни кўрсатиш бўйича шартнома қонунчиликка мувофиқ ғазначилик бўлимидан рўйхатидан ўтказилмаган. Бундай ҳолда шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши шарт. Шунинг учун суд, «ХХХ» МЧЖ ва «ХХХ» ДМ ўртасида хизматларни кўрсатиш бўйича шартномаси тузилмаган деб ҳисоблайди. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 203-сонли Қарорининг 8-бандида «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига кўра хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади. Агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди деб тушунтириш берилган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан кўринишича мазкур шартнома тузиш учун тарафлар томонидан танлов ўтказилмасдан хизматлар кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилинмаганлиги ўз тасдиғини (исботини) топган деб ҳисоблайди, шу сабабли, даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Суд юқоридаги Қонун нормалари ва Пленум қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантириш рад этилсин. Давлат божи ва почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин. Судья ХХХ