Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/11535 Дата решения 19.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый YULG`UNZOR
Source ID 3602ee97-8fd9-4c2d-a236-ab0afd80e847 Claim ID PDF Hash 19661afbb851f405... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/11535-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида) Қўқон шаҳри 2025 йил 19 ноябрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш Маркази Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «YULG`UNZOR» МФЙдан 9 240 764 сўм ижара тўлови ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни Қўқон шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Н.Абдурахимовнинг иштирокида, суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш Марказининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «YULG`UNZOR» МФЙ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 9 240 764 сўм ижара тўлови ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Даъвогар номидан судга ариза тақдим этилиб иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, лекин суд мажлисида вакил иштироки таъминламаган. Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозимлиги юзасидан фикр билдирди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, прокурорнинг фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Хусусан даъво аризаси бўйича даъвогар номидан судга ариза тақдим этилиб иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган бўлса-да, бироқ судга тақдим этилган иқтисодий ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза даъвогарнинг бошқарма бошлиғи Э.Б.Эшонов томонидан имзоланмаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат эса ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик берганлигидан далолат бермайди. Суднинг ажримига асосан иш 2025 йилнинг 19 ноябрь куни соат 09:10 да суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 6-бандида даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шу асосда, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни ва тўланган 41200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107,108,109, 128, 195-моддаларини қўллаб, А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш Маркази Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилсин. Мазкур суд ажрими устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протести) киритиш мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов