Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2405/3991 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый K fil Sug
Source ID a5e170ab-10cd-4421-8d66-13d350711774 Claim ID PDF Hash 6f7275f83f7b0b61... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 40-моддаси онунинг 40 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
ИПКнинг 33-моддаси ИПКнинг 33 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****1-****5/****-сонли иқтисодий иш Биринчиинстанциясудида ишни кўргансудья –**** Кассация инстанцияси судида маърузачисудья –**** Тафтиш инстанцияси маърузачисудья -**** судида БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИСУДИНИНГ Қ АР О Р И Бухорошаҳри****5 йил 19 ноябрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Кодировава **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси****нинг котиблигида,видеоконференцалоқа оператори **** кўмагида, АТБ“****” вакили ****, (**** йил 22 октябрдаги ****-сонли ишончномаасосида), “K fil-Sug’urt ” акциядорлик жамияти вакили ****қосимов (**** йил 22 майдаги 61-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида,Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ “****” манфаатида жавобгар “K fil Sug’urt ” акциядорлик жамиятидан уғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъвоаризаси юзасиданқабул қилинган Бухоро вилоят судииқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг ****5йил23 октябрдаги қарори устидан жавобгар“K fil Sug’urt ” акциядорлик жамиятининг тафтиштартибидагишикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимидаўтказилган очиқ суд **** кўриб чиқиб,қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)АТБ“****” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)иманфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “K fil-Sug’urt ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан **** сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг **** йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар манфаатида палата суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан кассация шикояти **** этган. Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг **** йил 25 сентябрдаги **** билан мазкур иш бўйича биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришгаўтилиб, ишга низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида фуқаро Аллокулов ДастонбекНормуродович (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) жалб қилинган. Бухоро вилоят судииқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг ****5йил23 октябрдаги қарори биланбиринчи инстанция судинингҳал қилув қарорибекор қилиниб, даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантириш **** янги қарор қабул қилинган.Жавобгардан даъвогар фойдасига **** сўм суғурта товони ундирилган. Жавобгарсудқароридан норози бўлиб, унинг устидан тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилган.Шикоятда суд томонидан иш судловлилик қоидаларига риояқилинмасдан кўриб чиқилганлиги,палата томонидан низони судгача ҳал этиш тартибига риоя қилинмаганлиги, суғурта ҳодисаси тўғрисида кутиш даври тугагандан сўнг аниқланган пайтдан бошлаб 5 (беш) иш кунидан кечиктирмасдан воқеа содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилиши лозим бўлсада, белгиланган муддатда хабардор қилмаганлиги,Қонун талаби бўйича хабардор қилиш **** кўрсатилганлиги **** қилиб кўрсатилиб,Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг**** йил 23 октябрдаги қароринибекор қилиш вабиринчи инстанция судининг**** йил 18 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришсўралган. Суд **** иштирок этган жавобгар вакили тафтиш тартибидаги шикоятида келтирилган **** қувватлаб,кассация инстанция судитомонидансуғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида даъвогарнинг хабардор қилиш **** ўрганилмаганлигини, шартноманинг9.2-бандига кўра, суғурта ҳодисаси юз берганда 5 (беш) кунлик муддат ичида хабардор қилиши кераклигини, аммо даъвогар ушбу муддатга риоя қилмаганлигини, бундан ташқари, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судловига тегишли эканлигини, палата томонидан келиб чиққан низони судгача ҳал этиш тартибига риоя қилмаганлигини, даъвогар томонидан суд ҳужжатига нисбатан кассация шикояти **** этиш муддати ўтганлигини таъкидлаб, тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд **** иштирок этган даъвогар вакилларижавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятига нисбатан эътироз билдиришиб,кассацияинстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаббиринчи инстанция судинингҳал қилув қарорибекор қилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси амал қилган даврда қарздордан кредит суммасини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, чиқарилган ижро **** эса ижрога қаратилганлигини, суғурта ҳодисасининг вужудга келиш эҳтимоли суғурта шартномаси амал қилган даврда бошланганлигини, ушбу тўғрисида жавобгарга хабардор қилинганлигини, аммо жавобгар асоссиз равишда суғурта товонини тўламасдан келаётганлигини, талабнома билан ҳам жавобгарга мурожаат қилишганлигини,бу ҳолатЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг **** йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорида берилган тушунтиришларда ҳам белгиланганлигини, суғурта шартномасига кўра, суғурта қилувчи **** қопланмаган асосий кредит қарз суммасини тўлаб беришни зиммасига олганлигини, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори **** йил 19 декабрда қонуний кучга кирганлигини, кассация шикоятимуддати суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг ўта бошлашини маълум қилиб, жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг**** йил 23 октябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришнисўрашди. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва қарз олувчи вакил иштирокини таъминлашмади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, палата ва қарз олувчининг суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини, уларнинг суд **** иштирок этмаслиги ишни кўришга тўсқинлик қилмаслигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддасинингбиринчиқисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,иш юзасидан маърузачи судьянинг маърузаси ва тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,қуйидагиларгаасосан жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанция судининг**** йил 23 октябрдаги қарориниўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар **** ва жавобгар ўртасида ****1йил26 ноябрда1-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурига кўра **** кредитни қайтмаслик хатаридан суғурталаш бош шартномаси тузилган. Бош суғурта шартномага асосан **** томонидан суғурта мукофоти бўлаб берилган ва жавобгар томонидан****-****-сонли суғурта полиси берилган. Аниқланишича, **** ва фуқаро****(матнда қарздор деб юритилади) ўртасида **** йил12 августкунида ****-сонли кредит шартномаси тузилган.Шартномага кўра **** томонидан қарздорга 14 фоиз устама тўлаш, **** йил5 августга қадар қайтариш шарти билан“уч ғилдиракли мотоцикл”сотиб олиш учун****сўм миқдорида кредит ****. Қарздор томонидан кредит шартномаси **** лозим **** ****, муддатларда тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли **** судга кредит қарздорлигини ундириш талаби билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг ****3/****-сонли иши бўйича қабул қилинган **** йил27 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар****дан **** фойдасига ****сўм кредит қарздорлиги ундирилган.Суд ҳужжатига асосан ижро **** берилган.**** ижро бюросиОлоттуман бўлимининг ****4йил7 октябрдаги қарори билан****-сонли ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 40-моддаси 3-моддаси қарздорнинг тўловга қобилияти мавжудэмаслиги сабабли ундирувчига ижросиз қайтарилган. Даъвогар**** йил 6 августда ****-сонли ва****4йил7 октябрда ****-сонли талабнома билан жавобгарга мурожаат қилиб, суғурта товонини тўлаб беришни сўраган. Жавобгар томонидан суғурта товони ихтиёрий тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва ****-моддаларига асосан **** шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК нинг ****-моддасига кўра **** **** шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим **** **** керак. Мазкур ҳолатда **** суғурта шартномасидан келиб чиққан. ИПК ****6-моддасига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. ФК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган **** (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) **** олади. ФК ****-моддасига кўра, бир турдаги мол-мулк (товарлар, юклар ва ҳоказонинг) турли туркумларини муайян муддат давомида бир хилдаги шартларда мунтазам суғурталаш суғурта қилдирувчининг суғурталовчи билан келишувига биноан битта суғурта шартномаси –– бош полис асосида амалга оширилиши мумкин.Суғурта қилдирувчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг ҳар бир туркуми тўғрисида суғурталовчига бундай полисда шартлашилган маълумотларни унда назарда тутилган муддатда, агар муддат назарда тутилмаган бўлса — улар олинганидан кейин дарҳол хабар қилиши шарт.Агар ҳатто бундай маълумотларни олиш пайтигача суғурталовчи тўлаши лозим бўлган зарар кўриш эҳтимоли ўтиб кетган бўлса ҳам, суғурта қилдирувчи бу **** озод бўлмайди. Суғурта қилдирувчининг талабига биноан суғурталовчи бош полиснинг таъсир доирасида бўладиган мол-мулкнинг алоҳида туркумлари бўйича суғурта полисларини бериши шарт. Суғурта шартномасининг 1.1-бандига кўра, суғурталовчи (жавобгар), ушбу Бош шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатда суғурта мукофотинитўланиши шарти билан шартномада назарда тутилган шартлар, истиснолар ва иловаларга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи/наф олувчига (даъвогар) шартномада кўрсатилган тартибда ва **** зарарларни қоплаб бериш **** олган. Суғурта шартномасининг 1.2-бандига кўра, суғурта объекти бўлиб кредитнинг қарздор томонидан гаров ёки бошқа таъминот билан таъминланмаган қисмини сўндириш бўйича **** **** оқибатида суғурта қилдирувчининг кредит шартномаси бўйича юзага келган зиёнлар билан боғлиқ мулкий манфаати ҳисобланади. Суғурта шартномасининг 5.1-бандида қарздор (кредит олувчи) томонидан кредит шартномасида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддати (охирги санаси) ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда суғурта қилдирувчи олдидаги **** ****, яъни кредит шартномаси бўйича кредит қарзини (кредит маблағини) қайтармаслиги натижасида суғурта қилдирувчининг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта шартномасининг 5.2-бандига кўра, суғурталовчи талаб билдирилгунига қадар суғурта қилдирувчи/наф олувчи қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши зарур ва **** қарздорнинг **** **** учун молмулки етарли бўлмагандагина суғурта қилдирувчи/наф олувчи суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга.Қарздорнинг мол-мулки **** **** учун етарли эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси талабларига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқлашикелишилган. Суғурта ҳодисаси юзага келганлиги иш ҳужжатларидаги фуқаролик ишлари бўйича суди қарори,М**** ижро бюросиОлоттуман бўлимининг ижро ҳужжатини қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Суғурта шартномасининг 9.2-бандида бош шартноманинг 5.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда суғурта қилдирувчи-қарздор суғурталовчига кутиш даври тугагандан сўнг, бундай ҳолат юзага келганлиги аниқланган пайтдан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза бериши, шунингдек суғурталовчига зиён содир бўлганлигини ва миқдорини аниқлаш имконини берувчи ҳужжатларни **** этиши белгиланган учун суғурталовчига ёзма равишда хабар беради. Даъвогар **** томонидан суғурта ҳодиса юзага келганлиги тўғрисида шартнома шартларига асосан ёзма равишда тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда жавобгарга ёзма талабнома юборилган.Бироқ, жавобгар томонидан шартнома **** ****, суғурта товони тўлаб берилмаган. Бундан ташқари, суғурта шартномасининг 2.1.12-бандига кўра,суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг зиён кўриш эҳтимоли бўлиб, кредит шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган кредитнинг тўлиқ муддати тугагунга қадар суғурта ҳодисасига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай шарт-шароитлар ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг **** йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиганнизоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 11.1-бандида суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда содир бўлса-да, етказилган зарар шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг аниқланса, фойдасига суғурта шартномаси тузилган шахс (суғурта қилдирувчи, наф олувчи), агар зарар шартнома амалда бўлган даврида етказилган ёки етказилиши бошланган бўлса, суғурта товонини талаб қилишга ****.Ушбу ҳолатда зарар суғурта шартномаси амалда бўлган даврда етказилган ёки етказилиши бошланганлигини исботлаш **** суғурта қилдирувчи (наф олувчи) зиммасига юклатилади. Агар иш ҳолатларига кўра зарар келиб чиқишининг аниқ даврини аниқлашнинг имкони бўлмаса, зарар аниқланган пайтда етказилган ҳисобланиши, Пленум қарорининг 11.2-бандида суғурта ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган воқеа шартнома амалда бўлган даврда юз берган бўлса-да, зарар етказилиши унинг амал қилиш даври тугагандан кейин бошланган бўлса, суғурта ҳодисаси содир бўлган ҳисобланади ва суғурталовчи, суғурта қилдирувчи томонидан ФКнинг ****-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, суғурта товонини тўлашга **** бўлиши, 12-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошларида ФКнинг ****-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганлиги **** мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усулда суғурталовчини хабардор қилиш **** белгиланган.Суғурта қилдирувчи зиммасига **** суғурта ҳодисаси **** муайян **** ва усулда хабар бериш **** юкланади.Қонун билан суғурта қилдирувчига (наф олувчига) ушбу хабарнома билан бир **** суғурта тўловини олиш учун лозим бўлган барча зарур ҳужжатларини **** қилиш **** юкланмаганлиги **** тушунтириш берилган. Шартноманинг 9.1-бандига кўра, суғурта товони суғурта қилдирувчига қарздор томонидан кредитнинг асосий қисми миқдорида, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўланиши белгиланган. Суғурта полиси бўйича суғурта суммаси****сўмни ташкилқилган. Бинобарин, мазкур ҳолатдакассация инстанция суди қарздорнинг кредит қарзи****сўмни ташкил этишини инобатга олиб, жавобгардан суғурта ҳодисаси юзасидан суғурта товони қисман ундириш ****асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятида келтирган **** билан қуйидагиларга асосан келишмайди. Хусусан, ИПКнинг 33-моддаси иккинчи қисмига кўра, юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга **** этилади. Жавобгарнинг шикоятидаги суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида 5 (беш) кунлик муддат ичида хабардор қилмаганлик**** **** ҳам асоссиздир. Чунки, даъвогар**** йил 6 августда ****-сонли ва**** йил 7 октябрдаги****-сонли суғурта товонини тўлаб бериш **** жавобгаргаталабномаларбилан мурожаат қилган. Қолаверса, жавобгар томонидан иш ҳужжатларидаги суғурта шартномаси асосида суғурта полиси берилган.Полисда суғурта мукофоти тўланганлиги қайд этилиб, жавобгарнинг суғурта товонини тўлаш **** ****1йил30 ноябрдан кучга кириши ва **** йил27 августгача амал қилиши кўрсатилган. Шунингдек, даъвогар томонидан биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатига нисбатан кассация шикояти **** этиш муддатига риоя қилган ҳолда кассация шикояти билан мурожаат қилинган. Кассация инстанция судининг **** йил 12 сентябрдаги **** билан кассация шикоятини бериш муддатини ўтказиб юборилиши сабаблари узрли деб топилганва кассация шикояти иш юритувга қабул қилинган. ИПК ****11-моддасининг учинчи қисмига асосан,тафтиш инстанцияси суди тафтиш тартибидаги шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, жавобгарнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,кассацияинстанциясудининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляциявакассацияёкитафтиш тартибидаги шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****. Судлов ҳайъати суд **** ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгарнингтафтиш тартибидагишикоятини қаноатлантириш рад этилганлиги боис, жавобгар томонидантафтишинстанцияси учунолдиндан **** сўм давлат божи ва****сўм почта **** тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни,жавобгардан Ўзбекистон РеспубликасиОлий суди депозит ҳисоб **** **** сўм видеоконференцалоқа **** ундиришнилозим топади. Юқоридаги баён этилганларга асосланиб,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****7-****11-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жавобгар“K fil Sug’urt ” акциядорлик жамиятининг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатикассацияинстанциясининг ****5йил23 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар“K fil Sug’urt ” акциядорлик жамиятининг тафтиш инстанцияси учун олдиндан тўлаган**** сўм давлат божи ва****сўм почта **** зиммасида қолдирилсин. Жавобгар“K fil Sug’urt ” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб **** **** сўм видеоконференцалоқа **** ундирилсин. Қарор ижроси юзасидан ижро **** берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан тафтиш тартибидаги шикояти (протести) билан бир йил муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилиниши мумкин. Раислик қилувчи ҳайъат аъзолари **** М.Кодирова ****