← Назад
Решение #2844583 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| кодекси | 16 | — | code_article | |
| ФКнинг | 149 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 150 | — | code_article | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 155 | — | code_article | |
| ФКнинг | 162 | — | law | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| бандига асосан ФК | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 155 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3246 | — | code_article | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2510/1371-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ҳ.Ризаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 19 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Қурбонов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм
қўмитаси вакили Ш.Махмудов (ишончнома асосида), “S rb n L D” масъулияти
чекланган жамияти вакили Х.Жаббаровнинг (ишончнома асосида) иштирокида,
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 апрелдаги қарорига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан берилган тафтиш
тартибидаги шикоят бўйича ишни видеоконференцалоқа режими орқали
ўтказилган вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинчалик матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “S rb n
L D” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинчалик матнда жавобгар деб
юритилади) даъвогар ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
ҳисобрақамига 190.191.784 сўм туристик йиғимдан асосий қарз ва 95.095.892
сўм пеня ундиришни сўраган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 апрелдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан даъвогар томонидан тафтиш
тартибида шикоят берилиб, унда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
даъво муддатини қўллаб рад этилган қисми, яъни 116.773.204 сўм асосий қарз
ҳамда камайтирилган 86.646.448 сўм пеняни ундириш ҳақида қарор қабул қилиш
сўралган.
2
Бунга асос сифатида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари нотўғри қўлланилганлиги, иш ҳолатларига атрофлича ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги, даъво муддати асоссиз қўлланилганлиги, пеня миқдори ҳам
нотўғри камайтирилганлиги, даъво ариза ўз вақтида судга тақдим этилмаслигига
объектив ҳолатлар сабаб бўлганлиги, қўмитанинг йиллар давомида ташкилийҳуқуқий шакли ўзгарганлиги, судлар эса ушбу ҳолатларни инобатга олмаганлиги
каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятда
келтирилган важларни қувватлаб ва такрорлаб, қуйи инстанция судлари иш
ҳолатларига атрофлича баҳо бермаганлиги ва моддий ҳуқуқ нормаларини
нотўғри талқин этганлиги, яъни даъво муддати ўтмаганлиги, муддатни узрли деб
топиш ҳисобга олинмаганлиги, пеня суммаси асоссиз камайтирилганлиги,
қўмитанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли бир неча маротаба ўзгарганлиги,
маъмурий ислоҳотлар амалга оширилганлиги, туристик йиғим тўловлари
жавобгар томонидан асоссиз тўлаб келинмаганлиги, қарздорлик йилдан йилга
ўтиб келганлиги ва бунга асос бўлган далиллар иш ҳужжатларида мавжудлигини
баён қилиб, тафтиш шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тафтиш шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда дастлаб
апелляция шикояти жавобгар томонидан берилганлиги, туристик йиғим нотўғри
ҳисобланганлиги, қуйи инстанция судлари низоли ҳолатларга қонуний баҳо
берган бўлсада, ўзлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар бўйича суд
ҳужжатлари билан ортиқча ундирувлар белгиланганлиги, даъво муддати
ўтганлиги, бугунги кунда суд ҳужжатида белгиланган суммалар даъвогар
томонидан тўлиқ ундириб олинганлигини маълум қилиб, қуйи инстанция
судларининг суд ҳужжатларини ўзлари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоб
бўйича ўзгартириб, қонунга мувофиқлаштиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда
қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан 2022 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси
Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 475-сонли қарорнинг (кейинчалик матнда Қарор деб юритилади)
3
2-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий
мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси (кейинчалик матнда Жамғарма деб юритилади) тўғрисидаги
Низомга кўра жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос
вазирлигида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда маблағлардан кейинчалик
туризм ва маданий мерос соҳаларини ривожлантиришда фойдаланиш учун
уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилиши, жамғарма
давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланиши ва Ўзбекистон Республикасининг
консолидациялашган бюджети таркибига киритилиши, жамғарма: жойлаштириш
воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш
уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон
уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик
(меҳмонхона) йиғимидан тушадиган тушумлар, туристик (меҳмонхона) йиғимни
ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня манбаалари ҳисобига
шакллантирилиши кўрсатилган.
Қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом
(кейинчалик матнда Низом деб юритилади)да жойлаштириш воситалари ўз
навбатида меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва
зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйлари, ўтов ва чодирли
оромгоҳлар, санаторийлар ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича
хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектлар, шунингдек жойлаштириш
воситаси сифатида тўнаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспорти эканлиги,
даволаш муассасалари эса клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа
тиббиёт муассасалари бўлгани ҳолда Низомнинг 4-банди еттинчи хатбошисида
жойлаштириш воситалари (даволаш муассасалари) вазирликка тақдим қилинган
маълумотларга мувофиқ ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик
(меҳмонхона) йиғимни, тўлиқ ҳажмда жамғарманинг махсус ҳисобварағига ҳар
жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурликлари, бунда
кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан
туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган
ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб
беришлари, Низомнинг 6-бандига кўра туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори
жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун
жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун
учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ
қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня
тўлашлари қайд этилган.
Туристик йиғим ва унга ҳисобланган пеняни тўлаш ҳақида юборилган
талабномалар ижроси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли,
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тлиқ
ўрганилиб, далиллар текширилиб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво муддатини қўллаб, даъво ариза
талабини қисман қаноатлантириш ҳамда пеня миқдорини камайтириш ҳақида,
4
апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш
тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 16-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилиши, бу
йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг
мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга
ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи
ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлиши, 17-моддаси иккинчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкинлиги,
йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда
ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланиши кўрсатилган.
Даъво аризага илова қилинган туристик йиғимнинг ҳисоб-китоби ҳақидаги
маълумотномаларда жавобгар 2018 йилда 108.751.336 сўм туристик йиғимни
тўлаши лозим бўлгани ҳолда 36.740.629 сўм, 2019 йилда 78.908.367 сўм
туристик йиғимни тўлаши лозим бўлгани ҳолда 73.735.571 сўм, 2020 йил уч
ойида 7.582.000 сўм туристик йиғимни тўлаши лозим бўлгани ҳолда 3.000.000
сўм тўлаб, 2021 йил тўққиз ойида 35.007.700 сўм туристик йиғимни тўлаши
лозим бўлгани ҳолда муайян тўловларни амалга оширмаганлиги кўрсатилган.
2021 йил октябрь ойидан 2023 йил январь ойига қадар муайян туристик
йиғимлар ҳисобланмаган.
Жавобгар 2023 йилда 52.773.080 сўм туристик йиғимни тўлаши лозим
бўлгани ҳолда 23.731.400 сўм тўлаб, 2024 йил ўн ойи давомида 44.376.900 сўм
туристик йиғимни тўлаши лозим бўлгани ҳолда муайян тўловларни амалга
оширмаган.
Суд муҳокамалари давомида даъвогар вакили томонидан жавобгарнинг
2023-2024 йилларда амалга оширган тўловлари мажбур шахснинг қарзни тан
олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари сифатида баҳоланиши лозимлиги ва мазкур
ҳолатда даъво муддати узилишига олиб келиши тўғрисидаги важлар
келтирилган.
Бироқ, жавобгар амалга оширган ва банк томонидан тасдиқланган
2023 йил 2 февралдаги, 2023 йил 3 мартдаги, 2023 йил 4 майдаги, 2023 йил
5
8 июндаги, 2023 йил 29 сентябрдаги ва 2024 йил 31 январдаги тўлов
топшириқномаларининг тўлов мақсадларида 2023 йилнинг январь, февраль,
март, апрель, май, июль, август ойлари учун туристик йиғим кўчириб
берилганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, даъвогар вакили томонидан туризм қўмитасининг
ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий мансублиги бир неча маротаба ўзгариб
келганлиги сабабли жавобгардан туристик йиғим ва унга ҳисобланиб келган
пеняларни ўз вақтида ундириш юзасидан судга мурожаат қилиш имкони
бўлмаганлиги, айни шу ҳолат даъво муддатини ўтказиб юборилганлик сабабини
узрли деб топишга асос бўлиши важи билан даъво муддатини узрли сабабларга
кўра ўтказиб юборилган деб топиш ва даъво муддатини тиклаш тўғрисидаги
оғзаки аризасини биринчи инстанция суди муҳокама қилиб, уни
қаноатлантиришдан рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган
ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддат
бўлиб, ушбу Кодекс 150-моддасида умумий даъво муддати – уч йил
ҳисобланади.
ФКнинг 153-моддасига кўра, асосан бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун
қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд
қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад
этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ушбу Кодекснинг 155-моддасига мувофиқ мажбуриятдаги шахсларнинг
алмашиниши даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб
келмайди.
ФКнинг 162-моддасига асосан асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши
билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича
даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июнидаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
282-сонли қарори 4-бандига кўра, судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг
150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида
ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво
муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари, фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади,
8-бандига асосан ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво муддати суд
томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига
мувофиқ қўлланилади.
Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда
берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши,
ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг
оғзаки билдирилганлиги албатта муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси
баённомасида кўрсатилиши керак.
6
Мазкур Пленум қарорининг 8.4, 11, 11.2, 13.2, 13.3, 16, 16.2, 16.3бандларида қуйидаги тушунтиришлар берилган.
“Агар битта даъво аризасида бир нечта мустақил талаб билдирилган бўлиб,
уларнинг баъзилари бўйича даъво муддати ўтган, баъзилари бўйича ўтмаган
бўлса, даъво муддати ўтмаган талаблар бўйича даъво муддати ўтганлигини асос
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш мумкин эмас.
ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Шунинг учун билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда
шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган
кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши (ФКнинг 155-моддаси) даъво
муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмаслигини судлар
инобатга олиши лозим.
Даъво аризаси судга тақдим этилган ёки алоқа ташкилотига топширилган
ёхуд электрон шаклда юборилган кун даъво аризаси тақдим этилган кун
ҳисобланади ва шу кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши узилади.
Мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари
қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги
(қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги;
банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз
тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабар ёки маълумотларнинг
берилганлиги ва ҳ.к.
ФКда қайси ҳолатлар (сабаблар) даъво муддатининг ўтказиб
юборилганлигини узрли деб топиш учун асос бўлиши кўрсатилмаган. Шу
муносабат билан судлар даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини
ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар билан бирга
ўрганишлари, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши
лозим.
Даъвогар даъво муддати ўтганлигини билмаган ҳолда даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган бўлса ва жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса,
даъвогарнинг бу масала юзасидан фикри эшитилиши кераклиги, агар бундай
ҳолатда даъвогар даъво муддати ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб
топиш ҳақида ариза берса, у муҳокама қилиниши ва ҳуқуқий баҳо берилган
ҳолда ушбу аризани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги
масала ҳал қилиниши лозим.
Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги
олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида
юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкинлиги, хусусан, даъво
муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб
юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун, бундай сабаб айнан даъво
муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозимлиги, бундай сабаб
икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни
узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмайди.
7
Даъвогар 2022 йилнинг 1 январь ҳолатида 116.773.204 сўмлик туристик
йиғим ва унга ҳисобланган 55.849.568 сўмлик пеняни ундириш юзасидан даъво
муддати ўтганлигини билган ва билиши лозим бўлгани ҳолда 2025 йил
28 январида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномада 2024 йил 5 ноябрь
ҳолатида жавобгарга нисбатан 124.698.114 сўм пеня ҳисоблаганлиги кўрсатилган
бўлса-да, даъво аризада жавобгардан талаб қилинаётган 190.191.784 сўм
туристик йиғимнинг 50 фоизи миқдорида 95.095.892 сўм пеня ундириш
сўралган.
