Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/11531 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый EXPI 707
Source ID b45c76d7-5d43-4888-9a9a-78b165d296de Claim ID PDF Hash 9d8a7075fd775fad... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 15-моддаси нинг 15 law
кодекси 266-моддаси кодекси 266 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11531 -сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «EXPI 707» МЧЖдан 631 435 843,82 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Абдурахмонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фарғона вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «EXPI 707» МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 631 435 843,82 сўм қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади)ни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида “UNVER 7” МЧЖ, “UNIVERS L BEST REDIT” МЧЖ, “PROTE TION SE URITY SERVI E” МЧЖ, “POWER POLY ER TR DE” МЧЖ, “ UST FO BIZNES” МЧЖ, “GR ND TR NSPORT BUILD” МЧЖ, “FIX PROFI” МЧЖ, “D -VEN HI” МЧЖ, “ O ER IO L POR YOR” МЧЖлар жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар томонидан харид қилинган маҳсулотлар унинг контрагентларида кирим бўлмаганлигини, жавобгарнинг контрагентлари томонидан ҚҚС солиғи тўланмаганлигини, шу сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида улардан вакил иштирокини таъминламаган, даъвога нисбатан эътирозларини билдирмаган. Суд бундай ҳолатда суд мажлисида ишни кўрилиши мумкинлиги қонунда белгиланганлигидан келиб чиқиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди: 2 иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг ходимлари жавобгарнинг фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказган. Текширувда тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинганда, жавобгар томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, кейинчалик ҚҚС тўловчиси гувоҳномалари бекор қилинган UNVER 7” МЧЖ, “UNIVERS L BEST REDIT” МЧЖ, “PROTE TION SE URITY SERVI E” МЧЖ, “POWER POLY ER TR DE” МЧЖ, “ UST FO BIZNES” МЧЖ, “GR ND TR NSPORT BUILD” МЧЖ, “FIX PROFI” МЧЖ, “D -VEN HI” МЧЖ, “ O ER IO L POR YOR” МЧЖ дан расмийлаштириб берилган ҳисобфактуралар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобида 631 435 843,82 сўмни асоссиз ҳисобга олинганлиги аниқланган. Даъвогар жавобгарга талабнома юбориб, асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишни сўраган. Жавобгар эса ушбу талабномага аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган. Шу сабабли, даъвогар жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлигидан ва ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 631 435 843,82 сўм ҚҚСни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ кодекси 266-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Солиқ органи томонидан контрагентларда ходимлар сони кам эканлиги, улар билан ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган маҳсулотлар олдисотдисини амалга оширишни имкони мавжуд эмаслиги, балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона ва транспорт воситалари мавжуд бўлмаганлиги, улар ўзларининг фаолиятлари давомида асбоб-ускуна ёки транспорт воситаларини ижарага олиш учун пул маблағларини бошқа ташкилотларга ўтказиб ҳам бермаганлиги, бухгалтерия ҳужжатларида ҳисобварақ-фактураларда қайд этилган товарлар акс 3 эттирилмаганлиги (кирим қилинмаганлиги), юклар ҳақиқатда мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, улар ташилганлигини тасдиқловчи йўл варақалари ва товар-транспорт юк хатлари, юкларни сақлаш бўйича омборхоналари мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Суд контрагентнинг солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлганлигини, кейинчалик уларнинг ҚҚС тўловчиси гувоҳномалари бекор қилинганлигини, жавобгар контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги ҳақидаги қонунчилик талабига риоя этмаганлигини, жавобгар томонидан ҳисобга олинган ҚҚС суммаси контрагент томонидан давлат бюджетига тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгар солиқ текширишида аниқланган ҳолатларни инкор қилувчи далилларни судга тақдим этмади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар орқали давлат бюджетига жавобгардан 631 435 843,82 сўм қўшилган қиймат солиғи ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит хисоб-рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни, иш бўйича давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «EXPI 707» МЧЖдан: - Фарғона вилоят солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 631 435 843,82 сўм қўшилган қиймат солиғи; - бюджетга 12 628 717 сўм давлат божи; - Фарғона вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит хисоб-рақамига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов