Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/15358 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3f141872-d961-472a-b97b-2d4ec2e0fe59 Claim ID PDF Hash 69bbf86831b80626... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 276-моддаси ИПКнинг 276 law
ИПКнинг 210-моддаси ИПКнинг 210 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2502/15358-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят судининг судьяси Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова ва М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси вакили Х.Тўйчиев (ишончнома ва буйруқ асосида), кредитор Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси вакили Ш.Рўзиев (ишончномага асосан), кредитор “Фарғонапахтасаноат” ҲАЖ вакили У.Юсупов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, кредитор Фарғона шаҳар солиқ инспекциясининг қарздор “S m nt qurilish m sul ti” масъулияти чекланган жамиятини умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрь кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, қарздор “S m nt qurilish m sul ti” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси (бундан буён матнларда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “S m nt qurilish m sul ti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда қарздор деб юритилади)га нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва умумий тартиб таомилда тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор умумий тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Т.Искандаров тайинланган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, қарздор вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан ишга ваколатли давлат органи ва қарздорнинг мажбуриятлари бўйича таъминот берган шахс аниқланмаганлигини, уларни судга жалб қилиш чоралари кўрилмаганлигини, қарздорнинг кредитор олдидаги қарздорлиги суммаси тўғрилиги ҳолати мукаммал тарзда тўлиқ ўрганиб чиқилмаганлигини, фақатгина кредитор тақдим қилган ҳужжатлар асосида ариза қаноатлантирилганлигини, қарздорнинг кредитор олдидаги қарздорлигини судга даъво қилиш орқали ундириш чоралари кўрилмаганлигини, МИБ орқали ундириш чоралари кўрилмасдан, қарздорни судга тугатиш бўйича ариза билан мурожаат қилинганлигини, суд мажлиси ҳақида қарздор раҳбари ҳабардор қилинганлиги тўғрисида маълумот бўлмаса-да, суд қарздор ҳабардор этилган деб ҳисоблаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиққанлигини, кредитор томонидан биринчи инстанция судига суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хатини тақдим этмаган бўлса-да суд аризани иш юритишга олганлиги ва уни қаноатлантирганлигини, ишда мазкур ҳужжатлар мавжуд эмаслигини, судья ёрдамчисига қарздор томонидан ордер тақдим қилинган бўлса-да, уни ёки қарздорни огоҳлантирмасдан ишни кўриб юборганлиги баён қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва ариза талабини рад этишни сўраган. Суд мажлисида кредитор солиқ инспекцияси вакили кўрсатма бериб, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, уни қаноатлантиришга асослар мавжуд эмаслигини, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳозирги кунда ҳам қарздорлиги мавжудлигини ва бу қарздорлик бартараф этилмаганлигини, шу сабабли биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида асосли ва тўғри қарор қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Суд мажлисида кредитор “Фарғонапахтасаноат” ҲАЖ вакили У.Юсупов кўрсатма бериб, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, уни қаноатлантиришга асослар мавжуд эмаслигини, қарздорнинг ҳозирги кунда ҳам 9 милллиард сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжудлигини ва бу қарздорлик бартараф этилмаганлигини, шу сабабли биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида асосли ва тўғри қарор қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Суд мажлисида қарздор тугатиш бошқарувчиси вакили Х.Тўйчиев кўрсатма бериб, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, 2025 йил 23 октябрь куни кредиторлар йиғилиши ўтказилганлиги, кредиторлар талаблари реестрига асосан қарздорнинг 640 418 260 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан, кредитор “Фарғонапахтасаноат” ҲАЖдан 9 021462 980 сўм, кредитор “Мадад банк” Фарғона бошқармасидан 6 850 019,11 сўм қарздорлиги мавжудлигини билдириб, кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи тасдиқланганлигини ва унда келтириб ўтилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини инобатга олмаганлигини билдириб, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантириш ҳақида асосли ва тўғри қарор қабул қилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Қарздор вакили адвокат А.Жумаев суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда ҳабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Суд мажлиси 2025 йил 19 ноябрь куни соат 9-00га тайинланган ва шу куни белгиланган вақтда бошланган суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили адвокат А.Жумаевнинг иш хужжатлари билан танишиши учун қилган илтимоси асосида суд мажлиси 19 ноябрь куни соат 15-30 га танаффус қилинган. Бироқ адвокат суд мажлисига сабабсиз келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси учинчи хатбошисига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳолатда, судлов ҳайъати қарздор вакилини ҳабардор қилинган деб ҳисоблайди ва суд мажлисини қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига биноан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Иш ҳолатларига кўра, қарздор 2022 йил 2 февраль куни ташкил этилган бўлиб, унга 309248830 СТИР рақами берилган. Солиқ органи томонидан солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундириш тўғрисида 07.04.2025 йилдаги 6111302-сонли, 14.04.2025 йилдаги 6118128-сонли, 28.04.2025 йилдаги 6146205-сонли қарорлари қабул қилинган ва ижро харакатларини амалга ошириш учун Мажбурий ижро бюросига юборилган. Қарздор жамиятнинг Фарғона шаҳар, “Мустақиллик Шох” кўчаси 308-уйда жойлашган (кадастр рақами 15:20:02:04:01:0165) умумий ер майдони 5 324,95 кв.м бўлган нотурар жой биноси мавжуд. 2025 йил 10 сентябрь куни кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, кредиторлар талаблари реестрига асосан қарздорнинг 640 418 260 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан, кредитор “Фарғонапахтасаноат” ҲАЖдан 9 021 462 980 сўм, кредитор “Мадад банк” Фарғона бошқармасидан 6 850 019,11 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни суддан сўраш тўғрисида қарор қабул қилинган. Кредитор тақдим этган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг 2025 йил 23 октябрь куни ҳолатига кредиторлар талаблари бўйича жами қарздорлиги 9 728 193 455.11 сўмни ташкил қилган. Кредитор томонидан қарздорнинг фаолияти таҳлил қилинганда, унинг иқтисодий ночорлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, кредиторлик қарзларини ундириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган. Шу сабабли, кредитор судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни умумий тартиб-таомилга кўра, тўловга қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш қўзғатишни сўраган. ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ юридик шахслар ва фуқароларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 7-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор солиқлар ва йиғимлар бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари эга бўлади. Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, дарҳол ижро этилиши лозим. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, яъни қарздорни умумий тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг тавсиясига кўра, қарздорни тугатиш бошқарувчиси лавозимига суд бошқарувчиси Т.Искандаровни тайинлаб тўғри ва асосли тўҳтамга келган. Қарздор ва унинг вакили ўзининг шикоятида ва суд мажлисида келтирган важларида ҳам суд ўзининг қарорида даъвогар асос қилиб келтирган солиқлар ва йиғимлардан бўлган қарздорлиги 2025 йил 2 июль куни ҳолатига 575 465 473.49 сўмни ташкил қилиши асос қилиб олиниб, тўловга қобилиятсиз деб топилганлигини, ваҳоланки ушбу талабларни тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини, ушбу ҳисобланган солиқ қарздорлиги солиқ органи ҳодимлари томонидан ноқонуний ҳисобланиши натижасида келиб чиққанлигини важ қилиб келтирган. Бундан ташқари жавобгар вакили ўзининг шикоят важида ҳамда суд мажлисида берган кўрсатмасида биринчи инстанция суди томонидан жавобгар вакиллари иштироки таъминланмасдан иш кўриб чиқилганлигини, ҳаттоки адвокат сифатида уни ҳам ҳабардор қилмаганлигини, иш хужжатлари билан танишиш учун имконият яратиб бермаганлигини важ қилиб келтирса-да, бироқ судлов ҳайъати ушбу важлар билан келишмайди. Чунки, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлиги мавжудлиги аризачи вакили томонидан суд мажлисида баён қилинган ва бундан ташқари ишдаги далиллар билан ўз исботини топган. Шунингдек, иш хужжатларида қарздор адвокати А.Жумаев биринчи инстанция судига 2025 йил 15 сентябрь санаси билан илтимоснома тақдим қилган ва мазкур илтимоснома асосида суд мажлисини кўриб чиқиш 2025 йил 25 сентябрь кунига қолдирилган. Бироқ қарздор вакили суд мажлисида сабабсиз иштирок этмаган. Адвокат А.Жумаевнинг 2025 йил 9 октябрь кунги судга тақдим қилган илтимосномасида иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиш ҳамда иш ҳужжатларидан нусҳа олиш сўралган. Бироқ иш ҳужжатлари билан танишиб чиқмаган ҳамда иш ҳужжатларидан нусҳа олмаган. Шу боис, судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятида ҳамда суд мажлисида келтирган бошқа важларини ҳам асоссиз деб ҳисоблайди ҳамда ушбу важлар билан келишмайди. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Бундан ташқари судлов ҳайъати суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, кредиторнинг аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли биринчи инстанция суди суд харажатларини тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига юклаш ҳақида асосли ва тўғри ҳулосага келган деб ҳисоблайди. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён қилинганларга асосан қарздор томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 618 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин судлов ҳайъати, ИПКнинг 42, 68, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Қарздор “S m nt qurilish m sul ti” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 сентябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарздор “S m nt qurilish m sul ti” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 618 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари Д.Акрамова М.Умматова