Мазкур ҳолатда даъво талабининг 2017, 2018, 2019, 2020, 2021 йилларда
ҳисобланган ва ундирилмасдан келинган 116.773.204 сўм миқдоридаги туристик
йиғим ва 55.849.568 сўм пеняни ундириш талабига нисбатан даъво муддати
ўтганлиги учун даъво муддати қўлланилиб, асосли равишда рад этилган.
Шу сабабли, судлов ҳайъати жавобгарнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми
ўзгарганлиги, маъмурий ислоҳотлар амалга оширилганлиги боис ўз вақтида
судга мурожаат қилиш имкони бўлмаганлиги ҳақидаги важларига қўшилмайди
ва ушбу ҳолатлар узрли сабаблар ҳисобланмайди.
Шунга кўра, қуйи инстанция суди даъво аризанинг қолган 73.418.580 сўм
туристик йиғим ва 39.246.323 сўм пеня ундириш талабларини муҳокама қилиб,
2023 йил 1 январдан 2024 йил 5 ноябрига қадар ҳисобланган пеняни қайта ҳисобкитоб қилиб, 39.246.323 сўм пеня ундириш талабидаги 30.796.880 сўм пеняни
ундириш талаби асоссизлиги ва даъвогар томонидан исботлаб берилмагани учун
учун рад этган ҳамда 2023-2024 йиллар учун ҳисобланган 73.418.580 сўм
туристик йиғимдан асосий қарз ва уни тўлашни кечиктирганлик учун асосли
ҳисобланган 8.449.443 сўм пеняни жавобгардан ундириш ҳақида тўғри хулосага
келган.
Низомнинг 6-бандида, туристик йиғим тўлови ўз вақтида ёки тўлиқ
ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган ҳар бир кун
учун ўтказилмаган миқдорнинг 0,5 фоизи, бироқ қарздорлик умумий
миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўланиши назарда
тутилган.
2022 йил 1 январь ҳолатида даъво талабининг 116.773.204 сўм миқдорида
туристик йиғим ва унга ҳисобланган 55.849.568 сўм пеняни ундириш қисми
бўйича даъво муддати ўтган бўлиб, биринчи инстанция суди 73.418.580 сўм
тўлов муддати ўтган туристик йиғимга нисбатан 2023 йил 1 январдан 2024 йил
5 ноябрга қадар бўлган муддатда ҳисобланган пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиб,
унинг 8.449.443 сўм қисмини асосли деб топган.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган
бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни
камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд
ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки
кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
8
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
2-бандида, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу Пленум қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд неустойка
миқдорининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланганлигини, унинг
асослилигини кўриб чиқиши, ўз ваколати доирасида қайта ҳисоб-китоб қилиши
ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, адолатли миқдорини белгилаши,
камайтириши ёки батамом рад этиши мумкин.
Шу боис, судлов ҳайъати тафтиш шикоятида келтирилган важлар билан
келишмайди ва даъвогар вакилининг даъво талабининг пеня ундириш қисми
асоссиз рад этилганлиги ёки камайтирилганлиги ҳақидаги важларини асоссиз
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
(кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан, иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
шартлиги, 72-моддасида эса қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмаслиги белгиланган.
ИПК 74-моддасига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар
бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
Ушбу Кодекснинг 3246-моддасига асосан, суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини
иш материллари бўйича текширади.
9
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати қуйи инстанция судлари томонидан суд
ҳужжатларини қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлиги сабабли, ушбу суд ҳужжатларини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра,
иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган
шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати қуйи инстанция
судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72,
74, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 24 апрелдаги қарори ўзгаришсиз,
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг тафтиш шикояти эса
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан тўланган
2.852.877 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб,
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин ва ижро варақаси берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
О.Қурбонов