← Назад
Решение #2844680 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 217 | — | code_article | |
| Кодекси | 82 | — | code_article | |
| Кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6633-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ўзбекистон тумани
2025 йил 18 ноябрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, суд раиси И.Турсуновнинг
раислигида, Ш.Умаровнинг котиблигида, даъвогар ----------------нинг жавобгар ---------------га нисбатан банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан аризачи вакили
У.Қўчқоров(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон тумани солиқ
инспекцияси биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризадан кўринишича, ----------------(кейинги ўринларда “жавобгар” деб
юритилади) томонидан солиқ хисоботини ўз вақтида рўйхатдан ўтган жойидаги
солиқ органи – ----------------га (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)
тақдим этмаган, натижада даъвогар ариза билан Ўзбекистон туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан банк ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан камчилик бартараф
этилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади, Иқтисодий процессуал кодексининг 220моддасига мувофиқ, суд низони жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин
деган хулосага келди.
Суд, тарафларнинг кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни
лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан солиқ
хисоботини ўз вақтида рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органи – даъвогарга
тақдим этмаган, натижада даъвогар ариза билан Ўзбекистон туманлараро
иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан банк ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллашни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодекснинг 215-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат
қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иқтисодий процессуал кодекснинг 217-моддасига мувофиқ, банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш – ҳуқуқий таъсир
чорасидир.
Солиқ Кодексининг 82-моддаси 1-қисмига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ
тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз
ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Солиқ Кодексининг 111-моддаси 1-қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли, қайд этилганларга кўра суд
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида” ги Қонуннинг 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига
кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Қайд этилганларга кўра, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
иқтисодий иш электрон тартибда шакллантирилганлиги сабабли, почта
ҳаражатларини ҳам ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 221, 222моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар ----------------томонидан белгиланган солиқ ҳисоботлари аризачи
----------------га тўлиқ тақдим этилмагунга қадар, жавобгар ----------------нинг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари тўхтатиб турилсин.
Ҳисоботлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг, ----------------нинг банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялари аризачи ----------------нинг қарори (расмий
хати) билан тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози тараф ўн кун муддат ичида шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
белгиланган тартибда шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
И.Турсунов